Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Результаты опроса: Қизлар нега "ўтириб" қолишади?
Диёнатли йигитларнинг камайиб кетиши 3 16.67%
Қизнинг ўқиш ва ишларини никоҳдан устун қўйиши 7 38.89%
Ота-оналари турли баҳонлар билан қизини ушлаб туриши 5 27.78%
Юртда йигитлар камайиб кетиши (чет элларга оммавий равишда кетиб ишлаши ёки бошқа шунга ўхшаш сабаблар) 5 27.78%
"Оила" тушунчаси қадрини, аҳамиятини йўқотиши ва хк 4 22.22%
Молиявий муаммоларни рўкач қилиш (сеп, жиҳоз ва хк) 7 38.89%
Бошқа сабаблар бор... 7 38.89%
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 18. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 14.01.2012 21:58   #51  
Аватар для Neymdir
Оффлайн
Сообщений: 19
+ 23  14/9
– 0  0/0

Uzbekistan
O'tirib qolgan yigitlar muammosiyam dolzarb bo'lib ketyapti lekin.

Hammaniyam peshonasiga yozgani bor. Biz bandalar andak sabr qilishni bilmaymizda.
Ответить 
Старый 14.01.2012 22:28   #52  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Neymdir Посмотреть сообщение
Hammaniyam peshonasiga yozgani bor. Biz bandalar andak sabr qilishni bilmaymizda.
Ҳатто минг йиллик ўзанига эга дарёларга ҳам парвариш керак: қирғоғига дарахтлар экиб, мустаҳкамланади. Жамиятни ҳам яхши ўзанларга буриш даркор. Оила мустаҳкамлигига чамбарчаст боғдиқ бу. Шундай экан, пешона, ҳар кимнинг хоҳиши, билганини қилсин, деган гаплар яхшимас. Баҳслашиш, бир-биридан мулоҳаза сўраш орқали соғлом фикр шаклланади-ку?!
Ё фикрим нотўғрими?
Бирни кўриБ фикр қил, бирни кўриб шукр деганлар-ку ахир.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
"+" от:
Старый 15.01.2012 21:31   #53  
Аватар для Neymdir
Оффлайн
Сообщений: 19
+ 23  14/9
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Баҳслашиш, бир-биридан мулоҳаза сўраш орқали соғлом фикр шаклланади-ку?!
Fikr qilib, shukr qilib, xulosa chiqarib yurganlar ko'pdir, lekin bu yerdagi quruq gap sotishdan naf uncha kattamas. Bu yerda ma'lum bir positziyani yoqlayotganlar hayotda o'zlari bilgan odamlarga bevosita shuni uqtirib ko'rganmikan o'zi?
Natija ijobiy bo'lganmikan?

Hamma teoretik bo'lib ketgan hozirda.
Ответить 
Старый 28.05.2012 18:39   #54  
Аватар для nosiroff
Оффлайн
Сообщений: 69
+ 8  31/21
– 0  4/2

Uzbekistan
Ассалому алайкум! менимча бу муаммога бошкачарок караш лозим. Аслида муаммо бошка жойда. Менимча кизларнинг утириб колиши жамиятдаги одамларнинг маънавий жихатдан салбий томонга узгариб бораётганилиги билан богласа булади. Орамизда балки купчилик бордир, якин 25 йил ичида тан олишимиз зарур одамлар анчагина узгарган. Айбни бировга тункаш балки осондир. Айнан бир сабаб юкоридаги муаммони келтириб чикара олмайди. Бундай вокеаликларга бутун бир жамиятда яшаётган одамларнинг хатти харакатлар сабабчидир десам муболага булмайди. Атрофимизда нафакат хулк-атворимиз балки чалинишимиз мумкин булган касалликлар хам узгариб бормокда. Эътибор берсак юрак хуружи касаллиги уртача 15-20 ёшга "ёшарган". Худди шу каби кизларни 22-25 ёшларида эрга тегиш одатий тус булиб колди. Мана шу ёшда кизлар эрга тегса албатта битта яримта "Охири битта лаллайганди топибдида" дейдиганлар хам топилади. Хафа булманглару купчилигимиз уз тилимизга эхтиёт булмаймиз. Инсонди дилини бехос ранжитиб куямиз деб уйлаймиз. Шунинг учун узбегимда яхши макол бор. "Аввал узинга бок, кейин ногора кок деб". Дилга берилган огрик излари хаёт охирига кадар колишини ким хаёлига келтирибди дейсиз? Бу муаммо устида куп нарсани айблашимиз турган гап. Аммо менимча хар бир одам яхши томонга узгаришни, менимча узидан бошлаш зарур. Аёлларимизни динда, жамиятда, урф одатларимизда бошимизга кутарамиз. Албатта улар бунга 100% лойик. Аёлларни фохишаликда айбламайлик, фохишаликга узимиз (эркаклар) йул куймалик. Бегона аёлларга фахш билан эмас, балки уз синглимиз, уз опамиз назари билан билан карайликда жамиятимиз кандай узгараркин? Тугри купилик ичида "очик сочик юрадиган аёллар узини тийиб олсин" дегувчилар хам топилади. Аммо юкорида айтганимдек биз эркаклар бунга йул куймаслигимиз зарурдир.
Ответить 
"+" от:
Старый 02.07.2015 15:36   #55  
Аватар для mahkis
Оффлайн
Сообщений: 4
+ 4  0/0
– 1  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для mahkis с помощью Skype™Facebook
Meni yaxshi ko`rgan (3 yil birga studentlik davrida sevgan) qizimni dadasi bir yosh kichik qizini toyi shoshilinch bo`lganligi uchun opasini tezda turmushga chiqarib yubordi va bizni o`qishimizni bitirishimizni kutishmadi. Singlisini avval turmushga berishini so`radim ammo faydasi bo`lmadi. U qiz hozirda turmushidan ko`ngli to`lmayapti lekin ko`nib yashayapti. Naxot ota onalar shu tarafini yaxshilab o`ylab ko`rishmaydi? Axir asosiyni qizning baxti emasmi? Qizning ham ko`ngliga qarash kerak emasmi? Men esa endi uylanmoqchiman. U qizni unitishga harakat qilyapman ammo qiyin bo`lyapti.
Ответить 
"–" от:
Старый 13.10.2015 12:17   #56  
Аватар для Sihat-Salomatlik
Оффлайн
Сообщений: 50
+ 9  22/12
– 0  6/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Neymdir Посмотреть сообщение
O'tirib qolgan yigitlar muammosiyam dolzarb bo'lib ketyapti lekin.
Йигит киши қанча кеч уйланса шунча яхши.
__________________
http://sihat-salomatlik.zn.uz - тиббий мақолалар тушунарли тилда
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх