Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.10.2012 20:09   #1  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Цитата:
Муборак айём шукуҳи

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавиятни юксалтириш, миллий анъана, урф-одатларни тиклаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, диний қадриятларимизни эъзозлаш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 26 октябрда мамлакатимизда ушбу муборак айём кенг байрам қилинади.

Барча жойда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам, саховат каби эзгу амаллар бажариладиган Қурбон ҳайитини кўтаринки руҳда нишонлаш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шаҳар ва туманларда, қишлоқларда кўча ва гузарлар тартибга келтирилмоқда, қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилмоқда.

– Муборак ҳайит айёми муносабати билан ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими бошқаруви раисининг ўринбосари Абдурашид Расулов. – Бундай хайрли ишлар фуқароларимиз ўртасида меҳр-мурувват ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Вилоятда Қурбон ҳайитини тинч ва осойишта ўтказиш учун тегишли идора ва ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, ҳайит намози ўқиладиган масжидлар атрофини янада ободонлаштириш, уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Манба
Ответить 
Старый 25.10.2012 11:05   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Муҳтарам юртдошлар, Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим ҳожиларимизнинг қилган муборак ҳажларини даргоҳида қабул қилсин. Ўзи иймонимизни бутун айлаб, инсонларнинг бир-бирларига бўлган меҳру оқибатини зиёда қилсин.



Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 25.10.2012 в 11:44.
Ответить 
Старый 25.10.2012 15:48   #3  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Ассалому алайкум азиз, муҳтарам муслим ҳамда муслималар.
Муборак бўлсин Ҳайит байрамингиз.
Осмонимизни мусаффо, ҳаётимизни тинч, қалбларимизни хотиржам қилсин.
Барчанинг муборак хонадонларидан файз, бугунги арафа ва эртанги хайит хамда кейинги кунларда ёзиладиган дастурхонларидан қут-барака аримаслигини истаб коламан.
Оталаримиз, ака-ука, биродари-азизларимизнинг қўлларини фотиҳага очиб қиладиган эртанги ўқиладиган намозларидаги дуоларини барчасини ижобат қилсин, иншааллоҳ.
Аллоҳ таоло барчамизни нафақат мазкур муборак кунларда балки кейинги кунларда ҳам савоб умидида ибодатда бўлмоғимизни ва уларга ба қадри тоқат ва имкон қадар амал қилмоғимизни насиб айласин.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 26.10.2012 09:02   #4  
Real ID Group
Аватар для Sarvar Khaydarov
Оффлайн
ООО "Texnoprosistem"
специалист
Сообщений: 2,819
+ 3,530  3,108/1,053
– 18  44/40

UzbekistanОтправить сообщение для Sarvar Khaydarov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
Азиз дустлар! Хаммамизни кириб келган Курбон Хайити билан чин калбимдан табриклайман. Юртимизга - тинчлик, уйларимизга - барака, якин-кариндошларимизга саломатлик тилайман, Оллохим хаммамизни уз панохида узи асрасин..
__________________
Vivere militare est
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.10.2012 09:26   #5  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Assalomu alaykum Hayit muborak, azizlar!

Mana yurtimiz aholisi Hayt namozlarini o'qib, yurtimiz tinchigini so'rab, Xalqimiz farovonligi va hotirjamligi tilanib duolar qilgan holda Alloh oldida o'z qurbonliklarining qabul bo'lishi istagi bilan bir birini qutlashmoqdalar. Aziz forumdoshlar qalbingizda neki ezgu tilaklaringiz bo'lsa Allohim undanda afzalini bergay. Yurtimiz tinch, hayotimiz barakotli ba fayzli bo'lgay, Bayram muborak!
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.10.2012 10:02   #6  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 880
+ 1,268  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Aziz mo'min(a) musulmonlar, dindoshlarim, forumdoshlarim. Barchangizga bugungi ulug' kunlarning sayyidi Juma, bayramlarning ulug'i Hayit ayyomi muborak bo'lsin. Alloh barcha toat ibodatlaringizni qabul aylab, sizlarni suygan bandalari qatoriga qo'shsin. Dilingizga niyat qilgan barcha ezgu istaklaringiz Allohim bajo aylasin. Hayit ayyomingiz bilan!
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 26.10.2012 в 10:08.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх