uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Мустаҳкам оила (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=632)
-   -   «Қистир-қистир» (https://uforum.uz/showthread.php?t=17651)

AbuMuslim 20.03.2012 23:30

«Қистир-қистир»
 
Ҳозир эса даста-даста пулни ҳавога улоқтиришга иштиёқмандлар пайдо бўлди. Буни четдан кузатган киши тўй иштирокчиларининг маънавий савияси ҳаминқадарлигидан ҳафсаласи пир бўлади. Ахир, ақл-фаросатли одам пешона тери билан топган пулини шу тарзда ҳавога совурмайди-да! Демак, тўй куни ўзининг бойлигини кўз-кўз қилаётган одам ўта нотавон инсон. Пулнинг қадр-қимматини қалбан ҳис этмаган бундай одамларни бошқача атаб бўлмайди.

“Балки, ўша одам мастдир, битта тўйда шу қилғиликни қилган бўлса, шунга шунча ваҳимами? Бошқа тўйлар рисоладагидек ўтиб турибди-ку”, дейишингиз мумкин. Аммо бундай ҳодиса битта тўйдагина эмас, бошқа тўйларда ҳам кетма-кет содир этилса, бунга бемалол қараб туриб бўладими?! Масаланинг яна бир томони ҳам бор. Ўша тўйда қатнашаётган казо-казо санъаткорлар — маданият аҳли намояндаларининг бундай ҳолга муносабат билдирмаганига нима дейиш мумкин?

Мақолани ўқиш

Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...? «Қистир-қистир»лар яхши нарсами? Яхши бўлса нимаси яхши? Ёмон бўлса, нега ундан ҳалос бўлмаяпмиз... ва ҳк...

Sean 20.03.2012 23:46

AbuMuslim, якинда Азадаги туй филмини куриб колдим, сизга хам тавсия киламан. Кистир кистир бизда пайдо булган "янги удумларни" энг куркинчлиси эмас!

Korabahtoff 21.03.2012 00:02

Цитата:

Сообщение от Sean (Сообщение 708484)
AbuMuslim, якинда Азадаги туй филмини куриб колдим, сизга хам тавсия киламан. Кистир кистир бизда пайдо булган "янги удумларни" энг куркинчлиси эмас!

Скрытый текст:
Это у нас который был? ))

Genmoc 21.03.2012 00:57

AbuMuslim,

Bunaqa qistir - qistirlarga xar tomondan qarash kerak, 1. bazi odamlar puli ko'pligini hammaga oshkor qilish uchun shunday qilishadi. 2. Bazilar mast paytda bilmagan xolda cho'ntagidagi pulni sovirib qo'yadi. 3. Ayrim kishilar uchun pulni sovirish har doimgi xol 4. Bazi joylardagi to'ylarda bunday qistir - qistirlar xar doimgi anaana urf tarziga kirib bo'lgan. Bunday odamlar manimcha siz aytganizday pulni qadrini bilmaydigan, yoki boshqa yo'llar bilan oson topayotgan bo'lishi mumkin (oson topgandan keyin oson ketadi), lekin ananaga aylangan joylarda pulni qiynalib topgan ham oson topgan ham majbur qatnashadi o'sha pul sovirish marosimida, sanatkorlar (madaniyat axli) ning bu narsaga befarq bo'layotganlarini esa, ularni bu narsaga qiziqishi ham bu masalaga o'z fikri ham yo'q manimcha, chunki hozirgi sanatkorlar faqat moddiy foyda uchun to'ylarga borishadi, ularni atrof muhitdagi bo'layotgan xodisa jarayonlar qiziqtirmaydi, 2-3 soat fonogrammani qo'yadi (pulni oladi) ketadi. Manimcha bu narsani endi to'xtatib bo'lmasa kerak chunki, ko'p joylarda anana bu narsa, keyinam to'ylarimiz ham modiy axvol ham nisbatan yaxshilanib borayapti manimcha bu narsa to'xtamasa kerak.

AbuMuslim 21.03.2012 01:45

Цитата:

Сообщение от Genmoc (Сообщение 708551)
Bunaqa qistir - qistirlarga xar tomondan qarash kerak, 1. bazi odamlar puli ko'pligini hammaga oshkor qilish uchun shunday qilishadi. 2. Bazilar mast paytda bilmagan xolda cho'ntagidagi pulni sovirib qo'yadi. 3. Ayrim kishilar uchun pulni sovirish har doimgi xol 4. Bazi joylardagi to'ylarda bunday qistir - qistirlar xar doimgi anaana urf tarziga kirib bo'lgan.

Албатта, қистир-қистирни ҳар тарафлама ўрганиб кўрсак, анализ қилсак, хулоса чиқаришимиз ҳам осон бўлади...
Пули кўпаётган фақат Ўзбекларми? (чунки бошқа миллатларда пул қистир-қистири йўқ, демак пул кўпайиши қистир-қистирнинг келиб чиқишига, ривожланишига сабаб бўла олмайди... унинг қандай йўл билан топишининг аҳамияти йўқ...
...яна, маст бўлаётганлар фақат Ўзбеклар эмас-ку... Бунга нима дейсиз?


Цитата:

Сообщение от Genmoc (Сообщение 708551)
sanatkorlar (madaniyat axli) ning bu narsaga befarq bo'layotganlarini esa, ularni bu narsaga qiziqishi ham bu masalaga o'z fikri ham yo'q manimcha, chunki hozirgi sanatkorlar faqat moddiy foyda uchun to'ylarga borishadi, ularni atrof muhitdagi bo'layotgan xodisa jarayonlar qiziqtirmaydi, 2-3 soat fonogrammani qo'yadi (pulni oladi) ketadi. Manimcha bu narsani endi to'xtatib bo'lmasa kerak chunki, ko'p joylarda anana bu narsa, keyinam to'ylarimiz ham modiy axvol ham nisbatan yaxshilanib borayapti manimcha bu narsa to'xtamasa kerak.

Санаткорлар қистир-қистирдан манфаати бор, демак қистир-қистирнинг авж олиб кетишига уларни айбдор қилсак бўладими?

Оффтоп:
Фонограмма бу алоҳида мавзу... яъни фонограмма асосида ёлғонни санъат деганларнинг жамиятга келтираётган зарарлари ҳақида алоҳида мавзу очиш керак...

AbuMuslim 21.03.2012 01:49

Қистир-қистирнинг авж олишига ким ёки нима сабаб?

Genmoc 21.03.2012 09:34

Ha qisman sanatkorlarni aybdor qilsak bo'ladi

abdurahmonaka 21.03.2012 10:09

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Ўша тўйда қатнашаётган казо-казо санъаткорлар — маданият аҳли намояндаларининг бундай ҳолга муносабат билдирмаганига нима дейиш мумкин?

Қистир қистир ахир ўша тўйда хизмат қилаётган маданият аҳли намояндаларининг айни муддоси-ку, қистир қистир бўлмаса, бу маданият аҳли намояндалари қандай қилиб телевиденияда чиқишлари-ю, реклама ролликларини консерт программаларини ўтказишади . хатто ўзни составидагиларга хам тузикроқ хизмат хақи бермаса бошқа (отарчи, културний гадойларга) состав бўлиб кетиб қолиши мумкин. Хуллас маданият аҳли намояндалари учун қистир қистир кундалик эхтиёж бўлса керак деб ЎЙЛАЙМАН!!!

AbuMuslim 21.03.2012 12:35

Цитата:

Сообщение от abdurahmonaka (Сообщение 708657)
Қистир қистир ахир ўша тўйда хизмат қилаётган маданият аҳли намояндаларининг айни муддоси-ку, қистир қистир бўлмаса, бу маданият аҳли намояндалари қандай қилиб телевиденияда чиқишлари-ю, реклама ролликларини консерт программаларини ўтказишади . хатто ўзни составидагиларга хам тузикроқ хизмат хақи бермаса бошқа (отарчи, културний гадойларга) состав бўлиб кетиб қолиши мумкин. Хуллас маданият аҳли намояндалари учун қистир қистир кундалик эхтиёж бўлса керак деб ЎЙЛАЙМАН!!!

Ака, бошқа миллат вакилларининг маданият арбоблар-чи, улар ўз ишларини қистир-қистирсиз қандай уддалаётган экан-а?

AbuMuslim 21.03.2012 12:36

Цитата:

Сообщение от abdurahmonaka (Сообщение 708657)
Хуллас маданият аҳли намояндалари учун қистир қистир кундалик эхтиёж бўлса керак деб ЎЙЛАЙМАН!!!

Демак, шуларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолада, бу урфга айланди шундайми?

Ўзи бу яхши нарсами?

AbuMuslim 30.03.2012 07:40

Бизлар тўйларимизни ислоҳ қилмас эканмиз... миллат тараққиёт топмайди, ривожланиш бўлмайди... бу фикрни 100 йил олдин жадид боболаримиз ҳам айтишган...
Миллатимиз топган-тутганини тўй ва маъракаларга исроф қилиш ўрнига таълимга ёки бошқа миллат юксаладиган воситаларга сарф қилишни ўрганимас экан олдинга қараб юра олмаймиз...

Ustoz 30.03.2012 14:33

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Ҳозир эса даста-даста пулни ҳавога улоқтиришга иштиёқмандлар пайдо бўлди.

Bunga ancha bo`lgan. Bu endi paydo bo`lgan odat emas. Bu odat sovet davrida ham bor edi. Aqlning chegarsi bor, ammo ahmoqlik cheksizdir. Bularni to`xtatolmaysiz. Bu odat 100 yillab davomida Yevropa-yu Amerikada ham bor, faqat boshqacha ko`rinishda, "Hammani mening hisobimdan mehmon qiling!"

Maestro 31.03.2012 16:48

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...?

Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

Лак бўёғи сотилишига доир Сиз очган топикда мен қолдирган қуйидаги хабар бироз пичингли хазил эди. Тўппа- тўғри қабул қилибсиз чамаси? ;-)

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 601534)
ИМХО, сайт контентни купайтираман деб унинг савиясини тушириб юбориш мендек тажангларни сайтдан йироклаштиради. Агар контентни купайтириш бирламчи рол уйнаса, бундай "макола"лар учун мавзу ачиб-сасиб ётибди. Ёрдам берворишим мумкин:
"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?"
"Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?"
"Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?"
"Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?"
"Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?"
"Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?"
"Туйларда пул сочишса-я?"
"Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?"
"Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-)
PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)

"Первый пошел!" ? ;-)

P.S.: Генератор сифатида зудлик билан ўз улушимни талаб қиламан! ;-)

Nigora Umarova 31.03.2012 19:04

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 713491)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708467)
Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...?

Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

P.S.: Генератор сифатида зудлик билан ўз улушимни талаб қиламан! ;-)

Оффтоп:
Maestro, Maestroning forumda kamnamoligiga, mavzularda umuman qatnashmasligiga-chi, nima deysiz? ;)
Bu yog'iga bahor keldi, sizlarni palatadan tashqariga chiqarishayotgandir endi? :)
PS:"Qistir-qistir" mavzusida "gap qistirganim" uchun uzr so'rayman. ;)

AbuMuslim 07.04.2012 10:36

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 713491)
Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)

Энди... иллат ҳақида баҳс қилинаётган мавзуда аниқ фикр ва таклифлар билан иштирок этиш ўрнига ҳамма нарсани саёз дейиш осон бўлса керакда...


Цитата:

"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?" "Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?" "Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?" "Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?" "Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?" "Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?" "Туйларда пул сочишса-я?" "Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?" "Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-) PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)
Одоб инсоннинг зийнати... Одобсизлик билан курашиш кенг қамровли бўлиши керак... улар ичида обобсизликни танқид қиладиган турли хил мақола ва бошқа асарлар ҳам бўлиши мумкин... (гарчи баъзиларга бу хуш келмай буларни саёз санаса ҳам, уларнинг гаплари эътиборга олинмайди... )
Шундай экан билишимиз лозимки, одоб иккига: назарий ва амалий жиҳатга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатдан ўрганилади, яъни ушбу форум мисолида айтадиган бўлсак, аввал одобсизликни танқид қилувчи мавзу очилади, иллат танқид, таҳлил этилади ва ҳк... ва кейин эса тўғри ечим топилиб унга амал қилиниш тавсия қилинади...
Беодоблик барча нарсани бузади. У амални ҳам, қалбни ҳам, тилни ҳам, бошқа барча уринишларни ҳам бузади. Одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Одобсиз киши ҳатто бошқалар билан алоқаси, муносабатларини ҳам яхшилай олмайди. Одобсизлик жамиятда турли хил кулфатларни келтириб чиқариши турган гап бўлса, нега бу мавзулар саёз бўлар экан... мен айтаман : ) мавзулар саёз эмас балки ўта актуал ва ўта долзарбдир...

P.S

Исломий одоблар (Бухорий, Термизий, Навоийлар одоби) ҳаётнинг барча жабҳалари ила чамбарчас боғлиқдир. Инсон ҳаётининг бирор жабҳаси тўла-тўкис исломий одобдан холи эмас.

Maestro 07.04.2012 12:49

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
аниқ фикр ва таклифлар билан иштирок этиш ўрнига

Мендек омида бундай нарсалар нима қилсин. Оддий авом бўлсам. Хозирча фақат ўрганаяпман. Тўғрироғи, "ўрганишга улгурмаяпман". Шунчалик теран фикрлар билдирилаяптики, англаш мушкул бўлаяпти;-)

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
мавзулар саёз эмас балки ўта актуал ва ўта долзарбдир...

Абу Муслим, вроде тушунган одамсиз, гапни айлантиришнинг нима кераги бор? Одоб ҳақидаги амри-маъруф учун ташаккур албатта, лекин ким мавзуни саёз деяпти? Менга деса элликта мавзу очмайcизми ;-)
Иккала хабаримда ҳам мен мавзулар ёритилган МАҚОЛАЛАР (!) саёз дедим. Нимага ғашим келганини тушунмадингизми? Айнан Сизга ёки мавзуларга эмас, балки шу мавзулардаги ҳаволади келтирилаётган "МАҚОЛА" ларнинг саёзлигига, бўлар-бўлмас нарсани ҳам "мақола" деб кетилаверилишига...
Мен журналист эмасман, оддий ўқувчиман. Тушунчам бўйича мақола нима? Бу
Цитата:

Статья́ — это жанр журналистики, в котором автор ставит задачу проанализировать общественные ситуации, процессы, явления прежде всего с точки зрения закономерностей, лежащих в их основе.
Такому жанру, как статья, присуща широта теоретических и практических обобщений, глубокий анализ фактов и явлений, четкая социальная направленность. В статье автор рассматривает отдельные ситуации, как часть более широкого явления. Автор аргументирует и выстраивает свою позицию через систему фактов.
В статье выражается развернутая обстоятельная аргументированная концепция автора или редакции по поводу актуальной социологической проблемы. Так же, в статье журналист обязательно должен интерпретировать факты (это могут быть цифры, дополнительная информация, которая будет правильно расставлять акценты и ярко раскрывать суть вопроса).


Для проблемной статьи характерно: постановка, обсуждение путей решения проблемы, вопросов общественной жизни. Этот вид статьи требует от журналиста глубокого изучения избранной проблемы, большой компетентности, твердой позиции в отстаивании собственной точки зрения, а также доказательства.
Энди эса ҳаволаларда келтирилган "мақола"ларинг аҳволини қаранг (қайси газетадан олинганлигининг фарқи йўқ). Умумий гапдан бўлак нарса йўқ. Так что, улар мақола эмас, шунчаки кўчадаги гапларнинг ва фикрларнинг қоғоздаги варианти холос.

Демоқчиманки, агар турли иллатлар ёритилган мақолаларнинг аҳволи шундай саёз бўлса, бу муаммолар ҳеч қачон ечилмайди. Аслида саёз бўлган нарсадан кутилган эффект чиқмайди!
Сиз бўлсангиз менга одобномани ўргатиб ўтирибсиз;-)

Maestro 07.04.2012 13:01

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 716762)
турли хил мақола .... бўлиши мумкин... (гарчи баъзиларга бу хуш келмай буларни саёз санаса ҳам, уларнинг гаплари эътиборга олинмайди... )

Шунинг учун Сиз ёмон кўрадиган, бироқ мен маъқуллайдиган сариқ матбуот гуллаб яшнайверади...;)) Интернетнинг ўзбек сегмента ҳам сариқлашиб кетаверади (((

AbuMuslim 07.04.2012 17:19

Maestro ниятингиз ва гапларингизни энди тушунгандек бўлдим...

...тўғри баъзи мақолалар савияси паст... баъзилари эса рисоладагидек эмасдир... аммо сиз техник тарафларга кўп урғу бермасдан.. ниятга эътибор қилингда... шунда бизни ҳам тўғри тушунасиз деган умиддаман...
савия эса "бошқа нарсаларнинг" савияси ошгач ошиб бораверса керак...

Нима бўлганда ҳам эътиборингиз ва танқидингиз учун раҳмат...

Ayubkhan 07.04.2012 19:13

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 708568)
чунки бошқа миллатларда пул қистир-қистири йўқ, демак пул кўпайиши қистир-қистирнинг келиб чиқишига, ривожланишига сабаб бўла олмайди..

Акамулло, калишимни китигини келтирманг, мундай "ойна"дан кучага хам каранг...
Жуда куп мамлакатларда бу урф булган нарса, факат хар хил куринишда.
Баъзилар пулни конвертда беради, баъзилари устидан сочади.
Менга Эфиопияни урфи ёкди, хонандани ПЕШОНАсига пулни тап этип ёпиштириб кетаркан ). Ишонмаганлар Эфиопия каналини курсин, хар куни кузатиш мумкин.
Или Рамзон Кодировни аэропортда кутиб олишларини кузатинг, нохча президентини устидан пул сочишларини курасиз.

Мени фикри ожизимча кистир-кистир эмас, уни келтириб чикарувчи факторларни йукотиш керак. Ушалардан бири - ижрочи ва санъаткорлар. Уларни йуриги билан буляпти барча туйлардаги номаъкулчиликлар.

Гўзал 29.06.2012 20:13

Ассаламу алайкум!

Бу муаммонинг ечими жамият аъзоларининг ўзида.. Бу ҳам худди ароқсиз тўй ўтказишдек гап менимча.. Ароқсиз тўйлар анча урфга кирди.. Секин-асталик билан баҳс этилаётган мавзу ҳам истеъмолдан чиқиб кетса, ажабмас...

Akmal 16.08.2012 23:32

Қистир-қистир ҳам аслида исрофгарчиликнинг бир кўриниши. Кимдир пул кўплигидан сочади, кимдир бу одатга айланиб қолгани учун, лекин тўйда келин-куёвга пул тутқазиб кетишларини ёмон дея олмайман, чунки янги ҳаёт бошлаётган ёшларга бу озроқ бўлса-да, ёрдам бўлади деб ўйлайман.

Ayubkhan 19.08.2012 16:13

Цитата:

Сообщение от Akmal (Сообщение 783480)
Тўйда келин-куёвга пул тутқазиб кетишларини ёмон дея олмайман

Ёмон эмас, балки жуда яхши одатдир. Янги рузгорга мадад булади, оёкка туриши осонрок кечади.

dili 24.08.2012 22:06

Бундан 6 йилча аввал Қирғизистонга Бишкекка тўйга бордим. Ўзимизнинг ўзбекларнинг тўйи. Иккала қуда ҳам ўзига тўқ одамлардан. Қудалар келишиб қистир- қистирни йўқ қилишди.Тўй жуда чиройли ўтди. Санъаткорлар Тошкентдан эди, ҳеч ким хафа бўлгани йўқ, ҳақиқий санъаткор таъмагир бўлмайди.

uzbabyUz 26.09.2012 12:59

Yana 10 yil oldin bir amaldorlarning tuyiga borganimizda umuman pul qistirish yuq edi...hayron bulganmiz ushanda...bechora ohirgi puliga tuy qilganlar gap suzdan uyalib ohirgi pulini qistirib yuboradilar...aslida qudalar gaplashib olsa qaytanga hamma hurmat qiladi

Хондамир 28.09.2012 18:13

Кистир-кистирни аввалдан булиб келган и бундан кейин хам булади, лекин чегарадан чикмаслик керак, ман бир туйда кургандим копда олиб чикишмаган холос пулни, шунака сочишган пулни, бир кун уволи тутмасмикин????


Текущее время: 20:25. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»