Ҳозир эса даста-даста пулни ҳавога улоқтиришга иштиёқмандлар пайдо бўлди. Буни четдан кузатган киши тўй иштирокчиларининг маънавий савияси ҳаминқадарлигидан ҳафсаласи пир бўлади. Ахир, ақл-фаросатли одам пешона тери билан топган пулини шу тарзда ҳавога совурмайди-да! Демак, тўй куни ўзининг бойлигини кўз-кўз қилаётган одам ўта нотавон инсон. Пулнинг қадр-қимматини қалбан ҳис этмаган бундай одамларни бошқача атаб бўлмайди.
“Балки, ўша одам мастдир, битта тўйда шу қилғиликни қилган бўлса, шунга шунча ваҳимами? Бошқа тўйлар рисоладагидек ўтиб турибди-ку”, дейишингиз мумкин. Аммо бундай ҳодиса битта тўйдагина эмас, бошқа тўйларда ҳам кетма-кет содир этилса, бунга бемалол қараб туриб бўладими?! Масаланинг яна бир томони ҳам бор.
Ўша тўйда қатнашаётган казо-казо санъаткорлар — маданият аҳли намояндаларининг бундай ҳолга муносабат билдирмаганига нима дейиш мумкин?
Мақолани ўқиш
Форумдош, сиз бунга нима дейсиз...? «Қистир-қистир»лар яхши нарсами? Яхши бўлса нимаси яхши? Ёмон бўлса, нега ундан ҳалос бўлмаяпмиз... ва ҳк...