Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Здоровье > Болезни и методы лечения
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Болезни и методы лечения Консультативная помощь по всем заболеваниям. Пишем о болезнях, ставим проблемы и получаем советы, рекомендации и консультации.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.11.2007 14:00   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Ўсмирлар ва ОИТС

1 Декабр - Ҳалқаро ОИТС га қарши кураш куни. Шу мунособат билан очилган ушбу мавзу сизни бефарқ қолдирмаса керак.
Инсониятни тобора бу бедаво дард ваҳимага солиб бормоқда. Афсуски, мамлакатимиз бу глобал муаммодан четда қолган эмас. ХХI аср вабоси деб номланган бу хасталик аслида 1981 йилда аниқланган. Эндиликда эса дунё бўйича тарқалиб ва хавфли тус олиб кетган. Ҳозиргача бутун дунё аҳолисининг 80 млн.дан ортиқ кишиси ана шу хасталикка чалинган. Ҳар йили 5 млн.дан ортиқ инсон эса шу хасталик туфайли ўлимини кутишга мажбур бўлишмоқда ва 3 млндан ортиги вафот этмокда. 2007 йил 1 январь ҳолатига кўра(1987 йилдан буён ) республикамизда ОИВ билан касалланганлар сони 10015 тани ташкил этди. ОИВ/ОИТС ҳолатларининг ярми 30 ёшгача бўлган шахсларда кузатилган. Касалланганларнинг 81 фоизи эса эркаклардир.

Демак-ки, касаллик ҳақида ёшларни эндиликда эртароқ огохлантиришга мажбурмиз. Хўш, ўсмирларга, эндигина балоғат остонасига қадам қўяётган ёшларга ОИТС ни таништириш борасида қандай тавсиялар берасиз?

Последний раз редактировалось Dilya Hasanova; 27.11.2007 в 15:08.
Ответить 
Старый 27.11.2007 16:07   #2  
Pre Open ID Group
Аватар для Sobir Davlatov
Оффлайн
Сообщений: 48
+ 1  22/18
– 0  0/0

Uzbekistan
Ўсмирларга ОИТС ҳақида тушунтириш бераётганда иложи борича уларни ваҳимага солмаган, қўрқитмаган маъқул. Чунки, хафвсираш уларда кейинчалик интим алоқаларнинг нормал кечишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Ответить 
Старый 27.11.2007 17:01   #3  
Real ID Group
Аватар для Komil Eriev
Оффлайн
Сообщений: 67
+ 52  61/35
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью YahooОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью Skype™
ОИТС ва ОИТВ нақадар хавфли касаллик эканлигини Ҳусан Тангриев келтириб ўтган рақамлардан ҳам англаш мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълуматига кўра, 20 йилдан кўпроқ вақт мабайнида 1.5 миллион БОЛА мазкур касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
ОИТС вируси аниқлангандан сўнг икки йил ўтиб, яъни 1983 йилдан май ойининг ҳар учинчи якшанбаси ОИТС касаллигидан вафот этганлар халқаро куни эълон қилинган эди. Бу кун ҳам ҳар йили ўтказиб келинади.

Последний раз редактировалось Dilya Hasanova; 27.11.2007 в 17:06.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.11.2007 05:46   #4  
Аватар для join
Оффлайн
MMedia
мл.н.с
Сообщений: 52
+ 48  20/10
– 0  0/0

Uzbekistan
Парадокс

Ҳурматли ҳамкасблар, сийқаси чиққан гапларни такрорлагандан кўра, қуйидаги саволга жавоб беринглар:

- ОИТС/ОИВ муаммоларига бағишланган тадбирларда ўзбек ёшларига презервативлар тарқатилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Бу нима? Ёшларни фаҳшга тарғиб этишми? Бу қайси файласуфдан чиққан ташаббус? Наҳотки, асрлар давомида дунё миллатлари учун гўзал ахлоқ ва ҳаёнинг олий намунаси бўлиб келган халқимиз, буюк мутафаккирлар авлоди ўз муаммоларига шундай йўллардан чора изласа?

Ёшларимизга бу дарди бедавонинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари яхши тушунтирилади, бироқ енгил-елпи жинсий ҳаётдан тийилиш эмас, балки бундай ҳолатларда ҳомилани сақловчи "механик" воситалардан фойдаланиш маслаҳат берилади... Эътибор берадиган бўлсак, бундай тадбирлар, асосан, олий ва ўрта махсус таълим муассаларида ўтказилади. Талаба ёшларнинг акариятини эса турмуш қурмаган фуқаролар ташкил этади.
Биз қандай авлодни тарбиялаяпмиз? Парадокс деб аталишга арзигулик ҳолат.

Мен 2000 йилда Юртимиздаги ўрта таълим муассасаларидан бирида СПИДга қарши курашга бағишлаб БМТнинг тегишли мутасадди ташкилотлари иштирокида ўтказилган тадбирда илк бор юқорида зикр этилган ноқулай ҳолатнинг гувоҳи бўлган эдим. Яқинда маҳаллий ОАВ орқали бунга ҳали ҳам барҳам берилмаганини эшитиб ҳафсалам пир бўлди. Орадан 7 йил ўтибди, аммо, назаримда ОИТС/ОИВга қарши курашда руҳий-маънавий усуллар бўйича прогресс юз бергани йўқ.

PS. Мен ОИТС/ОИга қарши курашда замонавий воситалардан фойдаланилишига қарши эмасман, бироқ ахлоқий масалаларда "яқин йўламанг" дейиш ўрнига, "нима қилсангиз қилинг, аммо эҳтиёт чорасини кўринг" деб тавсия берилишига қаршиман. Умуман, шу ва шу каби муаммоларга ечим излашда (ҳаммага ёд бўлиб кетган жумлани қўллаганим учун маъзур тутасизлар) - "ўзимизга хос, ўзимизга мос" йўлдан борайлик...
Ответить 
3 "+" от:
Старый 29.11.2007 09:55   #5  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от join Посмотреть сообщение


- ОИТС/ОИВ муаммоларига бағишланган тадбирларда ўзбек ёшларига презервативлар тарқатилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Бу нима? Ёшларни фаҳшга тарғиб этишми? Бу қайси файласуфдан чиққан ташаббус? Наҳотки, асрлар давомида дунё миллатлари учун гўзал ахлоқ ва ҳаёнинг олий намунаси бўлиб келган халқимиз, буюк мутафаккирлар авлоди ўз муаммоларига шундай йўллардан чора изласа?

Нафакат бу, балки ОИТС га карши кураш буйича ишлаб чикилган таркатма материаллардан бирини куздан кечириб, уялиб кетдим. Хаммаси очикчасига, ошкора ёзилган. Турли тавсиялар берилган.
Айникса, кизлар ва йигитларга маслахатлар ягона рисолада чоп этилган. Бу кизларимизга хурматсизлик, уларнинг ибо ва хаё аталмиш гузал пардасига шафкатсиз хужумдир.
Бу килинаётган хатти харакатлар касаллик кириб келиши мумкин булган кичик дарчаларни беркитиши мумкин. Лекин, хайхотдек туйнуклар эътиборимиздан бироз четда. Жумаладан, "тунгги капалаклар"га каттикрок чора-тадбирлар ишлаб чикиш керак.
Аксар холларда, хорижда ишлаб келаётган юртдошларимиз касалликни ташувчи булиб колишмокда.
Масалан, якинда бир вокеанинг гувохи булдим. Бир махаллада кутилмаганда 3-4 одамниг юзига турли сугаллар тоша бошлади. Суриштирилганда, якинда уларнинг бири Россиядан ишлаб кайтгани, бошкалари эса уртоклари ва улар куришганда бир-бирига юктирган аён булди. Бу турт одамнинг хам оиласи бор, демак-ки юктириши мумкин булган холатлар яна хам куп. Сугални-ку, сезса, курса булади.. Лекин, ОИТС ничи? ОИТС га йуликканлар 10 000 дан ошмокда. Аммо, бу руйхатга олингани... Демак, ракамлар яна-да баланд булиши мумкин.
Касаллик шиддат билан давом этаётган экан, унга карши кураш хам ун баробат кучли шиддат билан давом этиши лозим.
Энг таъсирчан восита бу - ТВ. Йил давомида, "Тошкент - Ислом маданияти пойтахти", "Маргилон - 2000 ёшда" кабилидаги реклама роликлари тинимсиз телеканалларда берилди. Аммо, ОИТС га карши кураш буйича роликларни факатгина 1 декабр арафасида куришимиз мумкин, холос.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.12.2007 16:45   #6  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
ОИВ- Одам иммунитет танқислиги вируси
ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми
Статистик маълумотларга қараганда, дунё бўйича 40 млндан ортиқ инсон ОИВ билан зараланган, Ўзбекистон республикасида эса 10015 инсон, Тошкент шаҳри бўйича таҳминан 2218 инсон ушбу вирус билан зарарланган.(2006 31.12.статистикаси).
Дунё бўйича бир кунда 6800 инсон зарарланар экан, 5700 инсон шу орқасидан ёруғ олам билан видолашар экан. Ҳар 6 секундда 1 инсон зарарланар экан.
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.
ОИВ билан зарарланган инсонни ташқи кўринишидан умуман аниқлаб бўлмайди, буни фақат лабаратория текширувлари ёрдамида аниқлаш мумкин холос. Бунинг яширин даври 3 ойдан 6 ойгача бўлади, 7 йилдан 15 йилгача эса ОИВ даври ҳисобланади. Ўлимидан 2 ойдан 6 ойгача бўлган давр ОИТС даври ҳисоланади. ОИТСнинг давоси йўқ, лекин инсон умрини маълум вақт узайтириш учун АРВ (Антиретровируснаятерапия) усулида ёрдам қилинади. Бу усулдаги муолажа аслида жуда қиммат ҳисобланади, лекин республикамизда, агар рўйҳатда турса бепул хизмат кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш ташкилоти PSI (Population Service Internation) ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Унинг бир қанча лойиҳалари мавжуд бўлиб, улардан бири YОUTH POWER лойиҳаси болаларни вақтларини бекор ўтказмасликлари ва бекорчиликдан ҳар хил ножўя йўлларга кириб кетмасликлари учун уларга бепул курслар, тўгараклар, ва турли хил конкурслар ташкиллаштириб боришмоқда.
Ответить 
Старый 04.12.2007 18:32   #7  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Презерватив масаласига келсак, худди мана шу мавзуда мен билан ҳам суҳбат олиб боришди, лекин у даражада миллийликдан четга чиқмаган, ибо-ҳаёга зид бўлмаган ҳолда тушунтириш ишларини олиб боришди. Улар фақат ва фақат мана шунақа бузуқ йўллардан қайтариш, ОИВ вируси билан зарарланиб қолишни олдини олиш мақсадида мана шу ишга бел боғлашган эмасми? Суҳбат давомида шундай маълумотларга эга бўлдимки, вирусдан сақланишнинг 3 та асосий йўлларини тушунтиришди (яъни жинсий алоқадан юқиш хавфлари бўйича). Аввало мана шунақа ишлардан одам ўзини тийиши, агар хоҳиш кучли бўлса, ягона зарарланмаган ишончли шерикка эга бўлиш, бошқа йўли қолмагандагина ҳимоя воситасидан яъни мана шу презервативдан фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб ўтилди. Яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчиман, тўғри мана шундай ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашга бағишланган тадбирлар шарқона эмас, балки ғарбона усулда олиб борилаётгандир, лекин ушбу тадбирларни ташкиллаштиришдан олдин, ана шу муассаса раҳбарлари билан келишилган ҳолда, яъни айтилиши жоиз бўлган ва бўлмаган гаплар тўғрисида маслаҳат ишларини олиб боришар экан. Агар раҳбар рози бўлгандан кейингина мана шунақа ҳимоя воситалари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтишмоқда, ва бу ҳолатни кимдир тўғри қабул қиляпти, яна кимларгадир кулгили ҳолат туғдирмоқда. Аслида уят бўлганда ҳам аср вабосидан сақланишда ҳаммамиз сергак тортишимиз лозим.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 05.12.2007 09:24   #8  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Ўзбекистон Республикасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш ташкилоти PSI (Population Service Internation) ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Унинг бир қанча лойиҳалари мавжуд бўлиб, улардан бири YОUTH POWER лойиҳаси болаларни вақтларини бекор ўтказмасликлари ва бекорчиликдан ҳар хил ножўя йўлларга кириб кетмасликлари учун уларга бепул курслар, тўгараклар, ва турли хил конкурслар ташкиллаштириб боришмоқда.
Факат Тошкентда, шунаками? Сир булмаса, мазкур ташкилотнинг вилоятлардаги фаолияти хакида хам маълумот берсангиз.
Ответить 
Старый 05.12.2007 10:08   #9  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
.
Факат Тошкентда, шунаками? Сир булмаса, мазкур ташкилотнинг вилоятлардаги фаолияти хакида хам маълумот берсангиз.
PSI (Population Service International), бу ташкилот фақат Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг бир қанча лойиҳалари мавжудлигини юқорида таъкидлаб ўтгандим. Масалан мен билган лойиҳалари YOUTH POWER, MARA, CAPACITY, UNICEF ва мана шунга ўҳшаган лойиҳалари бор. YOUTH POWER лойиҳаси фақат Тошкент шаҳрида эмас, балки Самарқанд ва Термез шаҳарларида ҳам мавжуд. Агар яна бошқа маълумотларга эга бўлмоқчи бўлсангиз www.psi.org сайтидан олишингиз мумкин.
Ответить 
Старый 10.12.2007 10:32   #10  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Ўзбекистон республикасида эса 10015 инсон, Тошкент шаҳри бўйича таҳминан 2218 инсон ушбу вирус билан зарарланган.(2006 31.12.статистикаси).
Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда Африка турса Ўрта Осиёда Ўзбекистон туради,.
Бу бир йил олдинги маълумотлар. Демак, рақамлар яна-да ошган бўлиши мумкин. Янги маълумотлар қачон эълон қилинади.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх