Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 22.12.2011 19:04   #11  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Alouddin Посмотреть сообщение
Qush inida ko‘rganini qiladi-da. Bola ona qornidayoq axloqiy jihatdan shakklana boshlaydi. Shuning uchun, bir ilmli kishidan farzand tarbiyasini nimadan boshlay, deb so‘rashganda, "Uning uchun tarbiyali ona tanlashdan",- deb javob bergan ekan.
Ota-ona bolaga "uni qil-buni qilma" deb tarbiya berishlaridan tashqari, ularning o‘zlarini tutishlari ham bola uchun katta dars, namuna bo‘ladi. Balki mana shunisi kuchliroq singadi, bola ongiga.
Sut bilan kirgani jon bilan chiqadi.
Фикрингизни инкор қилмаган ҳолда, шуни айтишим мумкин.

Дарахт кўкариши учун ер, сув, қуёш керак бўлгани каби,

Фарзанд тарбиясига қуйидаги омиллар таъсир қўрсатади, менимча.

Оилавий муҳит. (ота-она ибрати.)
Ота-онанинг ҳалол пул орқали рўзғор тебратиши.
Жамият.

Қайсисининг фоизи қанча, бу - алоҳида масала.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
"+" от:
Старый 22.12.2011 20:47   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ижтимоий ахлоќ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Балиќ бошидан сасийди, деган наќл бор халќимизда.
Муайян ижтимоий гурућга раћбарлик ќиладиган етакчилар таркибининг хушахлоќ бўлиши, соѓлом турмуш кечириш, амалдаги ќонун-ќоидаларга амал ќилишда шахсан ибрат кўрсатиб бориши – соѓлом ижтимоий одоб-ахлоќ шаклланиши, саќланиши ва оммалашиб боришининг асосий манбаларидан биридир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 22.12.2011 22:00   #13  
Аватар для DURIAN
Оффлайн
DEPOK
maneger
AKA:durian
Сообщений: 390
+ 136  173/115
– 7  51/31

Indonesia
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Балиќ бошидан сасийди, деган наќл бор халќимизда. Муайян ижтимоий гурућга раћбарлик ќиладиган етакчилар таркибининг хушахлоќ бўлиши, соѓлом турмуш кечириш, амалдаги ќонун-ќоидаларга амал ќилишда шахсан ибрат кўрсатиб бориши – соѓлом ижтимоий одоб-ахлоќ шаклланиши, саќланиши ва оммалашиб боришининг асосий манбаларидан биридир.
"Baliq boshidan" deb huddiyki bizani rahbarlarga namyok qigandey bo'ldizmi? Bilib qo'ying man bunday gaplarni ko'taraolmayman, chundizmi. Daf'atan yonizda paydo bo'p qosam mazaeyz qochib qolishi mumkin.(O'rtoq Dolimov stilida yozildi)
Ответить 
Старый 21.01.2012 11:37   #14  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Бошқа (боши берк) кўчага қараб кетяпсизлар...

Савол: Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?

яъни манбаси... жамиятдаги ижтимоий ахлоқ нимага асосланади...
Мана ҳозирги даврдаги ёшларнинг одоб-ахлоқлари "оммавий маданият" (поп-культура) таъсири асосида шаклланмоқда... аммо мавзу бу ҳақида эмас... балки минг йиллардан бери халқимизни буюк қилиб келган маданият, одоб-ахлоқ... қайси нормаларга асосланган эди... нимада озуқа олаётган эди... нимага асосланган эди...? Шу асос ҳозир борми?
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.01.2012 18:57   #15  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shomurodov Shohruh Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
sevgi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида тўлдириладиган "Жинсий лаёқат" бўлими. Аҳлоқсизликнинг эмин-эркин намойиши!!!
Мамбанинг узбекчалаштирилган движоки булса керак.
Bunaqa narsalarni o'zbekchalashtirish kerakmas. Balki kimlargadir odob doirasidadir, lekin o'zbekcha odobga umuman to'g'ri kelmaydi.
Ответить 
Старый 30.01.2012 02:13   #16  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Агар инсоф билан хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий ҳаётда одамлар орасида ҳукм сурадиган ахлоқий хислатлар ҳам, инсонларнинг оила аъзолари, ватани, ватандошлари, ҳукумати, давлатига қиладиган яхшиликлари ҳам битта муқаддас манбадан келиб чиқади. Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Ҳеч бўлмаганда бу туйғулар инсоннинг ич-ичидан, ўзини яратган Холиқини инкор этишдан бош тортувчи виждонидан келиб чиқади...
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 30.01.2012 10:00   #17  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Инсондаги ижтимоий ахлоқ ва одобнинг асл манбаи унинг онги, жамиятда яшагандан кеийн бу жамият қабул қилган қонун қоидалар доирасида яшашга интилиш ва ушбу жамиятдаги мукофотга интилиш ва жазодан қочиш. Дунёда миллионлаб одамлар турли хилдаги динларга тобелик қилади ва шу тобелар ўзларини мачит ва бошқа эҳромларда портлатишмоқда, миллий ва диний тобеликларига қараб бир бирларини ўлдиришмоқда. Бошқа томондан олганда, миллионлаб одамлар умуман ҳеч бир динга тобелик қилмайди. Оврупо давлатлари орасида ўтказилган сўровларга қараганда ўртача юз давлатдан қиқтасининг аҳолиси умуман ҳеч бир дин тўғрисида бутунлай бош қотирмас экан. Бу ушбу давлатларда ижтимоий ахлоқнинг йўлдан чиқиб кетганини кўрсатмаяпти, аксинча, улардаги тартиб қоидаларнинг кўплаб бошқа давлатлардагига қараганда юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу ўринда Гётенинг фикри ўта ўринли кўринади. У шундай деган эди: "Билимли одамда динга эҳтиёж бўлмайди".
Ответить 
Старый 30.01.2012 12:52   #18  
Аватар для abdurahmonaka
Оффлайн
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 87
+ 6  44/26
– 1  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Шу асос ҳозир борми? __________________
ечим шу АСОСда қолган
Ответить 
Старый 30.01.2012 13:09   #19  
Аватар для abdurahmonaka
Оффлайн
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 87
+ 6  44/26
– 1  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Alouddin Посмотреть сообщение
bir ilmli kishidan farzand tarbiyasini nimadan boshlay, deb so‘rashganda, "Uning uchun tarbiyali ona tanlashdan",- deb javob bergan ekan.
демак,она танлашда ва келин танлашда сергак бўлишимиз керак экан!!!
Ответить 
Старый 30.01.2012 16:14   #20  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Агар инсоф билан хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий ҳаётда одамлар орасида ҳукм сурадиган ахлоқий хислатлар ҳам, инсонларнинг оила аъзолари, ватани, ватандошлари, ҳукумати, давлатига қиладиган яхшиликлари ҳам битта муқаддас манбадан келиб чиқади. Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Ҳеч бўлмаганда бу туйғулар инсоннинг ич-ичидан, ўзини яратган Холиқини инкор этишдан бош тортувчи виждонидан келиб чиқади...
Мавзуни бошидан гап қаерга қараб кетиши аниқ эди. Ўзи бу форумда "Маърифат", "маданият" ва шунга ўхшаш бўлимларда мавзу очиб, гапни охир оқибатда динга буриш, ҳаётимиз, жамиятимиздаги барча муаммоларни дин, шариат қоидалари асосида ечиш мумкинлиги ғояси секин аста форумчиларга уқдирилиб келмоқда.
Бу ғояни тасдиқлаш учун турли хадислар, хикоятлар келтирилади. Лекин ҳаёт ҳар доим ҳам буни тасдиқламайди. Ўзимизнинг яқин тарихимизда дину, шариатга асосланган хонлик ва амирликлар на ижтимоий тараққиёт, на маърифатпарварликни таъминлаб бера олмади. Таъминланган нарсалар - биродаркушлик, жаҳолат, ижтимоий бузуқлик (исловот, баччабозлик, гиёхвандлик).
20 аср бошидаги маърифатпарвар Фитрат, Бехбудийлар асарларига мурожаат қилиш мумкин, улар юртимиздаги мавжуд иллатларни фош этиб, Европа фани, маданияти, медицинаси, ижтимоий ҳаётидан ўрнак олиш кераклиги, яхши томонларини тадбиқ қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтишган.
Бугунга келиб эса, янги авлод вакиллари "руслардан олдин мусулмонобод даври бўлган эди" деб, эски даврни идеаллаштириш харакатига тушишган кўринади.

Последний раз редактировалось Sparc; 30.01.2012 в 16:17.
Ответить 
2 "–" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх