Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Здоровье > Болезни и методы лечения
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Болезни и методы лечения Консультативная помощь по всем заболеваниям. Пишем о болезнях, ставим проблемы и получаем советы, рекомендации и консультации.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 02.05.2008 03:01   #11  
Аватар для Life-BEC
Оффлайн
Сообщений: 93
+ 11  26/20
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Сенсация!!! Ўзбек табиби ОИТС(СПИД)ни даволаган!
Reklamani hidi kevoti!!!

Последний раз редактировалось Life-BEC; 02.05.2008 в 03:29. Причина: Smaylikni almashtirdim.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.05.2008 12:04   #12  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Life-BEC Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Сенсация!!! Ўзбек табиби ОИТС(СПИД)ни даволаган!
Reklamani hidi kevoti!!!
Макола кахрамонини хам ёхуд унда тилга олинган беморларни хам умуман танимайман.
Бу мавзунинг рекламага хеч кандай дахли йук!!!
Шунчаки мамлакатдаги нуфузли икки ахборот агентлиги уни уз сайтида берганидан кейин эътиборимни жалб килди.
Ушбу янгилик кисман хакикат булиб чикса хам факат ва факат кувониш керак.
Ответить 
Старый 28.05.2008 13:01   #13  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Шунчаки мамлакатдаги нуфузли икки ахборот агентлиги уни уз сайтида берганидан кейин эътиборимни жалб килди.
Гап мавзу эмас, балки мақола юзасидан кетмоқда...
Мақола ҳақидаги фикрларни эса ўзингизга олаверманг ;-).
Кўриб турибсиз, қанчалик "сенсация" бўлмасин - оддий форумчилар, ўша нуфузли ахборот агентликларининг жамоаларидан фарқли ўлароқ, унда ёзилган нарсаларни бошқача қабул қилишди...
Қолаверса, негадир улардан-да нуфузлироқ мана бу, мана бу ва мана бу ахборот агентликлари юқоридаги мақолани ёритишни эп кўрмадилар...

Последний раз редактировалось Maestro; 28.05.2008 в 13:04.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 23.10.2008 00:58   #14  
Аватар для Fahrulla
Оффлайн
РНЦЭМП
нейрохирург
Сообщений: 80
+ 25  41/23
– 0  2/2

UzbekistanМой мир
Бунака хислатли кишиларни табиб дейилмайди
Рухлар эмас жинлар тоифасидан (алвасти, дев, жин ва хоказо- буларнинг бари яхши ёки ёмон жинлар тоифаси)
Купчилик эътироз билдириши мумкинлигини биламан, лекин шахсий фикрим-операция килишлари мумкин, бу булиши мумкин ишлардан бири, лекин улар хам бир жонзот, шифо эса факатгина Оллохдандир Бу оддий инсонларнинг онгига сигмаганлиги учун ширкка олиб бориши мумкин, кискаси мусулмончиликка тугри келмайди
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 23.10.2008 11:38   #15  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Бу янгиликни 3 кун олдин gzt.uz да укиб хайрон колдим. Ишониш ёки ишонмасликни хам билмайман. Бир бориб текшириб куриш фикри тугилди. Лекин Аллохга шукур хозир жиддий касаллигим йук. Боришга бирон бир бахона керак. Хозир хатто шамоллаш ёки йутал хам йук. Булганда хам арзимаган, организм узи курашиб йукотадиган касаллик билан борсам текширув натижасига ишонмаслигим мумкин. Бу адолатдан булмайди.

Оффтоп:
Лекин, ок кон касаллигини даволаган одамни биламан. 2-3 йил олдин бир танишим Санкт-Петербургада ишлаётиб ок кон касаллигига чалинганди. Санкт-петербургдаги докторлар бир неча ой муолажадан кейин уйига олиб кетинглар охирги кунларини уз ватанида утказсин. 2-3 ойлик умри колди деб жунатиб юборишган экан. Тошкентдаги бир доктор(балки табиб)нинг жинларСИЗ муолажасидан кейин тузалиб кетди. Хатто уйланди хам. Узбекистонда малакали шифокорлар борлигига ишонаман. Лекин жин тоифалари билан даволайдиганини биринчи марта эшитишим.
Ответить 
Старый 23.10.2008 16:41   #16  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Бир бориб текшириб куриш фикри тугилди. Лекин Аллохга шукур хозир жиддий касаллигим йук. Боришга бирон бир бахона керак. Хозир хатто шамоллаш ёки йутал хам йук. Булганда хам арзимаган, организм узи курашиб йукотадиган касаллик билан борсам текширув натижасига ишонмаслигим мумкин.
;-). Самимий айтайми? Сизни "Соддалик"дан даволасин ;-). Иложиси бўлса, ўша шифобахш дорисидан менга ҳам пича олинг. Ташҳис ўша ;-)

Ёдингиздами, 15 йилча аввал одамлар автобус-автобус бўлиб Қаршигами-ей, Самарқандгами "даволангани" бориб келишарди... Эмишки, табибга бориб-келган куни тунда бошингнинг олдига идишда шакар қўйиб қўйсанг, табибнинг "одамлари" тунда даволагани келиб кетишаркан. Сен буни сезмайсан, бироқ, эрталаб шакарнинг юзасида ғалати сувратлар ва излар пайдо бўларкан...
О-ла...
10 йилча олдин эса Водийга қатнашди.
5 йилча олдин Тошкент вилоятига - "қон чиқармасдан ўтмас пичоқда операция қиладиган" табиб олдига... (ҳозир маҳалламдан учтаси шу табибни излаб юришибди... "Раҳмат "айтгани ;-) ).

Нима ҳам дердик, одам ишонгиси келган нарсага ишонади, кўргиси келган нарсани кўради.

Эх-хе, ҳали Гербалайф ёки Вижннинг "мўъжизавий" хусусиятларига ишониб юрган одамлар қанча...

ЗЫ: Ўзим табибларга тез-тез бориб тураман ;-). Уч йил давомида икки марта оёқларим синганида (рахмат сенга - жонажон футбол!) ҳам фақат синиқчи-табибга бориб "даволанганман". Ўшанда тузалишга тузалдим-у, вақт ўтиб роса "мазза" қилаяпман...

ЗЗЫ: Шунинг учун доридан менга ҳам олинг, астойдил ният билан ичаман: "Эмига тушсин..." (с) "Маҳаллада дув-дув гап" к/ф.

ЗЗЗЫ: шифосини берса одам оддий хўрда ёки ўрик шарбатидан ҳам тузалиб кетиши мумкин экан. Асосий гап - шунга астойдил ишонишда.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 23.10.2008 17:22   #17  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
;-). Самимий айтайми? Сизни "Соддалик"дан даволасин ;-)
Текшириб курганга нима етсин. Форумда натижасини ёзиш учун бормокчи эдим. Текшириб куриш соддалик белгиси эканлигини билмаган эканман. Мени шифо топиш эмас, уша табибнинг одамларни кандай "даволаши"(балки алдаши) кизиктиряпти. Шифони Оллох берсин.
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Ташҳис ўша ;-)
Эхтиёт булинг. Буни хамма хар хил тушуниши мумкин

Последний раз редактировалось OmoN; 23.10.2008 в 17:26.
Ответить 
"+" от:
Старый 23.10.2008 17:30   #18  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Шу йилнинг август-сентябрларида гайморит аломатлари ва аллергиядан азоб чека бошладим. Бурун масаласида ЛОР нинг эшигига қатнаб кавушлари емириб кетганлардан бириман. Қўшним бир табибни мақтаб қолди. Эмишки, бир кукун берар экан, бурнингга тортсанг бас - ортиқча хилтлар ўзи чиқиб кетар эмиш. Ҳатто-ки, бурунга ўрнашиб олган ифлос, касалланган қон-йиринг оғиз, қулоқ ва тишлар орасидан ҳам ўзи йўл топиб чиқиб келаверар эмиш. Шу билан қайтиб бу дарддан нолимас эмишсиз. Ишониб бордим, табиб деганимиз бошқа ҳамксблари каби хушмуомала экан. Турли гиёҳлар ҳақидаги китобларни столни устига йиғиб қўйган. Қанча-қанча банкалар турли гиёҳларга тўла. Мени кўзларим эса умидбахш кукунни қидирарди. Ниҳоят табиб кукунни берди, кўрпачаси тагига кўнгилданчиқариб, 5 мингни қўйиб уйга келдим. Даррров, тегишли тайёргарликлар кўрдим ва кукнни бурнимга тортдим...
Кукун шу қадар ачитиб юборди-ки, кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Юзларим қизариб кетган. Тинимсиз аксириш бошланди. Бошим ғувиллиб оғрийди. Ана таъсир этяпти деб хурсанд бўлдим. Аммо, тонг отгач аҳволим яна оғирлашди. Бурним битиб қолган, умуман ҳолим қолмаган. Ахийри, тез ёрдам чақиришди. Қайта кучга киришим учун ўзи ҳам 3 кун томиримдан Инфузол қуйишди. Шифокор роса кулди, кукун таркибининг асосий қисми оддий тухум пўчоқлари ва оҳақ экан.
Ответить 
"+" от:
Старый 23.10.2008 18:12   #19  
Аватар для Userjon
Оффлайн
Сообщений: 46
+ 47  28/23
– 7  0/0

Uzbekistan
Шунака табиблар бор ТАШМИнинг 1-курсида укийдиган студентчалик саводи йук. Одамлар уларга ишониб канчадан-канча бахтсиз ходисалар юз берган. Бекорга шифокорлар уларга боришдан кайтармайди. Лекин бизнинг одамлар кулок солмайди.
Ответить 
Старый 23.10.2008 18:25   #20  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Бир бориб текшириб куриш фикри тугилди.
Яхшиси ўша табибни uforumга таклиф қилинг! Жамоа бўлиб текширувдан ўтказамиз.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх