Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.06.2011 18:32   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Arrow Қизиқарли маърифий мақолалар

Ассалому алайкум... ҳурматли форумдошлар... бу мавзуда турли хил сайтлардан, турли хил қизиқарли ҳамда фойдали бўлган мақолалар ҳақида хабар қилиб турсак...

Ўзим бошлаб бераман : )
(расмни босинг)

Ответить 
"–" от:
Старый 15.06.2011 19:07   #2  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Behzod Saidov
Оффлайн
Сообщений: 1,088
+ 739  628/355
– 11  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Saidov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ўзим бошлаб бераман : )
(расмни босинг)
Босдим. Хато чиқди. Умуман олганда бирор жойга жўнатишдан олдин у ерда бизни нима кутиши ҳақида қисқа бўлсада маълумот қолдирилса яхши бўларди.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.06.2011 19:24   #3  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Босдим. Хато чиқди. Умуман олганда бирор жойга жўнатишдан олдин у ерда бизни нима кутиши ҳақида қисқа бўлсада маълумот қолдирилса яхши бўларди.
Расмдаги линкда хато қилиб қўйибман, узр

Обращение к модераторам:
(модераторлардан илтимос, биринчи постдаги расм линкини таҳрир қилиб беринглар...)



Ответить 
Старый 17.06.2011 06:48   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение
Умуман олганда бирор жойга жўнатишдан олдин у ерда бизни нима кутиши ҳақида қисқа бўлсада маълумот қолдирилса яхши бўларди
Берай-ми бу саволни, бермай-ми, деб ўйланиб қолдим. Охири «Сўраганнинг айби йўқ», деган нақл ёдимга тушиб, сўрашга аҳд қилдим. Гап шундаки, тонг саҳар уйғониб, ишга дунё янгиликларидан бохабар бўлиб бориш мақсадида, диванимнинг бир томонидаги телевизорни, иккинчи томонидаги компьютерни ёқаман. Айтмоқчиман-ки, ҳали бет-қўлимни ювмаган бўламан. Шу ҳолатимда Сиз ҳавола этган расмни босиб, ундаги улуғ зотларнинг исмлари ва муқаддас китоблардан келтирилган цитаталарни ўқисам, гуноҳ иш қилган бўламанми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 17.06.2011 08:12   #5  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Men ko`zoynak taqaman. Ilgari (hozir emas) yuz-qo`llarimni yuvmagunimcha hatto ko`zoynagimni ham taqmasdim Hozir esa (ko`zoynakni taqib olaman) yuz-qo`llarimni yuvmagunimcha birorta narsaga qo`llarimni urmaslikka intilaman. Mana shu odat tusiga kirgan. Gunoh yoki gunoh emasligini bilmayman. "O`zingizcha fatvo berishdan ehtiyot boinglar" deb o`rgatgandilar Anvar qori aka.
Ответить 
Старый 17.06.2011 21:44   #6  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ассалому алайкум... ҳурматли форумдошлар... бу мавзуда турли хил сайтлардан, турли хил қизиқарли ҳамда фойдали бўлган мақолалар ҳақида хабар қилиб турсак...

Ўзим бошлаб бераман : )
(расмни босинг)

AJOYIB JAVOB )))))
Balki siz bilmasdan xato qilgandirsiz, lekin bu oddiygina mo'jizaga e'tibor bering, xudoning qudrati bilan shu rasmga bossak hech narsa chiqmayapti, demak sizning
Vanga kim? degan savolingizga javobni xudo hazil qilib berib qo'yibdi, ya'ni HECH KIM!
Bu narsaga e'tibor bersalaring tushunasizlar
ZO'R JAVOB SHU YERDA ASLIDA! )))))))))))))
Ya'ni odamlar mehnat qilmasdan qanaqadir yengil yelpi yo'llarga intilmasdan, yaxshisi hamma qatori mehnat qilib, intilib birovga malol bo'lmaydigan inson bo'lish kerak ekan.
Osmondan pul yog'masligi aniqku ))) Odam ertasini bilmasligi ham aniq, bunaqa shov shuvlarni bazilar biznes uchun qilishadi)))
Ответить 
"+" от:
Старый 05.08.2011 09:57   #7  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Қуръони карим
таржимаси хусусида

