Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Колледжи и лицеи
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Колледжи и лицеи Средне-специальное образование


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.12.2007 18:14   #1  
Аватар для muhiddin
Оффлайн
Мед.колледж
преподаватель
Сообщений: 16
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Хусусий таълимга эхтиёж борми ёхуд репетиторликдан кандай кутулсак булади?

Барча ривожланган давлатларда хусусий мактаб, хусусий коллеж ёки хусусий олий таълим муассасаси мавжуд.Мамлакатимизда хар йили минглаб абитуриентлар укишга кириш учун укитувчилар ёрдамида тайёрланишади.Уша укиган фанларини вахоланки мактаб укишган.Ундан ташкари бир йил давомида яна кушимча дарс олишга тугри келади. Нимага уша билимни мактаб укитувчиси бермайди.У уша укувчиларни укитгани учун маош олганку.Нимага унинг сифатсиз укитгани учун укувчи азият чекиши керак,нега бошка укитувчи кушимча маблаг хисобидан укувчини кайта тайёрлаши лозим.Якинда бир танишим билан сухбатлашганимда у узининг неварасини янада чукуррок билим олиши учун яхши педагог кидираётганини айтди.Агар хусусий мактаб булганида эди,яхши педагогни кидиришга хожат булмасмиди?
Ответить 
Старый 10.12.2007 18:18   #2  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
siz ochgan mavzuda forumda avval bahs bo'lib o'tgan edi.. Yaxshisi ularni o'qing: http://uforum.uz/showthread.php?t=3009
Ответить 
Старый 11.12.2007 13:04   #3  
Аватар для muhiddin
Оффлайн
Мед.колледж
преподаватель
Сообщений: 16
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Рахмат Сизга маслахатингиз учун.Мен албатта укийман.Лекин бир савол бор, уша мавзунинг натижаси хакида бирор нарса дея оласизми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб коламан.

Последний раз редактировалось muhiddin; 11.12.2007 в 13:17.
Ответить 
Старый 11.12.2007 13:15   #4  
Аватар для muhiddin
Оффлайн
Мед.колледж
преподаватель
Сообщений: 16
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Лекин укиганларим мени кониктирмади? У ерда мактаб курилишларию, элита мактаблар яъни бой бадавлатлар,мансабдор амалдорларнинг болалари укийдиган мактаблар хакида гап кетган.Бу эса мен кутарган мавзу эмас,афсус.
Ответить 
Старый 11.12.2007 13:20   #5  
Аватар для muhiddin
Оффлайн
Мед.колледж
преподаватель
Сообщений: 16
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Сизга яна бир саволим бор агар мумкин булса: Сиз менинг билишимча Халк таълими вазирлигига алокангиз бор шекилли,бу йил мактаб битирувчиларининг академик лицей ва касб-хунар коллежларига жалб этиш буйича амалга оширилган ишлар ва у ердаги муаммолар булганини биласизми?
Ответить 
Старый 13.12.2007 10:19   #6  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от muhiddin Посмотреть сообщение
бу йил мактаб битирувчиларининг академик лицей ва касб-хунар коллежларига жалб этиш буйича амалга оширилган ишлар ва у ердаги муаммолар булганини биласизми?
Саволни аникрок ташланг. Мен дарров бу борада маъсулларнинг фикрини билиб етказишга харакат киламан.
Ответить 
Старый 14.12.2007 10:06   #7  
Аватар для muhiddin
Оффлайн
Мед.колледж
преподаватель
Сообщений: 16
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Мактаб укувчиларини урта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига жалб килиш буйича хар бир касб-хунар коллежининг педагог ва мухандис-педагоглари бирма бир мактабларга бириктирилди.Ташвикот таргибот ишлари олиб борилди.Ота-оналарга таълим тугрисидаги Конун хакида маълумотлар етказилди.Жойларда яъни туман кишлокларида жойлашган мактабларда 10 синф ёпилди.Лекин аксарият ота-оналар уз болаларини узларининг моддий томонларини бахона килиб укитмайман деб касб-хунар коллежларига юборишмаяпти.Бундан ташкари 10 синф ёпилган мактаблар узбошимчалик килиб 10 синфларни очиб бир чорак утиб кетган булса хам,укувчиларнинг хужжатлари коллежда топширилган.
Натижада мактаб битирувчилари на мактабда на коллежда укишаяпти. Уртада сарсон? Куп вилоятларда хам бу муаммо бор лекин буни улар кутариб чиккишдан хайикишади нега? Гап шундаки утирган креслосидан ажралиб колиши мумкин уша амалдор!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 14.12.2007 10:35   #8  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от muhiddin Посмотреть сообщение
Жойларда яъни туман кишлокларида жойлашган мактабларда 10 синф ёпилди.
Бу укувчиларни касб-хунар коллежларига жалб килиш учун килинган харакат деб уйламанг. Бу Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури буйича олиб борилаётган ислохотларнинг навбатдаги боскичи, холос. Умумтаълим мактабларнинг барчасида 10-11 синфлар тугатилишини яхши биласиз. 9-синфдан кейинги таълим ихтиёрий-мажбурий тарзда булади. Яъни 9-синф битирувчиси таълим узвийлигига путур етмалиги учун ё коллежда ё академик лицейда укиши шарт.

Цитата:
Сообщение от muhiddin Посмотреть сообщение
Лекин аксарият ота-оналар уз болаларини узларининг моддий томонларини бахона килиб укитмайман деб касб-хунар коллежларига юборишмаяпти.
Коллежлар бугун хар бир туманда уртача 2-3 тадан ташкил килинмокда. Айникса, уларнинг аксарияти туманларнинг олис кишлокларида очилган. Тушунмадим, коллежда укишни моддий томонни бахона килиб рад килиб булмайди. Ахир, коллежда укиш тулов-шартнома асосида эмас-ку... Кайтангга у ерда укиб туриб даромад килаётганларни биламан. Масалан, Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган касб-хунар коллежлардан бири кишлок хужалиги ва ишлаб чикаришни йулга куйган. Коллеж укувчилари дарсдан кейин ишлаб даромад килишаётган экан.

Цитата:
Сообщение от muhiddin Посмотреть сообщение
Натижада мактаб битирувчилари на мактабда на коллежда укишаяпти. Уртада сарсон? Куп вилоятларда хам бу муаммо бор лекин буни улар кутариб чиккишдан хайикишади нега? Гап шундаки утирган креслосидан ажралиб колиши мумкин уша амалдор!
Бир боскичдан иккинчи боскичга утиш жараёнида муаммо булиши табиий хол. Лекин, бу муммо уткинчи. Муаммони кутариб чикилмаслиги рахбарнинг куркоклигидан эмас, аксинча уша муаммонинг юзага келишига узи айбдор эканлигини ич-ичидан сезиб жим туришади. Узбошимчалик килиб, мактабда 10-синф очилди дейлик. Демак, уша тумандаги халк таълими булими бошлиги каттикул эмас. Акс холда мактаб рахбарияти узбошимчалик килмас эди.
Ответить 
Старый 21.12.2007 10:15   #9  
Real ID Group
Аватар для Alidjan Nazarov
Оффлайн
Главный специалист Центра UZINFOCOM
Сообщений: 53
+ 9  31/23
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Умумтаълим мактабларнинг барчасида 10-11 синфлар тугатилишини яхши биласиз. 9-синфдан кейинги таълим ихтиёрий-мажбурий тарзда булади. Яъни 9-синф битирувчиси таълим узвийлигига путур етмалиги учун ё коллежда ё академик лицейда укиши шарт.
Менда бир савол бор. Билишимча колледж ва лицейларга кириш учун укувчилар имтихон топширадилар. Имтихондан ута олмаган укувчилар масаласи кандай хал килинаяпти ёки кириш имтихонлари бекор килинганми? Негаки бу йил жияним кириш имтихонисиз тиббиёт колледжига укишга кирди.
Ответить 
Старый 21.12.2007 13:45   #10  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Alidjan Nazarov Посмотреть сообщение
кириш имтихонлари бекор килинганми? Негаки бу йил жияним кириш имтихонисиз тиббиёт колледжига укишга кирди.
Коллежларга, академик лицейларга кабул жараёнлари катта таргибот-ташвикот кампанияси тарзида ташкил этилиш керак. (Худди, сайлов олди кампаниялари каби...)
Афсуски, буни хамма коллежлар хам эплай олмаяпти. Баъзи коллежларда имтихонларда катта ракобат мухити вужудга келади. Баъзиларда эса мавжуд ўринларнинг хатто ярмисига хам тенг келадиган укувчилар жалб килина олинмаяпти. Назаримда, жиянингиз топширган тиббиёт коллежи ана шу иккинчи тоифа коллежлар сирасига кирса керак.

Имтихондан ўта олмаган укувчиларга келсак....
Биринчидан, ҳар бир ҳудуддаги коллеж ўша ердаги мавжуд талабдан (битирувчилар сонидан) келиб чиқиб ташкил қилинган. Афсуски, буни тушунмаган куплаб ёшлар пойтахт коллежларига шошишади. Натижада, пойтахтда ракобат кучаяди, кишлокларда эса коллеж хувиллаб колиши мумкин. Вахолангки, шахарда ўқиб хам, қишлокда ўқиб хам олинган дипломнинг кучи бир хил.

Хамма ўз худудидаги коллежларга хужжат топширса коллежга кира олмаган укувчилар деган муаммо булмайди.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2023, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх