Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Здоровье > Болезни и методы лечения
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Болезни и методы лечения Консультативная помощь по всем заболеваниям. Пишем о болезнях, ставим проблемы и получаем советы, рекомендации и консультации.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.04.2008 08:27   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Сенсация!!! Ўзбек табиби ОИТС(СПИД)ни даволаган!

«Press-uz.info» AA - Анъанавий тиббиётда бедаво деб ҳисобланган хасталикларга чалинган кишилар оҳирги пайтларда Тошкентдаги Хонобод қишлоқ фуқаролар йиғини “Янги турмуш” маҳалласига йўл олишмоқда. Шифо излаб Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ва ҳаттоки қўшни республикалардан келган беморлар табиб Каримшайх Усмоншайховга мурожаат қилишмоқда.

Унинг муолажаларига, жумладан, ОИТС (СПИД), саратон (рак), пес (витиликон), аллергия, умуртқа чурраси (грижаси), шол (паралич), ҳафақон (инсульт), туғма юрак нуқсони (пороки), менингит, бепуштлик, урологик, гинекологик ва бошқа турли хасталикларга чалинган беморлар қатнамоқдалар.Қисқаси, табиб мавжуд касалликларнинг ҳаммасини даволамоқда.

Муолажалар ҳар куни икки марта – эрталаб соат 7 дан 8 гача ва кечқурун соат 19 дан 20 гача – ўтказилади. Ўзбекистон Халқ табобати академияси аъзоси бўлган табиб илк маротаба келган беморларга муолажадан сўнг сут ичиб, чўмилиб олишни буюради. Бу нарса мижозларга бир маротаба буюрилади холос. “Яъни шифо истаган одам узини ичкаридан (сут билан) ва ташқаридан (сув билан) поклаб олиши зарур”, - дейди Хонободлик табиб.

Анъанавий тиббиёт ва табибчиликда ташҳис қон, сийдик, нажас, рентген ва компьютер томографияси таҳлили ёки мижознинг томир уришига қараб қўйилса, табиб мижозни қандай касаллик безовта қилаётганини беморга нигоҳ солиб аниқлайди. “Хасталикни менинг ўзим эмас, илоҳий руҳлар аниқлашади ва менга бу ҳақида хабар қилишади. Мен улар айтган нарсаларни, яъни безовта қилаётган касаллик тури ҳақидаги ахборотни беморнинг ўзига етказаман холос”, - дея такидлайди у.

Табибнинг гапларига кўра, беморларни ҳам унинг ўзи эмас, балки ана ўша илоҳий мавжудотлар даволашади. “Яъни ҳақиқатдан ҳам шифо табибдан эмас, Аллоҳдан. Биз табиблар аслида бир сабабчилар, воситачилармиз холос”, - дейди табиб. У беморларга ҳеч қандай дори-дармон ва гиёҳлар истеъмол қилишни буюрмайди: даволаш фақат масофада туриб амалга оширилади. “Онда-сонда руҳлар у ёки бу мижозга қўшимча дори ёки гиёҳ қўллашни буюришса, мен бу нарсани мижозларга етказаман”, - деб тушунтиради табиб.

У беморларнинг фақат безовта қилаётган касалликларини эмас, балки ҳали уларга маълум бўлмаган хасталикларини ҳам даволайди. “Мижозларни кўрганимда уларда бошқа хасталиклар ҳам борлиги маълум бўлади. Шунда мен Аллоҳнинг изни билан беморда мавжуд касалликларнинг ҳаммасини даволашга киришаман”, - дейди Каримшайх Усмоншайхов.

Унинг айтишича, илоҳий мавжудотлар беморларнинг хаста аъзоларини даволашади, ҳатто операция ҳам қилишади. “Даволовчи руҳлар ва уларнинг тиббий амалиётлари одатда фақат менга кўринади. Аммо баъзи ҳолларда уларни кўра оладиган мижозлар ҳам келиб туради. Мисол учун, ўтган йили Янгийўл шаҳридан бир аёл келиб: “Вой, анави оппоқ одамчалар кимлар? Нега улар беморларни операция қилишмоқда?!” – деб ваҳимага тушганди”, - ҳикоя қилади табиб.

Муолажа натижаларини рентген, узи ва компьютер томографияси суратларида ҳам кўриш мумкин. Тошкентлик 20 ёшли бир йигит миясида шиш ва оғриқ борлигидан шикоят қилиб келган. Унинг миясидаги шиш хусусий клиникалардан бирида компьютер томографияси орқали қилинган суратда аниқланган. Клиника медиклари унга миясини зудлик билан операция қилиш лозимлигини айтишган. Лекин кейинчалик бемор Хонободлик табиб ҳақида эшитиб қолиб, унга мурожаат қилган.

“Таҳминан 23-25 кун қатнаганидан сўнг у миясида оғриқ тўхтаганини айтди. Лекин йигитнинг отаси турли шубҳа ва қўрқувларга бориб, ўғлини операция қилдириш учун яна ўша хусусий клиникага мурожаат қилган. У ердагилар бўлажак операция олдидан беморнинг миясини иккинчи маротаба компьютерда томография қилдиришган ва суратни кўриб ҳайрат ҳамда даҳшатга тушишган. Чунки унда йигитнинг миясидаги олдинги шишдан асорат ҳам бўлмаган, миянинг ўзи эса тўрт бўлакка ажралиб, кесилиб ётгани акс этган. Қўрқувга тушган медиклар мижознинг миясини операция қилишдан бош тортиб, яна менга мурожаат қилишни буюрганлар”, - дея давом этади табиб.

“Муолажаларингиздан сўнг тузалиб, сизга ва даволаш усулингизга ишонмасдан кетиб қоладиган мижозлар ҳам борми?” – деган саволга табиб ижобий жавоб бериб, ундайларнинг сони кўп эмаслигини айтади.

Баъзи мижозлар муолажа давомида касаллик ва оғриқнинг табиий равишда кучайишига чидай олмай, “Бу ерга келиб баттар касал бўлдим”, - деб ўйлаб, кетиб қолишади. “Ваҳоланки, мен муолажаларнинг бошида мижозларни касаллик табиий равишда зўрайиши, бу нарса аслида фойдали эканлиги, зўрайиш жараёнида хасталикнинг заҳирадаги қуввати юзага чиқиши ҳақида огоҳлантираман. Лекин шунга қарамай, оғриққа сабр қилолмаган баъзи мижозлар кетиб қолишади”, - дея афсусланади у.

Шифо излаб келаётганларнинг орасида биринчи муолажадан кейиноқ табибнинг даволаш усулига ишончсизлик билан қараб, кетиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас. “Бундайларни ишонтиришга уриниш бефойда. Улар мендан уялганидан ёки уларни менинг олдимга етаклаб келган кишидан уялганидан муолажаларимга қатнашиб юришлари мумкин. Лекин қалбида соғайиб кетишига ишонч бўлмаса, қилган даволарим бесамара бўлиши аниқ”, - дейди табиб.

Мижозлар соғайишга бўлган ишончни йўқотмасликлари учун табиб уларнинг баъзиларига аслида нима касаллик билан оғриётганларини айтмайди. “Саратон ва бедаво деб ҳисобланган бошқа хасталиклар билан оғриган мижозларга уларни аслида қайси касаллик безовта қилаётганини айтмайман. Чунки шундай қилинса, улар руҳий тушкунликка тушиб, соғайиб кетишга бўлган ишонч ва умидни йўқотишади. Соғайишга бўлган ишонч, умид ва иҳлос эса шифо топишнинг асосий омилидир”, - дейди Каримшайх ака.

Унинг сўзларига кўра, мижозлар орасида табибга ишониб, унинг даргоҳида шифо топишдан умидвор кишилар кўп. “Баъзида улардан айримлари масофадан даволашимни билиб, уйларидан телефон қилишади, қаттиқ оғриқлардан ҳалос қилишни сўрашади. Мен уларга таҳминан ярим соат бир жойда қимирламасдан ўтиришни буюраман ва улар ўтирган жойга масофадан шифо жўнатаман”, - дейди табиб.

Шифо излаб, Каримшайх Усмоншайховга мурожаат қилган баъзи мижозлар қуйидагиларни айтишди.

Ирина Зимичева, 36 ёш: “Менинг юрагим, қорним оғрирди. Медиклар турли хил ташҳисларни қўйиб, ҳар хил муолажаларни қилишди, аммо оғриқ тўхтамади. Каримшайх акага мурожаат қилганимда, у ошқозон ости безимда сурункали панкреатит борлигини айтди. Икки ҳафтадан бери қатнаяпман, Худога шукр, оғриқлардан ҳалос бўлдим. Ҳурсандлигимдан даволанишга турмуш ўртоғим ва қизимни ҳам олиб келдим”.

Нуриддин Ўринбоев, 21 ёш: “Мен ўтган йили туберкулезли менингит билан оғриб қолгандим. Турли тиббий муассасаларда 8 ой даволандим. Қулоқларим эшитмай, хушсиз бўлиб қолдим. Медиклар ота-онамга миямни операция қилиш зарурлигини айтишган. Буни истамаган ота-онам Каримшайх акага мурожаат қилиб, мени унинг муолажаларига олиб кела бошлашди. Таҳминан бир ярим – икки ой қатнаганимдан сўнг ўзимга келдим, бошимдаги оғриқлар қолиб, қулоқларим эшита бошлади. Ҳозир, Аллоҳга шукр, туппа-тузукман”.

Уларнинг баъзилари муолажалар давомида соғайиб кетган бошқа беморларни ҳам мисол келтиришди. Кўпчилик беморлар Тошкентнинг Сирғали туманида яшовчи, корейс миллатига мансуб бир йигит тарихини гапириб беришди. У табибнинг олдига миясида саратон (рак) борлиги ҳақидаги рентген сурати ва медикларнинг расмий хулосаси билан келган. Бир ярим – икки ой муолажаларга қатнагач, унинг бошидаги оғриқлар қолган.

Бедаво деб ҳисобланган касалликдан фориғ бўлганига батамом амин бўлиш учун корейс йигит такроран миясини рентген қилдирган ва медикларга мурожаат қилган. Шунда медиклар шиш ғойиб бўлганини айтиб, саратон аломатлари йўқлиги ҳақида бошқа тиббий хулоса беришган. Мижоз бу ҳушхабарни табибга ва бошқа беморларга ҳам етказган.

Каримшайх Усмоншайхов даргоҳига шифо излаб келганларнинг аксарияти табиб ОИТС (СПИД) га чалинган икки болани бедаво деб ҳисобланган хасталикдан ҳалос қилганини тўлқинланиб гапиришди. “Уларнинг бири уч, иккинчиси эса олти ёшда. Замонамизнинг вабоси номини олган хасталик бечора болачаларга шприц орқали юққан экан, улар тиббий муассасаларнинг махсус рўйхатига ҳам киритилганди. ОИТСдан ҳалос бўлган болалардан бири Хонободга яқин маҳаллалардан бирида истиқомат қилади”, - дейишди табиб муолажаларига келган беморлар.

Шу ва шунга ўхшаш воқеалар бошқа кишиларда ҳам Хонободлик табибнинг муолажаларида шифо топиш умидини уйғотмоқда.

Muallif: Бобомурод АБДУЛЛА, журналист
Ответить 
Старый 19.04.2008 09:11   #2  
Аватар для Shuxrat Sulaymonov
Оффлайн
Qorako'l 1-IBMI
Direktor o'rinbosari
Сообщений: 14
+ 1  6/5
– 0  0/0

Uzbekistan
Ишониш кийин?
Ответить 
Старый 19.04.2008 15:45   #3  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan

табиб Каримшайх Усмоншайхов

Бу инсон дунёни ОИТС дан куткарган кахрамон сифатида тарихда колиши мумкин.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.04.2008 11:02   #4  
Аватар для join
Оффлайн
MMedia
мл.н.с
Сообщений: 52
+ 48  20/10
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Хасталикни менинг ўзим эмас, илоҳий руҳлар аниқлашади ва менга бу ҳақида хабар қилишади.
Илоҳий руҳлар.. Нима дегани?
Муаллиф Исломдан хабардорми? Жин тоифалари десак тўғрироқ бўлса керак.

Цитата:
“Баъзида улардан айримлари масофадан даволашимни билиб, уйларидан телефон қилишади, қаттиқ оғриқлардан ҳалос қилишни сўрашади. Мен уларга таҳминан ярим соат бир жойда қимирламасдан ўтиришни буюраман ва улар ўтирган жойга масофадан шифо жўнатаман”, - дейди табиб.
Шифо жўнатиш.. Шифони Аллоҳ беради деб туриб, "шифо жўнатаман" дегани нимаси? Илтимос, бундай кишилар динимиз номидан гапиришмасин.

Жинлар билан алоқада бўлиш, ғайб илмларига даъвогарлик қилишдан Ислом қайтаради. Мусулмонман, деган киши ўз динини яхши билиши керак.
Ответить 
Старый 21.04.2008 13:10   #5  
Аватар для Valikhodjayeva Madinakhon
Оффлайн
akademicheskiy litsey pri Tashkentskom islamskom Universitete
student
Сообщений: 9
+ 37  11/6
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shuxrat Sulaymonov Посмотреть сообщение
Ишониш кийин?
Fikringizga qo'shilaman. Nimagadir bu gaplar quruq safsatadek tuyulyapti.
Ответить 
Старый 21.04.2008 13:20   #6  
Аватар для Aziza Abdunabiyeva
Оффлайн
akademik litsey
o'quvchi
Сообщений: 338
+ 760  368/178
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от join Посмотреть сообщение
Цитата:
Хасталикни менинг ўзим эмас, илоҳий руҳлар аниқлашади ва менга бу ҳақида хабар қилишади.
Илоҳий руҳлар.. Нима дегани?
Муаллиф Исломдан хабардорми? Жин тоифалари десак тўғрироқ бўлса керак.

Цитата:
“Баъзида улардан айримлари масофадан даволашимни билиб, уйларидан телефон қилишади, қаттиқ оғриқлардан ҳалос қилишни сўрашади. Мен уларга таҳминан ярим соат бир жойда қимирламасдан ўтиришни буюраман ва улар ўтирган жойга масофадан шифо жўнатаман”, - дейди табиб.
Шифо жўнатиш.. Шифони Аллоҳ беради деб туриб, "шифо жўнатаман" дегани нимаси? Илтимос, бундай кишилар динимиз номидан гапиришмасин.

Жинлар билан алоқада бўлиш, ғайб илмларига даъвогарлик қилишдан Ислом қайтаради. Мусулмонман, деган киши ўз динини яхши билиши керак.

To'ppa-to'g'ri. Oxirgi paytda bunday bema'nigarchiliklar ko'payib ketyapti. to'g'risini aytganda jinlar bilan munosabat qilish yo'q narsa emas. Lekin bu Alloh tomondan ma'n qilingan faoliyat. Bu ish bilan shug'ullanib, yana din nomidan gapiruvchilardan odamning jahli chiqadi.
Ответить 
Старый 21.04.2008 16:28   #7  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
[B]Каримшайх Усмоншайхов даргоҳига шифо излаб келганларнинг аксарияти табиб ОИТС (СПИД) га чалинган икки болани бедаво деб ҳисобланган хасталикдан ҳалос қилганини тўлқинланиб гапиришди.
Sal o'ylab gapiringlar...Qaysi jurnalist nimani yozsa post qilaverarkan-da?... Medecinani umuman tushunmaydigan jurnalist yozganga o'xshaydi ushbu maqolani... "To'lqinlanib gapirganlar" ning bemorlariga tashxis noto'g'ri qo'yilgan yoki maqolani juda orttirib yozilgan...(vallohu a'lam)...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 22.04.2008 15:29   #8  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Qaysi jurnalist nimani yozsa post qilaverarkan-da?...
Пиар бўйича қўшма проект бўлса керак ;-)
Ответить 
"+" от:
Старый 22.04.2008 16:10   #9  
Аватар для Sanjarbek Rizoqulov
Оффлайн
159 maktab
o`quvchi
Сообщений: 79
+ 22  30/23
– 0  0/0

Uzbekistan
ishonish qiyin, qaniydi rost bo`lsa. Haqiqatda PR ga o`xshab ketayapti.
Batafsilroq tafsilot keltiringlar
Ответить 
Старый 28.04.2008 11:50   #10  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjarbek Rizoqulov Посмотреть сообщение
ishonish qiyin, qaniydi rost bo`lsa.
Мақоладаги биргина мана бу гап
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Қисқаси, табиб мавжуд касалликларнинг ҳаммасини даволамоқда.
"рост бўлиши" уёқда турсин, умуман бошқа хулосаларни келтириб чиқаради...
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх