Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Спорт и игры > Футбол
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Футбол Футбол в Узбекистане, Чемпионаты (РУз, СНГ, Европы, других стран и Мира), Лига Чемпионов, Кубок UEFA и околофутбольная тематика


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.10.2008 10:00   #31  
Аватар для Samariddin
Оффлайн
Tarixchi
Сообщений: 66
+ 26  24/19
– 0  0/0

Uzbekistan
Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.Нима деб ўйлайсизлар, балки тўртинчи жамоамизга ЖЧга чиқиш насиб этар.?
Ответить 
"+" от:
Старый 25.10.2008 14:58   #32  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.Нима деб ўйлайсизлар, балки тўртинчи жамоамизга ЖЧга чиқиш насиб этар.?
Биринчидан, ЖЧга чиқиш имконияти асосий термада ҳам сақланиб турибди.
Ёшларга келсак, анчагина иқтидорлилар йиғилган. Кейин Убайдуллаев жамоасининг бошқа термалардан фарқли томони - унда турли жамоалардан ўйинчилар жалб этилган.
(Дарвозабонлар - Дониёр Усмонов, 1989 («Нефтчи», Фарғона); 2. Илҳом Жуманов 1989 («Кимёгар», Чирчиқ); Суҳроб Султонов, 1990 (ОТМК, Олмалиқ); Ҳимоячилар - Мурод Холмуҳамедов, 1989 («Пахтакор», Тошкент); Акмал Холмуродов, 1989 («Пахтакор», Тошкент), Ғ Урунов, 1989 («Пахтакор», Тошкент); Зоҳид Раупов, 1989 (ОТМК, Олмалиқ); Дилёрбек Эрматов, 1989 («Нефтчи» Фарғона); Шерзод Аъзамов, 1989 («Машъал», Муборак); Сарвар Отабоев, 1989 («Сокол-Учқудуқ», Навоий),Ислом Тўхтаҳўжаев, 1989 («Нефтчи», Фарғона); Ярим ҳимоячилар- Фозил Мусаев, 1989 («Насаф», Қарши); Суннат Мамадалиев, 1989 («Насаф», Қарши; Ойбек Қиличев, 1989 («Пахтакор», Тошкент); Жасур Ҳасанов, 1989 («Бухоро», Бухоро), Зоҳир Пиримов, 1990 (ОТМК, Олмалиқ); Шерзодбек Каримов, 1989 («Қизилқумолтин», Зарафшон); Достон Абдураҳмонов, 1990 (ОТМК, Зарафшон); Ҳужумчилар - Санъат Шихов, 1989 («Пахтакор», Тошкент); Иван Нагаев, 1989 («Насаф», Қарши), Кенжа Тўраев, 1989 («Насаф», Қарши); Даврон Мирзаев, 1989 («Рубин», Қозон, Россия); Алишер Азизов, 1990 («Пахтакор», Тошкент)
Балки шу жиҳат ҳам, яъни жамоадаги асосий ўрин учун рақобат ҳам уларга ЖЧга чиқиш учун сабаб бўлар.
Кейин гуруҳимиздаги рақиблар ҳам у даражада хавфли эмас.
Осиё чемпионатининг гуруҳлари:
«А» гуруҳи: Япония, Саудия Арабистони, Эрон, Яман
«В» гуруҳи: Жанубий Корея, Ироқ, БАА, Сурия
«С» гуруҳи: КХДР, Хитой, Тожикистон, Ливан
«D» гуруҳи: Иордания, Австралия, Таиланд, Ўзбекистон.

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 25.10.2008 в 15:01.
Ответить 
Старый 27.10.2008 15:22   #33  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.Нима деб ўйлайсизлар, балки тўртинчи жамоамизга ЖЧга чиқиш насиб этар.?
Umid qilaman,ammo judayam qiyin-da!!!
Ответить 
Старый 27.10.2008 16:53   #34  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.Нима деб ўйлайсизлар, балки тўртинчи жамоамизга ЖЧга чиқиш насиб этар.?
Umid qilaman,ammo judayam qiyin-da!!!
Негадир шу жамоага ишончим баланд. Улар ЖЧга йўлланма тугул Осиё чемпионлиги билан ҳам қайтадиёв...
Ответить 
Старый 03.11.2008 17:27   #35  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Негадир шу жамоага ишончим баланд. Улар ЖЧга йўлланма тугул Осиё чемпионлиги билан ҳам қайтадиёв...
Бу фикримдан қайтадиган кўринаман.
Ёшларимиз 1 ноябр куни Осиё чемпионатини бошлаб олишди. Гуруҳдаги биринчи ўйинда Иордания 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ўйинда ғалабага эришилган бўлса-да, жамоамизнинг ҳаракатидан қониқмадим.
Ёшларимизнинг тақдирини ва кучини бугунги ўйин - Австралия билан кечадиган 2-тур баҳси ойдинлаштиради.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.11.2008 09:57   #36  
Аватар для Samariddin
Оффлайн
Tarixchi
Сообщений: 66
+ 26  24/19
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Ёшларимиз 1 ноябр куни Осиё чемпионатини бошлаб олишди. Гуруҳдаги биринчи ўйинда Иордания 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ўйинда ғалабага эришилган бўлса-да, жамоамизнинг ҳаракатидан қониқмадим.
Ёшларимизнинг тақдирини ва кучини бугунги ўйин - Австралия билан кечадиган 2-тур баҳси ойдинлаштиради.
Ёшларимиз Австралия билан бир амаллаб дуранг ўйнаб олишди.Энди эртага Таиланд билан бўладиган ҳал қилувчи ўйинни кутамиз.Ана шу ўйин ёшларимизнинг ҳақиқий имкониятларини кўрсатиб беради.
Ответить 
Старый 04.11.2008 12:02   #37  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Ана шу ўйин ёшларимизнинг ҳақиқий имкониятларини кўрсатиб беради.
Бу ўйинда дуранг ҳам бизни қониқтиради. Лекин ёшларимиз Таиландни бемалол ютишлари ҳам мумкин. Агар бу ишни уддалай олишса, чорак финалда Шимолий Корея ёки Хитойга рўбарў келишимиз аниқ. Бу жамоаларнинг ўйинини кўрдим, уларни ютса бўлади. Ҳар қалай ярим финалгача Япония ва Саудияга дуч келмаганимиз ҳам бизнинг омадимиз.
Ответить 
Старый 06.11.2008 10:29   #38  
Аватар для Samariddin
Оффлайн
Tarixchi
Сообщений: 66
+ 26  24/19
– 0  0/0

Uzbekistan
Бундай ўйин,бундай тактика билан ҳар доим чорак финалдан қайтганмиз.Мураббийни тушунмадим.
Ответить 
Старый 07.11.2008 16:53   #39  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Samariddin Посмотреть сообщение
Мураббийни тушунмадим.
Мураббийимизни Осиё чемпионатидаги рақиблари ҳам тушанмагани аниқ. Менга, Аҳмад Убайдуллаев атайлаб шундай пассив услубни қўллаётгандек туюляпти (бўлғуси рақибларига бор кучни кўрсатиб қўймаслик учун). Агар эртага чорак финалда Хитойни юта олсак, бу ўз исботини топади.
Ответить 
Старый 08.11.2008 21:27   #40  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
O'zbekiston yoshlari Jahon Chempionatida!!!

Хозиргина Саудия Арабистонида утаётган 19 ёшдаги футболчилар уртасидаги Осиё чемпионатида Узбекистон терма жамоаси ярим финалга йул олиш билан бирга 2009 йили Мисрда утадиган Жахон чемпионатига хам йул олишди. Учрашувда ёшларимиз нафакат хитойлик тенгкурларини, балки хакамлар каршилигини хам бартараф этишди.
Австралиялик хакам канчалик бизга карши харакат килмасин, вакилларимиз футбол тарихида деярли учрамайдиган кийин вазиятдан чикиб, миллионлаб узбек футбол мухлисларига олам-олам кувонч бахш этишди.
Уйиннинг биринчи булимида жамоамиз сардори Шерзодбек Каримовнинг бурчакдан узатган тупи дарвозабон билан бирга дарвоза чизигини кесиб утди, лекин бу холатни хакамлар "куришмади".
Учрашувда асосий вактида гол киритилмагач, икки таймдан иборат 30 дакикалик кушимча вакт белгиланди. Уша кушимча вактнинг сунгги 30 дакикасида химоячимиз боши билан дарвозабонимизга тупни етказиб берди. Хеч кандай коида бузмаган холда дарвозабонимиз Усмонов тупни кули билан ушлаб олди. Хакам эса хеч кутилмаганда жарима майдони ичида жарима тупи белгилади. Бу хам етмагандек, дарвозабонимизга йук ердан кизил карточка курсатиб, уни майдондан четлатди. Бу вактга келиб мураббийимиз белгиланган барча уч нафар уйинчини алмаштириб булганди. Натижада дарвозани химоячимиз - Мурод Холмухаммедов куриклашга мажбур булди. Хавфли вазият якунлангач, хакам хуштаги янгради ва пеналтилар серияси белгиланди.
Футбол тарихида пеналтилар сериясида дарвозани майдондаги уйинчи курикламаган булса керак. Бундай драматик холат куйидагича якун топди:
Биринчи булиб бизнинг футболчимиз туп тепди. Шерзод Каримов ва гол - 1:0
Хитойликларнинг зарбаси 1:1
Ёшларимиздан Ислом Тўхтахўжаев зарбаси гол 2:1
Хитойликларнинг зарбаси 2:2
Санъат Шиховнинг зарбаси афсус аник чикмади (дарвозабон кайтарди) 2:2
Хитойликларнинг зарбаси 2:3
Гулом Урунов 3:3
Хитойликларнинг зарбаси ноаник 3:3
Шерзод Аъзамов 4:3
Хитойликларнинг сунгги зарбаси ва Мурод Холмухаммедов (химоячи була туриб, дарвозабон вазифасини койилмаком амалга оширди) тупни кайтарди 4:3
Узбекистон ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИДА!!!
БУНДАЙ АЖОЙИБ УЙИН УЧУН ЁШЛАРИМИЗГА МИНГ БОР ТАШАККУР!!!
БАРЧА ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИНИ УШБУ АЖОЙИБ ГАЛАБА БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМАН!!!

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 08.11.2008 в 21:36.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх