Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Результаты опроса: РЭП нинг болаларга таъсирини кандай изохлайсиз?
Ёмон. Болаларда эгоизм, енгил-елпи хаётга интилиш ва атрофга бефарклик кучаяди 10 45.45%
Яхши. Болаларда мустакил фикрлаш ва ўз-ўзига эътибор эртарок шаклланади 1 4.55%
Бетарафман. РЭП нинг бошка санъат турлари ва мусикий йуналишлардан ажралиб турадиган хусусияти йук. 3 13.64%
Яхши томони хам бор, ёмон томони хам бор. 10 45.45%
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 22. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.11.2007 15:50   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Unhappy Қўшиқ санъатими ёки саноати?!..

Эндигина 6 синфга қадам қўйган қўшнимнинг ўғли қўлимга ўзбек ёшларининг энг машҳур репперларидан бирига аталган хатни тутқазди. Тошкентга борганингизда албаата беринг деб тайинланди. Одобсизлик бўлса-да, йўлда хатни ўқидим. Маъноси шуки, у реппернинг барча қўшиқларини ёд олган экан. Севган қизининг исмига атаб қўшиқ айтишни реппердан илтимос қилган. 12-13 ёшли болакайнинг бу фикрлари мени ҳайратга солди. Бу ёшда севги-мухаббатини изҳор қилишга қўрқмасдан журъат топганига қаранг. Хуллас, нима дейсиз? РЭП ёшларни, болаларни эртароқ улғайтириб қўймаяптими? Болалар тарбиясида РЭП нинг қайси жиҳати кўпроқ: салбийми ёки ижобий ?!!
Ответить 
Старый 10.11.2007 19:28   #2  
Гуччи
Аватар для bellamar
Оффлайн
freelancer
translator & interpreter
Сообщений: 182
+ 128  26/20
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для bellamar с помощью Skype™
Бизда рэп борми? Рэп бу бўлар бўлмас қофиялар тўплами эмас, балки Шимолий Америка қора танли гражданлари томонидан яратилган куйлаш санъати. Менимча. Қолгани рэп эмас. Умуман, хайронман. Итни бошига урсанг санъаткор. Нахотки, бошқа қахрамонлар бўлмаса?
Ответить 
"+" от:
Старый 27.11.2007 12:21   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от bellamar Посмотреть сообщение
Бизда рэп борми? Рэп бу бўлар бўлмас қофиялар тўплами эмас, балки Шимолий Америка қора танли гражданлари томонидан яратилган куйлаш санъати. Менимча. Қолгани рэп эмас. Умуман, хайронман. Итни бошига урсанг санъаткор. Нахотки, бошқа қахрамонлар бўлмаса?
To'g'ri. Biroq bizda shu yo'nalishda kuylash bormi, demak rep mavjud. Yoshlar uni tinglayaptimi, demak shunga yarasha ehtiyoj ham bor. Yaqinda "Xalq og'zaki ijodi" fanidan "Qo'shiq" mavzusini o'tganda "rep bizga nima uchun kerak? U ham san'at asarimi?" degan savolni o'rtaga tashladim. Shunda repning salbiy va ijobiy tomonlarini ajratib ko'rsatdik.
Ma'lum bo'lishicha, repning birinchi ijrochisi Shimoliy Amerikadan qora tanli Tupak bo'lib u ko'cha qo'shiqchisi sifatida faoliyat ko'rsatgan.
Xohlaymizmi, yo'qmi g'arb madaniyatining qaysidir jihatlari bizga singib ketmoqda. Shu narsani yaxshi tarafga yo'naltirib, yomon taraflarini olib tashlash kerak. Ya'ni o'zbek repida o'zbek, rus, ingliz so'zlari omuxta tarzida qo'llanadi. Bu esa til me'yorlarining buzulishiga olib keladi. Biroq, o'ylab qarasam, adabiyotda "shiru shakar" degan badiiy san'at bor. Mumtoz adabiyotda fors, turkiy so'zlarni qo'llab shoirlar she'r yozishgan. Rep shu narsaning yangi ko'rinishi ham bo'lishi mumkin, agar unda mazmun bo'lsa...
Yana repda so'zlar tez aytilishi va ular ohangga mos kelishi kerak. Bu esa tez aytish janriga mos keladi.
Xullas, agar so'zlar mazmunli qilib tanlansa rep o'zini san'at asari sifatida oqlashi mumkin. U uzoq vaqt qo'shiq sifatida saqlanib qoladimi yoki yo'q - buni vaqt ko'rsatadi.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.11.2007 в 12:23.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.11.2007 13:37   #4  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
RAP - Ўзбекистонда сўнгги уч йил ичида кутилмаган даражада оммалашиб кетди. Бугун Репперлар деб номланувчи алоҳида қўшиқчилар тоифаси ҳам шаклланиб қолди. Кутилмаган жиҳати шундаки, РЭП га катталардан кўра кўпроқ болаларда, энди балоғатга етаётган ёшларда мойиллик кучли. Европа олимларининг сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатди-ки, жиноятчиликка мойил, тарбияси оғир ўсмир ёшларнинг деярли барчаси РЭП га қизиқувчилар тоифасига киришар экан. Бу тоифанинг алоҳида хусусияти шундаки, уларда атрофга юзаки қараш, енгил-елпи ҳаётга интилиш кучли бўлади.
Биригна мисол: Ўзбекистоннинг биринчи репперлари сифатида саҳнага кириб келган ўша "машҳур" Ал-Вакил гуруҳини эсга олинг. "Санъаткорлар" реп ёшларни жиноятга ундашини амалда соддагина қилиб исботлаб қўя қолишди - Ўзбекистоннинг кўзга кўрина бошлаган юлдузларидан Лайло Алиеванинг жонига қасд қилишди.
РЭП нинг оммалашуви табиий ҳол экан, у ҳолда олдимизда битта йўл бор: РЭП ни тарбиявий ўзанга йўналтириш керак.
Ответить 
Старый 27.11.2007 14:56   #5  
Real ID Group
Аватар для Timur Bazikalov
Оффлайн
AKA:Timus Bazicalos
Сообщений: 445
+ 435  162/115
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Timur Bazikalov с помощью ICQОтправить сообщение для Timur Bazikalov с помощью YahooОтправить сообщение для Timur Bazikalov с помощью Skype™Мой мир
Албатта, айтиб ўтилган ҳол ачинарли. Лекин бу ерда сабаб ва оқибатни адаштирмаслик муҳим. Ҳар қандай санъат йўналиши, аввалом бор, жамиятда юзага келган ижтимоий шароит, ундан таъсирланган қалб, шаклланган дунёқараш орқали юзага келади. Яъни санъат замонни акс эттиради. Шундай қилиб, репни салбий оқим тоифасига киритиш ноўрин деб ҳисоблайман. Далил қилиб, қувноқ ва эзгу ҳислатларни туғдирувчи, руҳлантирувчи рэп намоёндаларини келтиришим мумкин.
Бу юзага келган салбий вазиятни ўзгартирмайди. Аммо калитни бошқа ёқдан излашга ёрдам беради.
Ответить 
Старый 28.11.2007 13:04   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Биригна мисол: Ўзбекистоннинг биринчи репперлари сифатида саҳнага кириб келган ўша "машҳур" Ал-Вакил гуруҳини эсга олинг. "Санъаткорлар" реп ёшларни жиноятга ундашини амалда соддагина қилиб исботлаб қўя қолишди - Ўзбекистоннинг кўзга кўрина бошлаган юлдузларидан Лайло Алиеванинг жонига қасд қилишди.
Biroq bu barcha repperlar jinoyatchi bo'ladi va yoshlarni jinoyatga undaydi degan gap emas-ku. Jinoyatni sodir qilish shaxsning fe'l-atvoridan, o'zini-o'zi boshqara olmasligidan kelib chiqadi.
Ответить 
Старый 28.11.2007 14:52   #7  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Biroq bu barcha repperlar jinoyatchi bo'ladi va yoshlarni jinoyatga undaydi degan gap emas-ku. Jinoyatni sodir qilish shaxsning fe'l-atvoridan, o'zini-o'zi boshqara olmasligidan kelib chiqadi.
Тугри, аксарият холларда жиноят узини узи бошкара олмаганидан келиб чикади. Бу ерда гап катта ёшли рэп мухлислари хакида эмас, кичик ёшли рэп шинавандалари хакида кетмокда. Афсуски, улар хам хали узини узи бошкарадиган шахс эмас-да... Тушунтира олдимми? Биргина кушик таъсирида нималар килиб куймаслиги мумкин.
Юкоридаги мисолни яна кайтараман....


Эндигина 6 синфга қадам қўйган қўшнимнинг ўғли қўлимга ўзбек ёшларининг энг машҳур репперларидан бирига аталган хатни тутқазди. Тошкентга борганингизда албаата беринг деб тайинланди. Одобсизлик бўлса-да, йўлда хатни ўқидим. Маъноси шуки, у реппернинг барча қўшиқларини ёд олган экан. Севган қизининг исмига атаб қўшиқ айтишни реппердан илтимос қилган. 12-13 ёшли болакайнинг бу фикрлари мени ҳайратга солди. Бу ёшда севги-мухаббатини изҳор қилишга қўрқмасдан журъат топганига қаранг.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.11.2007 15:03   #8  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Фикрингизни англадим. Кушикни таъсир киладиган хусусиятларидан бири инсон онгига тезлик билан сингишидадир.
12-13 ёшдаги болаларнинг севгисига келсак, бу бир хавас кизикишдир, севги эмас. Дустликнинг, мехрибонликнинг бошкаларга нисбатан купрок курсатишнинг бир куринишидир. Болалар бу нарсани севги деб уйлашади. Бу нарсани иш фаолиятимда кузатганман. Хозирги ёшлар бизнинг ёшлик пайтимизга караганда журъатлирок.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.11.2007 в 15:05.
Ответить 
Старый 28.11.2007 17:19   #9  
Officials Group
Аватар для Rustam Yunusov
Оффлайн
КМ РУз
Вед.спец. сектора по вопросам развития ИКТ и обеспечения ИБ
Сообщений: 352
+ 55  144/88
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью ICQОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью YahooОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью Skype™Мой мир
РЭП захарлидими ёки йукми бир нарса дейиш кийин аммо уни ярашган одам этса максадга мувофик буларди деб хисоблайман. Чунки хозирги кундаги Узбек РЭПларни эшитсез кулгиз келади маъносини эшитиб демокчиманде, баъзилари эса сузларига тушуниб хам булмайди.
Ответить 
Старый 28.11.2007 17:34   #10  
Аватар для shumbola
Оффлайн
Сообщений: 3,327
+ 337  892/590
– 3  31/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Rustam Yunusov Посмотреть сообщение
РЭП захарлидими ёки йукми бир нарса дейиш кийин аммо уни ярашган одам этса максадга мувофик буларди деб хисоблайман. Чунки хозирги кундаги Узбек РЭПларни эшитсез кулгиз келади маъносини эшитиб демокчиманде, баъзилари эса сузларига тушуниб хам булмайди.
Факат РЭП эмас, колган йуналишлардаги купчилик кушикларда хам маъно йук. Балки ёшларга мулжалланган кушиклардан маъно излашни узи нотугридир?
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2023, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх