Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.06.2011 15:01   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ўзбекона бўлим...

ИФТИХОР

Бир гал анча олис сафарга чиқишга тўгри келди. Аввал Германияга учдик. Ундан Америкага. Сўнг Швейцарияга. Кейин Англияга...
Ниҳоят Лондондан Тошкентга учадиган бўлдик. Ҳаво кемасига чиқишимиз билан осойишта ва ёқимли овоз янгради: «Ассалому алайкум, хонимлар ва жаноблар! Сизларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа-компанияси номидан муборакбод этамиз!» Ростини айтсам, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу сўзлар менинг тилимда, она тилимда жаранглади! Ватанимдан минглаб чақирим нарида, тагин юзлаб хорижий йўловчилар ўтирган кемада!..
Ақалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун Истиқлолга минг бора "таъзим" қилишга тайёрман!

Ўткир Ҳошимов. "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"
Ответить 
Старый 10.06.2011 15:19   #2  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,555
+ 1,992  1,466/628
– 251  99/50

Uzbekistan
Хм, армиядан келганимда телевизордаги дикторларнинг "Ас-салому алайкум" деб курсатувни бошлаганларида (Олдин "Салом уртоклар" дейишарди ута жиддий охангда) ва бошларидаги дуппини курганимда ичимда канакадир бир тулкинланиш пайдо булганди.
Ответить 
Старый 10.06.2011 15:38   #3  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Олдинлари хизмат (армия) га керак бўлса европа мамлакатларига борилардику, ўша вақтда бир қишлоқдошим Чехияга тушган экан. Ҳарбий қисмнинг хожатхонасига кирганда кўзи девордаги ёзувга тушиб, йиғлаб юборган экан. Яъни деворда шундай ёзилган: "Хасака каталата ИСЛАМБЕК" - деб, пастидан "БУ ЕРДА ИСЛОМБЕК БЎЛГАН" - деб ўзбекчалаб ёзиб қўйган экан. Ана шу Исломбекнинг ўзи ҳам бизнинг қишлоқдан. Лекин 2 йил олдин шу ерда бўлган экан. Жуда ҳам қувноқ одам. Чех тилини билмаганидан оғзига келган сўзларни ёзганини гапириб берганди.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 10.06.2011 18:41   #4  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Яъни деворда шундай ёзилган: "Хасака каталата ИСЛАМБЕК" - деб, пастидан "БУ ЕРДА ИСЛОМБЕК БЎЛГАН" - деб ўзбекчалаб ёзиб қўйган экан.
Xasaka katalata deng))))))))))
Tutula matata talam tulula - shu gapni o'qib dumaladim))
Ответить 
Старый 11.06.2011 03:32   #5  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Тилга эътибор – элга эътибор, шу нарсани қаерда бўлсак ҳам унутмаслигимиз керак... она тилимиз шаънини ўзимиз баландга кўтармасак, ким тилимиз учун қайғуради... бу билан бошқа тилларни ерга ураётганимиз йўқ... менимча ўз тилини яхши кўрмаган одам бошқа тилларни яхши кўра олмайди... (яъни ўз онасини яхши кўрмаган одам қўшни холани яхши кўриши ғалати эмасми?)
Шунинг учун ўз тилимизда мулоқот қилишдан уялмаслигимиз керак... Тилимизни ҳурмат қилинишини таъминлашимиз керак...
Ответить 
Старый 12.06.2011 08:28   #6  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Бир олима дарсда ғалати сўз ва ибораларни қўлларкан. Унинг шогирди магистрлик диссертациясида ҳатто кичик сарлавҳалардан бирига: "Натижакорлик" деб қўйганини кўриб энсам қотди...
Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Бир пайтлар қайсидир газетада сабзавоткорлар ҳақида сўз юритган бир мухбир "бодрингкорлар", "помидоркорлар" каби сўзларни ҳам ўйламай-натмай ишлатганини танқид қилгандим.
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
Ответить 
Старый 12.06.2011 08:31   #7  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
Қайси бурчакдан назар солишингизга боғлиқ... : )

Последний раз редактировалось AbuMuslim; 12.06.2011 в 08:40.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.06.2011 08:41   #8  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Бир олима дарсда ғалати сўз ва ибораларни қўлларкан. Унинг шогирди магистрлик диссертациясида ҳатто кичик сарлавҳалардан бирига: "Натижакорлик" деб қўйганини кўриб энсам қотди... Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Бу ёзганларингиз... бўлим номга тегишлими?
Ответить 
Старый 12.06.2011 20:26   #9  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
...Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Siz ham aytmapsizda,"Tarjimonchi emasakansiz" deb)))
Odam "dehqonchi"mi,"kosibchi"mi bo'gandan keyin ishini yaxshi qilishi kerak
Ответить 
Старый 14.06.2011 07:36   #10  
Заблокирован(а)
Аватар для Шох Салтан
Оффлайн
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0  24/18
– 0  10/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
ўзбек тили ҳақида суҳбат кетганидан кейин бу сўзлар тилни бойитиши мумкин, лекин буни эртага халқ қўллайди деб бўладими?
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади. Хотя булар чиройли эшитилса ҳам.
мен юқоридаги сўзларга яна кўп сўзлар қўшиш мумкин дейман. думбултентак, тақирбош, жиприқи, таралла-бедод, ҳаа.
натижакорлик - бу результативность бўлса керак шундайми?!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх