Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.08.2012 15:50   #101  
Аватар для xamza
Оффлайн
врем. не работаеть
-
Сообщений: 22
+ 12  5/4
– 0  0/0

Uzbekistan
Азиз Юртдошлар,форумдошлар.Астрономик аник хисоб китоблар асосида бугун 17.08.2012 йил Тошкент вакти билан 20:54 минут утганда Рамазон ойи тугаб Хайит (Шаввол) ойи бошланади.Кириб келаетган Хайит байрами билан хаммаларингизни табриклайман.
Ответить 
Старый 18.08.2012 10:44   #102  
Аватар для Billur
Оффлайн
Andijan JB
Tadbirkor
Сообщений: 31
+ 58  45/20
– 0  0/0

Uzbekistan
KA`BA.

Juda qadim-qadimdan, birinchi odamzod bo'lmish Odam Ato zamonidan boshlab Ka`bani aziz sanab, Xudoning uyi deb atashgan. Rivoyatlarga qaraganda, uni Bekaa vodiysida Odam Ato bunyod etgan, ammo imorat Nuh toshqini tufayli buzilib, vayron bo’lgan.
Keyin bir necha asrlar o’tib, Ibrohim payg’ambar (uni xristianlar Abraham deyishadi) bu vodiyga qadam qo’yadi. Tangri unga, Ka`bani Odam Ato qurgan yerda tiklagil, deb buyuradi. Hazrat Ibrohim o’sha joyning qaydaligini aniq bilolmaydi. Shunda bir parcha bo’z bulut uning oldiga tushib, yo’l boshlaydi. Ibrohim o’z qo’li bilan Ka`bani qayta quradi. U o’g’li Ismoil bilan atrof-tevarakdagi tog’lardan tosh kesib, yelkasida tashib keltiradi. Tangri ko’kdan meteorit - kumushrang yog’du sochib, tovlanib turuvchi gavhar tosh tashlaydi. Ibrohim uni olib, imoratning bir burchagiga bostiradi. Bino to’g’ri burchakli bo’lib qad ko’taradi va “Ka`ba” deb ataladi. Undagi gavhar tosh yarqirab atrofni yoritib turadi. O’sha atrof “Haram” yoki “Muqaddas makon” deb yuritiladi. Meteoritni xalq “Muqaddas qora tosh” yoki “Hajar al-asvad” deb ataydi.
Ibrohim xudo oldida tiz cho’kib, deydi: “Yo Xudo, biz imoratni qurib bitirdik. Marhamat qilib, uni qabul et!”. Xudo Ibrohimga deydi: “Mendan o’zgaga sig’inma. Uyimni ziyoratchilar uchun hamisha toza tut. Mening qarshimda qo’l qovushtir, ibodat qil, ta`zim bajo ayla! Odamlarga ayt, tog’-dovonlardan oshib, chuqur daralardan kechib, yayov yoki tuya minib, ziyoratga kelishsin”.
So’ng Ibrohim Ka`baning atrofidan - uning Qora Tosh qo’yilgan burchagidan boshlab, yetti bor aylanadi. Yetti bor Safo tog’iga, yetti bor Ma`vo tog’iga chiqadi. So’ngra yetti bor Arofat vodiysiga boradi. Bu - birinchi xaj, birinchi ziyorat edi. Shundan so’ng tevarak-atrofda yashovchi arablar ham kelishib, Ibrohimga ergashib, bu yerni tavof, ziyorat qila boshlaydilar.

Balkiz Aladdin.
“Muhammad payg’ambar alayhis-s-salom qissasi”.
Ingliz tilidan
Jamol Kamol tarjimasi.

Barchangizga shundayin muborak ziyorat nasib etsin inshaalloh.
Ulug’ ayyom, Iyd Ramazon Hayiti forum ahliga qutlug’ bo’lsin.
Kelgusi ushbu (Ramazon-1434) kunlarida g’oyibona diydorlashguncha.

Последний раз редактировалось Billur; 18.08.2012 в 10:48.
Ответить 
"+" от:
Старый 18.08.2012 12:06   #103  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзаларини намоз (шом) дан олдин рутаб-ҳўл хурмо билан очардилар. Агар рутаб топилмаса, қуритилган хурмо ердилар. Агар қуритилган хурмо ҳам бўлмаса, икки-уч ҳўплам сув ичардилар» (Термизий ва бошқалар. Термизий «ғариб ҳасан ҳадис» деган. Албоний «ал Ирваъ»да саҳиҳ деган).

"Кун ҳадиси"дан
Ответить 
Старый 18.08.2012 16:40   #104  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
1. Мўмин мўминнинг кўзгусидир, мумин-мўминнинг биродаридир, ёддан чиққанини ёдга туширади, камчилигини қоплайди; моли, жони ва ор-номусини ҳимоя қилади.
***
2. Ёнма-ён қурилган бинолар бир-бирларини ушлаб турганидек, мўминлар бир-бирини қувватлаб туради.
***
3. Мўмин киши улфат қилади ва улфат бўлади. Улфат қилмайдиган ва кишига улфат бўлмайдиган одамда яхшилик йўқдир. Одамларнинг яхшиси, кишиларга манфаати кўп текканидир.
***
4. Мўмин гуноҳ ишга аччиғи келадиган (ғайратли) одамдир. Аллоҳнинг эса гуноҳга ундан ҳам қаттиқ ғазаби келади.
***
5. Мўмин киши содда ва олижанобдир, фосиқ киши пасткаш ва алдоқчидир.
***
6. Аллоҳ йулида ўз нафсига қарши курашган одам мужоҳиддир.
***
7. Сўкишаётган икки кишининг сўкишларининг гуноҳи аввал сўкиш бошлаганга бўлади, токи иккинчи сўкилаётган одам ундан ошириб юбормаса.
***
8. Маслаҳат сўралаётган киши ишонилган одамдир. Демак кимдан маслаҳат сўраса, у ўзи қиладиган нарсани маслаҳат берсин.
***
9. Қўлидану тилидан озор етмайдиган киши мусулмондир.
***
10. Тилдан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган, озор топмаган киши мусулмондир. Одамлар моллари ва жонларига зарар етказмаслигига ишонилган киши мўминдир.
***
11. Мусулмон мусулмоннинг кўзгусидир. Агар биродарида бирор (ёмон) нарсани кўрса олиб ташласин.
***
12. Мусулмонлар ўзаро биродарлардир, ҳеч бирининг иккинчисидан ортиқ ери йўқ, магарам ортиқлиги бўлса тақво жиҳатидан бўлиши мумкин.
***
13. Қарзни ўз вақтида бермасдан чўзиб юриш зулмдир.
***
14. Макр, ҳийла ва ҳиёнатнинг жойи дўзахдир.
***
15. Муминнинг нияти қилган ишидан афзалроқдир. Мунофиқнинг амали ниятидан яхшироқдир. Ҳар бир киши ниятига қараб иш тутади. Мўмин киши бир амали солиҳ қилса, қалбида нур пайдо бўлади.
***
16. Пушаймон қилмоқ ҳам тавба хисобланур.
***
17. Кимки бу дунёда иккиюзламачи бўлса, қиёмат куни унинг ўтдан икки тили бўлади.
***
18. Кимки кўзи ожиз одамни 40 қадам етаклаган бўлса, унга жаннат вожибдир.
***
19. Кимки мусулмонлардан бир хонадон аҳлини бир кеча-ю, бир кундуз боқса Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади.
***
20. Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди.
***
21. Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди, ким кечирмаса, уни ҳам кечирилмайди; ким гуноҳдан қайтмаса, уни жазога тортишдан қайтилмайди.
***
22. Кимгаки бир яхшилик қилинса, яхшилик қилувчига "Аллоҳ сенга мукофот берсин" деса, у одамнинг ҳаққига дуони мукаммал қилибди.
***
23. Кимки бировга зарар берса, Аллоҳ унга зарар етказади; ким машаққатга солса, Аллоҳ уни ҳам машаққатга солади.
***
24. Кимки ғазабини ютса Аллоҳ таоло ул бандадан азобни қайтаради. Кимки тилини тийса Аллоҳ ул бандани айбини беркитади.
***
25. Кимнинг хузурида менинг номим зикр қилинса, менга саловат этсинлар. Чунки ким менга бир саловат этса, Аллоҳ таоло унга 10 раҳмат юборади.
***
26. Кимки раҳмдил бўлса, агарчи чумчуқ сўйишда ҳам, Аллоҳ таоло қиёматда унга раҳм қилади.
***
27. Кимки бирор ҳалол йўл билан ризқланаётган бўлса уни ташламасин.
***
28. Кимгаки Аллоҳ таоло солиҳа хотин насиб этган бўлса, динининг ярмига ёрдам қилибди, қолган ярмига ўзи тақво қилсин.
***
29. Кимки билган илмидан сўралса-ю, билганини айтмаса, Аллоҳ таоло унга (қиёматда) оловдан жилов солади.
***
30. Кимки ҳокимга одамларнинг сирларини махфий равишда чақса, у ақлсиздир ёки ақлсизликдан бир оз бор унда (иккинчи маъноси: чақимчи одам ҳаромидир ёки унда ҳаромиликдан бир оз бордир).
***
31. Қайси бир мусулмон экин экса, ёки бирор дарахт ўтқазса, сўнг унинг мевасидан қуш ёки ҳайвон еса, унинг экканидан ейилган нарсанинг ҳар биридан унга садақа савоби ёзилади.
***
32. Йўлиққанда қўл бериб кўришадиган икки мусулмон қўл олишгач ҳали ажрашмасданоқ Аллоҳ уларнинг гуноҳларини мағфират қилади.
***
33. Киши ўз боласига одобдан кўра афзалроқ нарса адо этолмайди.
***
34. Яхши суҳбатдош атирфурушга ўхшайди, гарчи у сенга атридан бермаса ҳам хушбўй ҳиди етиб туради.
***
35. Қиёмат кунида тарози палласига тушадиган савоблар ичида хушхулқликдан оғирроғи йўқ. Албатта хушхулқ киши ўзининг хушхулқи билан кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутган кишининг даражасига етади.
***
36. Аллоҳ таоло бандасининг бирор гуноҳга пушаймон бўлаётганини билиши билан ундан кечирим сўрамасдан турибоқ кечириб юборади.
***
37. Мусо алайҳиссалом сўрадилар: "Эй раббим, одамзод сенга қандай шукр қилади?" Аллоҳ деди: "Неъматни мендан деб билса, ўша унинг қилган шукридир".
***
38. Одамлар орасини ислоҳ қилиш учун яхши гап тўқиган киши ёлғончи эмас.
***
39. Беш вақт намоз эшигингиз тагидан оқиб турган анҳорга ўхшайди. Ҳар куни беш маҳал чўмилса, кишида ҳеч бир кир қолдирмайди.
***
40. Кимки иккита қизни вояга етгунча боқса, жаннатга мен билан бирга киради (деб ўрта ва ишора бармоқларини ёнма-ён қилиб кўрсатдилар).
***
41. Биздан бир сўзни эшитиб, эшитмаганга эшитганидек етказган кишининг юзини Аллоҳ таоло кўркам қилсин. Чунки, баъзи бир кейин эшитувчи аввал эшитувчидан сақловчироқ бўлади.
***
42. Аллоҳ таоло айтади: "Бандам мени ўйлаган вақтида мен (унинг ёнида) ҳозирман. Хоҳлаганча ўйлайверсин.
***
43. Ибодат фазилатидан кўра илмнинг фазилати менга севимлироқ. Динингизнинг афзали тақводир.
***
44. Аллоҳ таоло айтади: "Агар банда Менга бир қарич яқиннлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар банда Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч юраман. Агар у Мен томон юра бошласа, Мен унга томон югураман”.
***
45. Кимки умматларимга менинг суннатимга оид 40 ҳадисни ёдлаб еткизса, қиёмат кунида мен унинг шафоатимга лойиқ кишилар сафига киргизаман.

("Ҳадислар" дан)

“Биродарига ғойибона дуо қиладиган одамга бир фаришта "сенга ҳам Аллоҳ ўшанча берсин", - деб туради”.
Барчангизга, ота-оналар фарзандларига нимани тилаб дуо қилсалар, мен ҳам Сизларга шуларни ғойибона тилакдошиман. Ҳаммамиздан Аллоҳ рози бўлсин Омин, Аллоҳу Акбар.
Ответить 
Старый 18.08.2012 17:57   #105  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Расулаллоҳ (С.А.В.)дан ривоят қиладилар.
Мўмин бандалар рамазон ойининг рўзасини бутун тутиб, ҳайит куни намозгоҳга йўл олганда, Аллоҳ таъоло фаришталарга: "Эй фаришталар, бировнинг хизматини адо этган киши хизмат ҳақини талаб этади. Бандаларим менинг рўзамнинг хизматини адо этиб, ҳақларини олиш учун намозгоҳга бормоқдалар. Сизлар гувоҳ бўлинг, уларни мағфират қилдим", - дейди. Шунда фаришталар: "Йо, Муҳаммад (С.А.В.) умматлари, энди уйларингизга боринглар, Аллоҳ таъоло гуноҳларингизни кечирди", - деб нидо қиладилар.
("Хазина" газетасидан олинди)
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.08.2012 12:04   #106  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза ва Қуръон қиёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликларидан тўсдим, менинг у ҳақидаги шафоатимни қабул қил!» – дейди. Қуръон: «Мен уни тунлари уйқудан тўсдим, менинг у ҳақидаги шафоатимни қабул қил!» – дейди. Шундан сўнг уларниг шафоатлари қабул қилинади» (Имом Аҳмад ривояти).

"Кун ҳадиси"дан
Ответить 
"+" от:
Старый 21.08.2012 13:37   #107  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Одамларга нисбатан ёмонлигингни тўхтат, шу ўзингга садақа бўлади.
***
Ҳар бир ёлғон гап одам боласига гуноҳ бўлиб ёзилади, лекин уч ёлғон ёзилмайди:
1. Киши урушда (душманга) ёлғон ишлатади, чунки у урушнинг ҳийласидир.
2. Киши хотинига муроса учун ёлғон гапиради.
3. Киши икки кишининг орасини ислоҳ қилиш (яраштириш) учун ёлғон гапиради.
***
Одамлар билан хусуматглашган ҳолда юрмоғинг, гуноҳкор бўлишингга кифоя қилади.
***
Кишининг ёлғончи саналмоғига эшитган ҳар бир нарсасини гапирмоғи кифоядир. Очкўз санамоғигига эса ҳаққимнинг ҳаммасини оламан демоғи кифоядир.

("Ҳадислар" дан)
Ответить 
2 "+" от:
Старый 21.08.2012 14:02   #108  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
[MOD]Биллур, hadislarga oid boshqa mavzu oching.
Ushbu mavzuda asosan Ramazon oyiga oid hadislarni joylashtirishga qaror qilgandik.[/MOD]
Ответить 
"+" от:
Старый 30.06.2014 13:33   #109  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Сен агар Аллоҳни ёд этсанг, имонинг покланур,
Айтганинг Алҳамдилиллоҳдин забонинг покланур.

Дину беҳамто бўлиб, қалбингга кирса эътиқод,
Йўқ ажаб, қалбингда қон, жисмингда жонинг покланур.

Сен магарки рўзадор, этсанг ҳалолликни шиор,
Эшигинг, манзил-маконинг, хонадонинг покланур.

Иқлими инсофда юрсанг, ёд этиб Аллоҳни бот,
Сен эмас ёлғиз, элинг, аҳли замонинг покланур.

Эй мусулмон, пок назар бўлсанг ҳамиша, пок амал,
Бу шараф бирлан ҳаёти жовидонинг покланур.

Ғам чекарсен, покланурму деб замину осмон,
Покласанг ўзни, замину осмонинг покланур.

Эй Жамол, рўзанг сенинг умрингга тенгдир, бузма ҳеч,
Баски андоқ рўзадин икки жаҳонинг покланур.

ЖАМОЛ КАМОЛ
Ответить 
4 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх