Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.04.2018 14:34   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Илҳом Алиев. Ўзгаришлар жараёнидаги президент тасвири

«ИЛҲОМ АЛИЕВ. ЎЗГАРИШЛАР ЖАРАЁНИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ТАСВИРИ» НОМЛИ АСАР ҲАҚИДА

Кунлардан бир кун Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Маданият маркази ходими менга қўнғироқ қилиб, юртининг машҳур ёзувчи-публицистларидан бири, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Эльмира Ахундованинг қаламига мансуб асарни ўзбек тилига таржима қилиб бериш таклифини киритди.
Тўғрисини айтсам, асарнинг русча номини («Ильхам Алиев. Портрет президента на фоне перемен») эшитгач: «Давлат раҳбарининг шахси улуғланган китоб устида ишлашимга тўғри келар экан-да», - деган хаёлга бордим. Бироқ унинг электрон почтамга юборилган матни билан танишиб чиққач, чуқур янглишганимга амин бўлдим.

Асарни ўқиб, моҳиятини англаб борар эканман, ушбу китоб сиз-у бизнинг замондошимиз ўзининг аянчли ҳолатга келиб қолган юртини оёққа турғизиб, нафақат минтақа, балки қитъадаги энг ривожланган, бой давлатлардан бирига айлантириб юборгани ҳақида эканлигини англадим. Бош қаҳрамоннинг ўз оиласи, она юрти, халқи, миллат тили, тарихи ва маданиятига бўлган муҳаббати, Ватан равнақи йўлида куйиб-пишиб қилган ишлари ҳақида эканлигини тушундим. Ёш йигитнинг қандай қилиб муваффақиятли натижаларга эриша биладиган, нуфузли шахсга айлангани, жаҳон ҳамжамияти тан олган сиёсий арбоб даражасига қадар ўсиб боргани батафсил баён этилганини кўрдим. Танишиб чиққач, бундай асарни она тилимга таржима қилишни ўзим учун ҳам бурч, ҳам шараф деб билдим.

Китобхонларнинг кенг оммаси учун мўлжалланган мазкур асар мазмунан жуда қизиқарли. Ҳаётини Ватан равнақи йўлидаги хизматга бағишлаган бўлиб, ижтимоий-сиёсий фаолият билан шуғулланишга бел боғлаган ёш авлод учун эса бундан ташқари, фойдали ҳамдир. Асар ёшларимиз учун ҳамиша қўл остида сақланадиган, келгуси фаолиятни тўғри режалаштиришга ёрдам берадиган ўзига хос йўриқномага, хизмат поғонаси бўйича ҳалол йўлдан ўсиб боришга ўргатадиган қўлланмага, бош қаҳрамонининг ҳаётий фаолияти эса софдил, ҳалол-пок етакчиликнинг «юрт бойлиги фақат халқ фаровонлиги, давлат манфаатлари ва унинг буюклигига хизмат қилиши шарт» тамойилига асосланган намунасига айланади, деган фикрдаман.

Шунингдек, асар ижтимоий-сиёсий мавзуларда қалам тебратаётган, юртдош сиёсий арбобларимизнинг ҳаётий фаолиятини ёритганча, тадқиқот-романлар ёзишни ният қилган ёзувчи ва журналистларнинг ёш авлоди учун ҳам фикримча, фойдадан холи бўлмайди. Материалнинг баён этилиш тарзини ўрганиб чиққач, улар ахборотни холисона, хушомадгўйликка йўл қўймай тақдим этиш, ўзининг журналистлик меҳнати, ижодий ишини маддоҳликка айлантириб юбормаслик борасидаги тажрибасини бойитишлари мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:35   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Тушунишимча, ушбу китоб вьетнам, тожик, украин ва бир қатор бошқа тилларга ҳам таржима қилинган. Дарҳақиқат, асар тегишли юртларнинг давлат тилларига таржима қилинар экан, ўсиб келаётган ёш китобхонларга ўтказадиган фойдали таъсир коэффициенти ҳеч шубҳа йўқ-ки юқори ва самарали бўлади.
Кези келганда, тил масаласида ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман. Мазкур китобда келтирилган ва назаримда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган қисқагина маълумот менга жуда ёқди. Хусусан, унинг «Президент марафони: ташвишли ва умидли йиллар» бобида айтилишича: «Озарбайжонда доимий яшаш ҳуқуқини олиш истагида юртга келган хорижликлар давлат тилига оид билимлар синовидан мажбурий равишда ўтиши жорий этилган» экан.
Шахсан мен ушбу жумлада жуда катта, улуғ бир маънони кўраман. Китоб муаллифи бу мавзуни кенгайтирмаган. Афтидан у, ҳар қандай озарбайжонликка тушунарли бўлган нарсада тўхталиб, китобхоннинг вақтини суиистеъмол қилишни истамаган. Тўғри-да, модомики хорижликлар унинг юртига доимий яшаш истагида келган экан, озарбайжон тилини билишлари шарт бўлади ва бундай тоифа давлат тилига оид билимлар синовидан мажбурий равишда ўтишини адолатдан деб топади. Бундан чиқди, Озарбайжонда туғилиб ўсган ҳар қандай фуқаро, агар тўғри тушунган бўлсам, ўзи яшаётган юртнинг расмий тилини, Ватанида жорий этилган давлат тилини билиши шарт экан-да! Ҳавас қилса арзигулик ҳолат экан.
Ўзим Озарбайжонда ҳеч қачон бўлмаганман, агар курсантлик давримда об-ҳаво ноқулай бўлиб, самолётимиз Боку аэродромига бир-икки соатга қўнишга мажбур бўлган ҳолат ҳисобга олинмаса, албатта. Лекин Озарбайжоннинг кўп миллатли халқи ўз давлат тилига сўзда эмас, амалда ҳурмат-ла қараши, озарбайжон тилини юрт аҳолисининг истисносиз барча табақалари яхши билиши ҳақида жуда кўп марта эшитиб, ҳавас қилганман. Буюк озарбайжон халқи ўриснинг юртидан кириб келган мудҳиш коммунистик режимнинг шафқатсиз йилларида ўз миллий маданияти, тили ва ёзувини сақлаб қолганини катта эҳтиром-ла тилга олиб ўтмоқ даркор.
Тил – миллат руҳидир! Фақат руҳан кучли миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. Тинчлик ва тотувлик муҳитида яшаётган кўп миллатли Озарбайжон халқи ўзининг истеъдодли етакчиси Илҳом Алиев ва унинг аҳил жамоаси раҳбарлигида кўпдан-кўп қизиқ, буюк, азим ишларни амалга оширди ва бугунги кунда ҳам амалга ошириб келмоқда. Бунга, китобхоннинг ўзи «Ўзгаришлар жараёнидаги президент тасвири»ни ўқиб, ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Мавзудан бироз четлашган ҳолда айтмоқчиман-ки, жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжон Республикаси сайловчиси ягона тўғри қарор қабул қилиб, ўзининг бунёдкорлик ишларини мазкур асарнинг бош қаҳрамони билан бирга давом этишига ишонаман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:36   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Асарнинг ўсиб келаётган ёш авлодга фойдали жиҳатлари нималардан иборат? Ҳар қайси китобхон асарни ўқиб, ўзи учун қизиқарли, мазмундор бобларига алоҳида эътибор қаратади, албатта. Профессионал таржимон китобхонларнинг ҳар қандай бошқа тоифасидан фарқли ўлароқ, китоб матнини бир эмас икки тилда: аслият ва таржима тилларида диққат билан ўқиб, ҳар бир жумла, ҳар бир абзац мазмунини чуқур англаб боради. Шундай экан, у ўзи таржима қилган китоб ҳақида узундан-узоқ ёзиши мумкин. Бироқ мен ҳозир ундай қилмоқчи эмасман. Мен фақат китобнинг ўз вақтида ёзилгани, мазмунан долзарблиги ва ёш авлодга фойдалигига доир кўплаб жиддий далилларнинг бир нечтасигина келтириб ўтиш билан чекланаман.

Китобнинг сўзбошисида катта Алиевлар оиласида бола тарбиясига улкан масъулият-ла ёндашилгани, гарчи генералнинг, кейинчалик сиёсий раҳбарнинг оиласи оммавий танқислик ҳукм сурган ўша йилларда зўр ҳаёт кечириш имконига эга бўлса-да, фарзандлар борига қаноат қилиш, камтарин ҳаёт кечириш руҳида тарбия топгани жуда чиройли, ибратли тилда баён этилган. Ҳайдар Алиев ва Зарифа хоним (Оллоҳ раҳмат қилсин уларни) бир-бирини қаттиқ севган, болаларини жуда яхши кўришган. Бундай муҳаббат ва мулойим муомала ҳукм сурадиган оила фарзандлари эса деярли ҳамиша истеъдодли шахслар бўлиб етишади. Ушбу ҳақиқат асар муаллифи Эльмира хоним Ахундова томонидан юрт раҳбари Илҳом Алиевнинг ҳаёт йўли ёритилган китобда моҳирона кўрсатиб берилди.
Илҳом Алиев болалик йилларидан отаси Ҳайдар Алиев билан бирга сафарда кўп юрган. У отасига фақат Москва ёки хориж юртлардагина ҳамроҳлик қилмаган. Илҳом болалик давридан буён юрт ҳудудидаги ҳарбий қисмларга ташриф буюрган, республикадаги завод ва фабрикалар фаолиятидан, она заминининг ҳар қандай бурчагида кечаётган қайноқ ҳаётдан бевосита хабардор бўлган. Ёзги таътилни отаси билан кун бўйи жазирама иссиқда пахта далалари-ю, узум плантацияларини кезиб ўтказган, партия активлари ва ҳудудий йиғилишларда иштирок этган. Шундай экан, ёш йигит халқ ичида, республикада мавжуд иқтисодий ва хўжалик муаммоларини теран тушуниб ўсган, озарбайжон тилининг нозик жиҳатларини пухта ўзлаштирган, халқ орасида қўлланиладиган ҳазил-мутойибадан завқ олган, оддий ишчи ва деҳқонлар билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланган.
Бундай муҳитда ўсиб улғайган инсон она юртини, ўз халқини севмаслиги, миллатнинг дард-у алами, орзу-умидларини билмаслиги, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларидан бехабар бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта.
Илҳом Алиев отасидан ажойиб нотиқлик истеъдодини, тил ўзлаштириш қобилиятини, кучли таҳлилий тафаккур ва вазиятни олдиндан кўра билиш иқтидорини, сиёсий қарор қабул қилиш, миллий манфаатларни қаттиқ туриб ҳимоя қилиш ва бу борада ўзининг қатъий маслагини намоён этиш қобилиятини мерос олган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:36   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Илгари мен сиёсий арбоблар сулоласининг шаклланишига қандайдир танқидий нигоҳ-ла қарар эдим. Эльмира Ахундованинг асарини таржима қилар эканман, ушбу масалага бўлган муносабатим бироз ўзгарди.
Жўяли мулоҳаза юритиб кўрадиган бўлсак, айтинг-чи, одатда, қайси бола улғайиб, дейлик, яхши шифокор бўлиб етишиши мумкин? Фикримча, ёшлигидан ўз тиббий оиласида ҳар хил касалликлар, дори-дармон турлари, шифокорлик амалиётига хос муаммолар ҳақидаги гапларни эшитиб, бўш вақтини касалхона палаталарида, қон ва дардни кўриб ўтказганча улғайган инсон бўлиши мумкин.
Ёки қайси йигитча улғайгач, ҳарб ишининг сир-асрорларини жуда яхши биладиган офицер бўлиб етишиши мумкин? Ҳеч шубҳа йўқ-ки, болалигидан ота-онаси билан бирга бир гарнизондан бошқасига мунтазам кўчиб юрган, аскарларнинг олис масофаларга марш юришларида иштирок этган, ҳарбий бўлинмаларнинг полигонларда кўтарилган чодирли шаҳарчаларида яшаган, ёшлигидан ўқли қуролнинг турли тизимларидан отиш сирларини пухта ўзлаштириб олган, арпа ёрмасидан пиширилган бўтқани аскарлар даврасида еб катта бўлган навқирон йигит бўлиши мумкин.
Ёки аксинча, олдинда қандай қийинчиликлар кутишини яхши билган ёш инсон шифокор ёки офицер бўлишдан бош тортадиган ҳолатлар ҳам кузатилади.
Муҳими, асарни ўқиб чиққан китобхон болани ватанпарварлик, оилага муҳаббат, ота-онанинг касбий фаолиятига ҳурмат-ла қараш руҳида тарбиялаш зарурлигига, ота-онасининг номига иснод келтирадиган фарзанд бўлиб ўсишига йўл қўймаслик кераклигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:38   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Муайян соҳани танлаб, ўз фаолиятида муваффақият қозонганча, тез ўсиб кўтарилишни ният қилган ёш китобхон Илҳом Алиевнинг ҳаётий йўли мисолида тинимсиз изланиш, истеъдодини ривожлантириб, рўёбга чиқариб бориш, ўз устида мунтазам ишлаш зарурлигига, меҳнатсевар бўлиш, она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириш, хорижий юрт ва халқларнинг тарихи, маданияти, мафкураси ва менталитетини билиш кераклигига, баҳс ва музокараларни одоб-ла олиб бориш, мухолафатнинг ҳар қандай нуқтаи назарини вазминлик-ла тинглай билиш, у ёки бу масалани ҳал этишга тўғри ёндашиш даркорлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Асарни диққат билан ўқиб чиққан йигит-қизлар зарурий билимларга эга бўлиш билан бир вақтда, мустақил фикр юритиш қобилиятини эътибордан четда қолдирмаслик, бировнинг бемаъни мулоҳазаларини байроқ қилиб олмаслик, ўз фикрини тўғри ва дадил ҳимоя қила билиш кераклигини ҳам англаб етишади.
Айнан мана шу сифатлар Илҳом Алиевга ўз лойиҳалари, кўзлаган режа ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша ёрдам бериб келган.
Масалан, гарчи тақдир фаолиятини нефть билан боғлаб қўйишини Илҳом Алиев тасаввур ҳам қилмаган, бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган бўлса-да, Ҳайдар Алиевнинг нефть стратегиясини рўёбга чиқариш йўлида қилган меҳнатини олайлик.
Чет давлатлар орасидаги муносабатларни, умуман геосиёсатни яхши тушунган, бешта тилда бемалол сўзлаша биладиган Илҳом Алиев Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компаниясининг биринчи вице-президенти сифатида компаниянинг асосан ташқи иқтисодий фаолияти билан шуғулланган ва имзоланадиган барча шартномалар Озарбайжоннинг миллий манфаатларидан келиб чиқишини муҳим деб билган.
Каспийнинг юридик мақомига оид муаммолар мавжудлиги, хусусан, ушбу денгизнинг делимитациясига оид масала ҳал этилмаганига қарамай, Илҳом Алиевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Озарбайжон хорижий компаниялар билан битим тузиш масаласида пионерлик қилди. Франция олий ҳокимиятининг энг муқаддас маскани ҳисобланган Елисей саройи ҳамда АҚШ Конгресси биносида Ғарбнинг энг йирик нефть компаниялари билан имзоланган шартномалар тарих саҳифаларида «Аср шартномаси» номи ила жой олди.
Озарбайжоннинг қиёфасини батамом ўзгартириб юборган нефть стратегияси мана шу тариқа юзага келди. Ушбу юрт ўзининг «Аср шартномаси» билан нафақат Каспий денгизи ва унинг энергетик ресурсларини дунёга очиб берди, балки бундай шартнома тузиб, чиндан ҳам ўз табиий ресурсларини ўзи тасарруф эта олишга қодир мустақил давлат эканлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Бундай стратегиянинг ижодкорларидан бири Давлат нефть компаниясининг биринчи вице-президенти, ўша даврдаёқ юрт тарихида муносиб ўрин эгаллаган Илҳом Алиев бўлди.
Ўша ҳодисалар тарихи билан танишиб чиқиш ҳеч шубҳа йўқки, ўзбек китобхонига қизиқ бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:39   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Китобхонларнинг аксарияти спорт ишқивози бўлиб, жаҳоннинг турли бурчакларида у ёки бу спорт тури бўйича ўтказилаётган мусобақалар ёхуд олимпиадаларни диққат билан кузатиб боради. Бундай спорт тадбирлари мезбон-давлат томонидан қандай ташкиллаштирилиши, ушбу давлат учун қандай аҳамиятга эга бўлиши, қанча меҳнат, маблағ ва шижоат талаб этилиши ҳақида ҳар доим ҳам ўйлаб ўтиришмайди.
Халқаро спорт тадбирларини ўтказиш борасида бой тажрибага эга Европа давлатлари биринчи Европа ўйинларини қаерда, қандай форматда ўтказиш кераклиги борасида 20 йил баҳслашиб, умумий махражга кела олмаган эди. Миллий мустақиллигини қайта тиклаб олган Озарбайжон Республикаси масъулиятни ўз зиммасига олишга журъат этди. Кишини ҳайрон қолдирадиган яна бир томони шундаки, Европа олимпиада қўмитасининг 2012 йил 8 декабрь куни Римда ўтган 41- Бош ассамблеясида биринчи Европа ўйинлари 2015 йили Бокуда ўтказилишига доир қарорини озарбайжон халқининг мард қизи, бир қарашда нозик кўринган, лекин метиндай ирода ва юксак ташкилотчилик қобилиятига эга аёл киши ўз жамоаси билан бирга рўёбга чиқарди.
Ниҳоятда қизғин ишлар бажарилиши кераклигини теран англаган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев жуда оқил қарор қабул қилди: 2015 йили Бокуда ўтказиладиган биринчи Европа ўйинларининг ташкилий қўмитасига раҳбарлик қилиш масъулияти, унинг 2013 йил 17 январдаги фармойишига мувофиқ Ҳайдар Алиев фонди президенти, Озарбайжон Миллий олимпиада қўмитаси ижро қўмитасининг аъзоси, ЮНЕСКОнинг эзгу ният элчиси, юртнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиеванинг зиммасига юкланди.
Атиги 2,5 йил ичида ижроси кўпчиликнинг кўзига маҳол кўринган ниҳоятда улкан ишлар амалга оширилди, ўнлаб спорт объектлари модернизация қилинди ёки янгитдан қурилди, жамики спорт инфратузилмаси, Олимпиада қишлоғи, замон талабларига жавоб берадиган матбуот марказлари тайёрланиб, бир қатор бошқа йирик миқёсли тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекнинг китобхон-қизлари ушбу асарни ўқиб чиқар экан, аёл киши кўплаб жуда чиройли ишлар бажара олишидан ташқари, нафақат самолётдан сакраш ёки космик кемани бошқариш, балки қитъа миқёсидаги халқаро тадбирларни ташкиллаштиришга қодир эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:39   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Сўзим ниҳоясида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Эльмира Ахундованинг ушбу китоби бир марта ўқиб чиқиладиган асарлар жумласига кирмайди. Бу асар ўзбекистонлик ва хорижлик китобхонлар учун Озарбайжоннинг бугунги сиёсий тарихидан хабардор қиладиган, тарихий фактлар, юртда ва умуман, Кавказ минтақасида рўй берган қувончли ва қайғули саналар тавсифига бой китоб саналади.
Муаллифнинг ушбу меҳнати дипломатик корпус ходимлари, тарихчилар, иқтисодчилар, журналистлар ва бошқа кўплаб соҳа мутахассислари учун ниҳоятда фойдали ахборот манбаси, таъбир жоиз бўлса, маълумотлар базаси, тарихга доир қимматли маълумотнома сифатида хизмат қилади.

Қўшимча маълумот тариқасида айтиб ўтишим мумкинки, ўзбек тилига таржима қилинган 302 саҳифали ушбу асар «Машҳур-пресс» нашриётида чоп этилиш масаласи бугунги кунда ҳал бўлган. Асар китоб дўконларида сотилмай, Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Ҳайдар Алиев номли Маданият маркази томонидан юртимиз кутубхоналари, тегишли ташкилот, идора ва муассасаларга туҳфа қилинади.

Эътиборингиз учун ташаккур.
Асар таржимони Шокир Долимов
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.04.2018 14:40   #8  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook


__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.04.2018 14:41   #9  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook


__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.04.2018 17:20   #10  
Known ID Group
Аватар для MichaelR
Оффлайн
банк
типа экономист
AKA:MichaelR
Сообщений: 4,413
+ 818  2,078/1,214
– 22  43/41

Uzbekistan
дуппи билан кузойнак роса ярашибдилаку, домла табриклийман, Шокир ака!
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра
Комбинированный вид Комбинированный вид




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх