uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Мустаҳкам оила (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=632)
-   -   «Қистир-қистир» (https://uforum.uz/showthread.php?t=17651)

AbuMuslim 30.03.2012 07:40

Бизлар тўйларимизни ислоҳ қилмас эканмиз... миллат тараққиёт топмайди, ривожланиш бўлмайди... бу фикрни 100 йил олдин жадид боболаримиз ҳам айтишган...
Миллатимиз топган-тутганини тўй ва маъракаларга исроф қилиш ўрнига таълимга ёки бошқа миллат юксаладиган воситаларга сарф қилишни ўрганимас экан олдинга қараб юра олмаймиз...

Ustoz 30.03.2012 14:33

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Ҳозир эса даста-даста пулни ҳавога улоқтиришга иштиёқмандлар пайдо бўлди.

Bunga ancha bo`lgan. Bu endi paydo bo`lgan odat emas. Bu odat sovet davrida ham bor edi. Aqlning chegarsi bor, ammo ahmoqlik cheksizdir. Bularni to`xtatolmaysiz. Bu odat 100 yillab davomida Yevropa-yu Amerikada ham bor, faqat boshqacha ko`rinishda, "Hammani mening hisobimdan mehmon qiling!"

Maestro 31.03.2012 16:48

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...?

Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

Лак бўёғи сотилишига доир Сиз очган топикда мен қолдирган қуйидаги хабар бироз пичингли хазил эди. Тўппа- тўғри қабул қилибсиз чамаси? ;-)

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 601534)
ИМХО, сайт контентни купайтираман деб унинг савиясини тушириб юбориш мендек тажангларни сайтдан йироклаштиради. Агар контентни купайтириш бирламчи рол уйнаса, бундай "макола"лар учун мавзу ачиб-сасиб ётибди. Ёрдам берворишим мумкин:
"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?"
"Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?"
"Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?"
"Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?"
"Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?"
"Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?"
"Туйларда пул сочишса-я?"
"Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?"
"Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-)
PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)

"Первый пошел!" ? ;-)

P.S.: Генератор сифатида зудлик билан ўз улушимни талаб қиламан! ;-)

Nigora Umarova 31.03.2012 19:04

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 713491)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...?

Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

P.S.: Генератор сифатида зудлик билан ўз улушимни талаб қиламан! ;-)

Оффтоп:
Maestro, Maestroning forumda kamnamoligiga, mavzularda umuman qatnashmasligiga-chi, nima deysiz? ;)
Bu yog'iga bahor keldi, sizlarni palatadan tashqariga chiqarishayotgandir endi? :)
PS:"Qistir-qistir" mavzusida "gap qistirganim" uchun uzr so'rayman. ;)

AbuMuslim 07.04.2012 10:36

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 713491)
Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

Энди... иллат ҳақида баҳс қилинаётган мавзуда аниқ фикр ва таклифлар билан иштирок этиш ўрнига ҳамма нарсани саёз дейиш осон бўлса керакда...


Цитата:

"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?" "Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?" "Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?" "Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?" "Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?" "Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?" "Туйларда пул сочишса-я?" "Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?" "Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-) PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)
Одоб инсоннинг зийнати... Одобсизлик билан курашиш кенг қамровли бўлиши керак... улар ичида обобсизликни танқид қиладиган турли хил мақола ва бошқа асарлар ҳам бўлиши мумкин... (гарчи баъзиларга бу хуш келмай буларни саёз санаса ҳам, уларнинг гаплари эътиборга олинмайди... )
Шундай экан билишимиз лозимки, одоб иккига: назарий ва амалий жиҳатга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатдан ўрганилади, яъни ушбу форум мисолида айтадиган бўлсак, аввал одобсизликни танқид қилувчи мавзу очилади, иллат танқид, таҳлил этилади ва ҳк... ва кейин эса тўғри ечим топилиб унга амал қилиниш тавсия қилинади...
Беодоблик барча нарсани бузади. У амални ҳам, қалбни ҳам, тилни ҳам, бошқа барча уринишларни ҳам бузади. Одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Одобсиз киши ҳатто бошқалар билан алоқаси, муносабатларини ҳам яхшилай олмайди. Одобсизлик жамиятда турли хил кулфатларни келтириб чиқариши турган гап бўлса, нега бу мавзулар саёз бўлар экан... мен айтаман : ) мавзулар саёз эмас балки ўта актуал ва ўта долзарбдир...

P.S

Исломий одоблар (Бухорий, Термизий, Навоийлар одоби) ҳаётнинг барча жабҳалари ила чамбарчас боғлиқдир. Инсон ҳаётининг бирор жабҳаси тўла-тўкис исломий одобдан холи эмас.

Maestro 07.04.2012 12:49

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
аниқ фикр ва таклифлар билан иштирок этиш ўрнига

Мендек омида бундай нарсалар нима қилсин. Оддий авом бўлсам. Хозирча фақат ўрганаяпман. Тўғрироғи, "ўрганишга улгурмаяпман". Шунчалик теран фикрлар билдирилаяптики, англаш мушкул бўлаяпти;-)

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
мавзулар саёз эмас балки ўта актуал ва ўта долзарбдир...

Абу Муслим, вроде тушунган одамсиз, гапни айлантиришнинг нима кераги бор? Одоб ҳақидаги амри-маъруф учун ташаккур албатта, лекин ким мавзуни саёз деяпти? Менга деса элликта мавзу очмайcизми ;-)
Иккала хабаримда ҳам мен мавзулар ёритилган МАҚОЛАЛАР (!) саёз дедим. Нимага ғашим келганини тушунмадингизми? Айнан Сизга ёки мавзуларга эмас, балки шу мавзулардаги ҳаволади келтирилаётган "МАҚОЛА" ларнинг саёзлигига, бўлар-бўлмас нарсани ҳам "мақола" деб кетилаверилишига...
Мен журналист эмасман, оддий ўқувчиман. Тушунчам бўйича мақола нима? Бу
Цитата:

Статья́ — это жанр журналистики, в котором автор ставит задачу проанализировать общественные ситуации, процессы, явления прежде всего с точки зрения закономерностей, лежащих в их основе.
Такому жанру, как статья, присуща широта теоретических и практических обобщений, глубокий анализ фактов и явлений, четкая социальная направленность. В статье автор рассматривает отдельные ситуации, как часть более широкого явления. Автор аргументирует и выстраивает свою позицию через систему фактов.
В статье выражается развернутая обстоятельная аргументированная концепция автора или редакции по поводу актуальной социологической проблемы. Так же, в статье журналист обязательно должен интерпретировать факты (это могут быть цифры, дополнительная информация, которая будет правильно расставлять акценты и ярко раскрывать суть вопроса).


Для проблемной статьи характерно: постановка, обсуждение путей решения проблемы, вопросов общественной жизни. Этот вид статьи требует от журналиста глубокого изучения избранной проблемы, большой компетентности, твердой позиции в отстаивании собственной точки зрения, а также доказательства.
Энди эса ҳаволаларда келтирилган "мақола"ларинг аҳволини қаранг (қайси газетадан олинганлигининг фарқи йўқ). Умумий гапдан бўлак нарса йўқ. Так что, улар мақола эмас, шунчаки кўчадаги гапларнинг ва фикрларнинг қоғоздаги варианти холос.

Демоқчиманки, агар турли иллатлар ёритилган мақолаларнинг аҳволи шундай саёз бўлса, бу муаммолар ҳеч қачон ечилмайди. Аслида саёз бўлган нарсадан кутилган эффект чиқмайди!
Сиз бўлсангиз менга одобномани ўргатиб ўтирибсиз;-)

Maestro 07.04.2012 13:01

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
турли хил мақола .... бўлиши мумкин... (гарчи баъзиларга бу хуш келмай буларни саёз санаса ҳам, уларнинг гаплари эътиборга олинмайди... )

Шунинг учун Сиз ёмон кўрадиган, бироқ мен маъқуллайдиган сариқ матбуот гуллаб яшнайверади...;)) Интернетнинг ўзбек сегмента ҳам сариқлашиб кетаверади (((

AbuMuslim 07.04.2012 17:19

Maestro ниятингиз ва гапларингизни энди тушунгандек бўлдим...

...тўғри баъзи мақолалар савияси паст... баъзилари эса рисоладагидек эмасдир... аммо сиз техник тарафларга кўп урғу бермасдан.. ниятга эътибор қилингда... шунда бизни ҳам тўғри тушунасиз деган умиддаман...
савия эса "бошқа нарсаларнинг" савияси ошгач ошиб бораверса керак...

Нима бўлганда ҳам эътиборингиз ва танқидингиз учун раҳмат...

Ayubkhan 07.04.2012 19:13

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708568)
чунки бошқа миллатларда пул қистир-қистири йўқ, демак пул кўпайиши қистир-қистирнинг келиб чиқишига, ривожланишига сабаб бўла олмайди..

Акамулло, калишимни китигини келтирманг, мундай "ойна"дан кучага хам каранг...
Жуда куп мамлакатларда бу урф булган нарса, факат хар хил куринишда.
Баъзилар пулни конвертда беради, баъзилари устидан сочади.
Менга Эфиопияни урфи ёкди, хонандани ПЕШОНАсига пулни тап этип ёпиштириб кетаркан ). Ишонмаганлар Эфиопия каналини курсин, хар куни кузатиш мумкин.
Или Рамзон Кодировни аэропортда кутиб олишларини кузатинг, нохча президентини устидан пул сочишларини курасиз.

Мени фикри ожизимча кистир-кистир эмас, уни келтириб чикарувчи факторларни йукотиш керак. Ушалардан бири - ижрочи ва санъаткорлар. Уларни йуриги билан буляпти барча туйлардаги номаъкулчиликлар.

Гўзал 29.06.2012 20:13

Ассаламу алайкум!

Бу муаммонинг ечими жамият аъзоларининг ўзида.. Бу ҳам худди ароқсиз тўй ўтказишдек гап менимча.. Ароқсиз тўйлар анча урфга кирди.. Секин-асталик билан баҳс этилаётган мавзу ҳам истеъмолдан чиқиб кетса, ажабмас...


Текущее время: 19:37. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»