uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Футбол (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=508)
-   -   O‘zbekiston Professional Futbol Ligasi (https://uforum.uz/showthread.php?t=6056)

G'olib Nishonboyev 08.08.2008 22:00

O‘zbekiston Professional Futbol Ligasi
 
http://www.pfl.uz

Ассалому алайкум қадирли футбол мухлислари. Ҳозиргина МХСК стадионида Бунёдкор ва Пахтакор ФК лари ўртасидаги учрашув гувоҳи бўлдим. Ҳамрохим Беҳзод Саидов эди. Футбол ўйини бошланишидан 2 соат олдин марказий ўриндиқлардан жой олдик. Стадионда бўш ўриндиқлар деярли қолмади. Эътиборли томони шундаки 80 % томошабин Пахтакорни қўллаб қувватлади. Ўйин бошланди. Ўйин бошиданоқ қўполликлар келтириб чиқара бошлаган Қурувчиларга нисбатан Пахтакорчилар хам шундай ўйин намойиш эта бошлади. Натижада Барселона ФК президенти кузатуви остида ўтган бу ўйин шармандали тарзда давом этди. Аввалига Қурувчи хисобни очди. Голни Чилилик футболчи Хосе Луис киритди. Бу ходиса биринчи таймнинг бошларида содир бўлди. Лекин Пахтакорнинг руҳи тушмади. Иккинчи таймда деярли Пахтакор хужум қилди. Қарши ҳужумдан фойдаланиш арафасида Қурувчи ўйинчиси симуляция орқали пеналти тўпи ишлади. Пахтакор дарвозабонига қойил қолиш керак. Пеналтини қайтарди! Шундан сўнг уларнинг руҳи янада кўтарилди. Хуллас ўйиннинг тугашига чамаси 1 ёки 2 минут қолганда Қурувчи дарвозасини ишғол қилди. Яна бир эътиборли нарса Пахтакорчилар иккинчи тайм ўртасидан 10 киши бўлиб ўйнади.

ПАХТАКОР қудратини намойиш этди. Мана сизга сенсацион учрашув.:naughty:

Behzod Saidov 08.08.2008 22:47

Цитата:

Сообщение от Mirzogolib (Сообщение 127663)
Ҳамрохим Беҳзод Саидов эди.

:) To'g'risini aytsam bu birinchi marta futbol ko'rish uchun stadionga kirishim...:) Qo'polliklar ko'ngilni xira qildi... Paxtakorning o'yin so'ngidagi kiritgan goli esa barcha muxlislarni quvontirdi.

O'yindan fotosuratlar:

Paxtakor va Bunyodkor klublarining muxlislari:
http://img.uz/thumbs/181992DSC00275.JPG

Qo'pollikdan so'ng:
http://img.uz/thumbs/811505DSC00279.JPG

Janjal:
http://img.uz/thumbs/429510DSC00283.JPG

Qandaydir tushunmovchilik:
http://img.uz/thumbs/382347DSC00280.JPG

Muxlis:
http://img.uz/thumbs/301899DSC00288.JPG

Paxtakor hisobni tenglashtirganda muxlislar quvonchi:
http://img.uz/thumbs/322876DSC00293.JPG

O'yin tugadi...
http://img.uz/thumbs/943745DSC00300.JPG

Jahongir bek 25.08.2008 10:54

Мамлакатимизда кучли жамоалар купайгани яхши албатта. Агар чемпионатимизда бунёдкорга ухшаган яна камида 2 та жамоа пайдо булса ЖЧ даги биринчи урин бизники.

Maestro 25.08.2008 15:56

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Mirzogolib (Сообщение 127663)
Мана сизга сенсацион учрашув.

Тушунмадим, иккита кучли жамоа ўзаро учрашувининг нимаси сенсация? Оддий холку бу...

"- Полициячини ит тишлаб олгани фавқулотда ҳолатми ёки сенсация?
- Фавқулотда ҳолат. Агар полициячи итни тишлаб олганида сенсация бўларди". ;-)

haoshen 25.08.2008 16:06

Ўйин пайтида бўлиб ўтган жанжал ва ундан сўнг илгари дўст ва миллий терма жамоа қаторида, бир клубда ўйнаган ёш футболчилар ва "юлдузлар" орасида бўлиб ўтган воқеалар сенсация.

G'olib Nishonboyev 27.08.2008 23:33

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 132497)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Mirzogolib (Сообщение 127663)
Мана сизга сенсацион учрашув.

Тушунмадим, иккита кучли жамоа ўзаро учрашувининг нимаси сенсация? Оддий холку бу...

"- Полициячини ит тишлаб олгани фавқулотда ҳолатми ёки сенсация?
- Фавқулотда ҳолат. Агар полициячи итни тишлаб олганида сенсация бўларди". ;-)

Тушунтириб ўтаман Маэстро! Биласизми, биринчидан Бунёдкор хозирда Ўзбекистоннинг тенгсиз жамоаси, иккинчидан хакамнинг Бунёдкорга яккол ён босиши, учинчидан мехмонда, тўртинчидан 10 киши бўлиб ўйнаш.... Кўриб турибсизки шундай холдан Пахтакор бош эгмасдан чиқиб кетди. Бу сенсация эмасми.

Яхшиси бундай ўйинларни стадионга тушиб томоша қилишингизни маслахат бераман. Шунда тушунишингиз янада осон бўлади.
Маэстро! :187:

Maestro 28.08.2008 10:21

Цитата:

Сообщение от Mirzogolib (Сообщение 133642)
Тушунтириб ўтаман Маэстро! Биласизми, биринчидан Бунёдкор хозирда Ўзбекистоннинг тенгсиз жамоаси, иккинчидан хакамнинг Бунёдкорга яккол ён босиши, учинчидан мехмонда, тўртинчидан 10 киши бўлиб ўйнаш.... Кўриб турибсизки шундай холдан Пахтакор бош эгмасдан чиқиб кетди. Бу сенсация эмасми.

Э-э, гап буёқда денг... Лекин бу шахсан мен учун сенсация эмас. Чемпионатдаги баъзи матчларда ҳакамларнинг "одиллик"лари, футболчиларнинг чиройли ўйин кўсатиш ўрнига бозордагидек жанжаллашишлари мен учун оддий ҳол...
Агар, дейлик "Қизилқум"нинг дублерлари 9 ўйинчи билан меҳмонда Пахтакорни ёки Қурувчини 3-0 ҳисобида ютганида, мен учун сенсация бўларди.
Маслаҳатингиз учун раҳмат. Имкон топсам, албатта бевосита стадионда томоша қилишга ҳаракат қилиб кўраман. Лекин кўп ҳолларда менга маҳалламда "йиртиқ калиш"да тўп сураётган болаларнинг ўйинини томоша қилиш завқлироқ. Ҳақиқий футбол! ;-)

Behzod Saidov 28.08.2008 16:05

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 133706)
Маслаҳатингиз учун раҳмат. Имкон топсам, албатта бевосита стадионда томоша қилишга ҳаракат қилиб кўраман. Лекин кўп ҳолларда менга маҳалламда "йиртиқ калиш"да тўп сураётган болаларнинг ўйинини томоша қилиш завқлироқ. Ҳақиқий футбол! ;-)

To'g'risini aytsam manam shunaqa xulosaga keldim. Oʻzbekistonning eng zoʻr ikki klubi oʻrtasidagi oʻyin shunaqa boʻlsa boshqasini bilmadim endi... :(

Maestro 28.08.2008 16:32

Цитата:

Сообщение от Behzod Saidov (Сообщение 133858)
Oʻzbekistonning eng zoʻr ikki klubi oʻrtasidagi oʻyin shunaqa boʻlsa boshqasini bilmadim endi...

Шунинг учун ҳам баъзи матчларда ўзи бор-йўғи 5-10 минг томошабин кетадиган стадионлар ҳам томошабинлар билан "лиқ тўла"... Саҳналаштирилган спектаклларга кўпчиликнинг хуши бўлмаса керакда, а?

G'olib Nishonboyev 28.08.2008 18:17

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 133706)
Лекин кўп ҳолларда менга маҳалламда "йиртиқ калиш"да тўп сураётган болаларнинг ўйинини томоша қилиш завқлироқ. Ҳақиқий футбол! ;-)

Бу гапингизга қўшилмасликнинг иложи йўқ. Ахир кўп машхур футболчилар "йиртиқ калиш" кийиб тўп тепганлардан чиқади.
Сенсацияга келсак... гапингизда жон бор. Балки мен "сенсация" сўзини ноўрин ишлатгандирман. Лекин, стадиондаги ўйин ва ундаги воқеалар менга сенсация бўлиб туюлганди. Ва ўйиндан келибоқ буни ёзишга ахд қилдим.


Текущее время: 13:48. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»