Қуръони каримнинг ўзбек тилига ўгирилиши Оллоҳ таолонинг ўзбек халқига улуғ иноятларидан бири бўлди.
Бу ─ мустамлакачилик зулмидан эндигина бош кўтарган, жаҳолат зимистонидан адолат гулистони томон собитқадамлик билан кўкрак кериб келаётган заҳматкаш ва мардонавор халқнинг энг зарур, энг юксак ва бир лаҳзага бўлсин кечиктириб бўлмас тилаги ва хоҳиши эдиким, авваломбор мустамлакачиликнинг заволи ва талофатларини, мустақилликнинг иқболи ва шарофатларини чуқурроқ ва кенгроқ англаб етмоғи, одамнинг олам аро, диннинг дунё аро ўрнини ҳамжиҳатлик ва донишмандлик билан белгилаб олмоғи учун ниҳоятда мунтазир эди. Ва улар ўзларига беқиёс суянчиқ ва ҳарқандай ғанимдан миллион бора қудратлироқ бўлган тенгсиз азамат эгаси Оллоҳни топдилар ва унга таяндилар ва ундангина мадад кутдилар.
Энди улар бу фоний ва ғафлат дунёсида ким дўст, ким душман эканлигини, нима учун дўсту, нима учун душман эканлигини, ҳар қандай даҳрий жамиятда бўлгани сингари, бир – бирларининг ожиз ақлларини раҳнамо этиб эмас, ўзларини Яратган, ва дунёдаги энг тўғри энг адолатли, энг саодатли, энг баракали калом эгаси бўлмиш Парвардигори оламнинг оятларини раҳнамо этиб билиб олдилар. Ундаги кўрсатмаларни дастуриламал деб билдилар. Оллоҳнинг каломи инсоният учун, инсониятнинг яралишидан ҳам, яъни Оллоҳнинг уларга ҳаёт бахшида этганидан ҳам улуғроқ. Чунки, куфрда, итоатсизликда, осийликда яшагандан кўра, яшамаслик яхшироқдир. Яшашнинг асл моҳияти – тўғри йўлда яшашни ўрганмоқдир. Йўқса одамзот ўзининг энг муқаддас нарсалари – онги, тафаккури, қалби, жони борлигини ва улар ҳаммаси унга омонатга берилганлигини, ва булар учун у ҳамиша маъсул, ва буларнинг ҳар бири учун келажакда жавоб беришини, бу фоний дунё ҳаёти нари борса юз йил давом этишини, сўроқ – жавоблар эса бир неча минг йиллар давом этишини, ва мана шу жараёнга инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир сониясида, ҳар бир кунида тайёрланиб, тарбияланиб, ақоидни таниб бориши лозимлигини унутиб қўйиши ҳеч гап эмас экан. Ва ўша заҳоти, қиёмат қойим юз бериши муқаррар бўлган, рўзи маҳшарни унутиб энг катта хатога йўл қўяр эканмиз. Биз бу кунга тадорик кўрмай, дўзах азобини олдини олмай, куну – тунимизни асл ватанимиз, яъни отамиз Одам атонинг диёри, бир кун қайтишимиз шарт бўлган беҳад латофатли мўъжизавий мафтункор макон – жаннати ризвонга қайтмоққа шайланмай энг катта хатога йўл қўяр эканмиз.
Шу билан бирга мана шу ҳаётнинг ўзида бахтли – саодатли, пок ҳалол, хотиржам ва осойшта яшашни, илм эгаллашни, тараққиётга эришишни, инсоннинг улуғ фазилатлари, илоҳий ҳикматларини кашф этишни, инсон истеъдодининг ҳайратдан танг қолдирар даражадаги қудратли имкониятларини, йўл – йўриқларини билолмай ғафлат водийсида тентираб юрар эканмиз.
Аждодларимиз эришган буюк ғалабаларнинг сири – асрори, хазинаси, қулфи – калити қаерда, қайси манбадан эканлигини билолмай сарсон – саргардон юрар эканмиз. Ахир юртдошимиз Имом ал – Бухорий ҳазратлари, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ҳазратлари бу китобни, яъни Қуръони каримни етти ёшида ёд олган ва мана шу китоб уларни инсониятнинг энг қудратли алломаларига айлантирган, қолаверса ўзбек миллати эришган барча маънавий муваффақиятлар, ғалабалар, зафарлар мана шу китоб шарофати туфайли эканлиги, бугун осмондаги офтобдай равшан бўлди-ку? Миллатимиз маънавий озуқа оладиган жонбахш замин – Қуръони каримни худди этни тирноқдан ажратиб олмоқчи бўлгандай, етмиш йил уриндилар, қуёш юзига парда тортдилар.
Неча асрларки миллатимизга меҳрибон бўлиб келган Худо, яна бошимиз узра меҳр ва муҳаббат ҳидоятини ёйди.
Неча асрларки оламга довруқ ёйиб келган миллатимиз яна оламга юз бурди, яна олам халқлари билан тенглашди, буюк давлатлар қаторидан муносиб ўрнини топди.
Ер юзи можароларга тўлиб турган бир пайтда тинчликни сақлаш, инсониятнинг зийнати бўлмиш – маърифат чироқларини ёқиш, инсоният бошига гултож бўлгувчи санъат дурдоналарини яратиш йўлини танлади. Бугун биз дунёни кузатар эканмиз, қўлимизда энг мукаммал тарози бор – бу Қуръони каримдир. Энди бирор давлат сиёсати, бирор олчоқнинг маккорона уйдирмаси кўзимизни шамғалат қилолмайди. Оммавий ахборот воситалари, интернет, сунъий йўлдош алоқалари ривожланган бир пайтда ким оқу – ким қора эканлиги, қайси давлат, қайси мамлакат ким қандай адолат ва қандай адоват билан машғуллиги яққол намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда Қуръони карим энг кўп ўқиладиган, инсониятнинг деярли учдан бир қисми иқтидо қиладиган, ва Ер шари узра хитоб қилиниши сониянинг миллиондан бир қисми бўлган оз фурсатда ҳам тинмайдиган мукаррам ва муаззам китобдир. Уни мадҳ этиш, унинг буюклигини таърифлаш учун Ер юзидаги жаъмики уммонлар сиёҳ бўлганда ҳам, Ер юзидаги жаъмики дарахт ёғочлари қалам бўлганда ҳам, осмондаги жаъмики булутлар қоғоз бўлганда ҳам жуда – жуда озлик қилади.
Шу сабабли, Тангрининг то қиёматгача бирор сатрига заха етказмай омон сақловчи қудратли каломи – Қуръони каримни таърифлашга ожизлигимизга минг бора иқрор бўлган ҳолда, ҳолис ниятимиз бор – йўғи, ушбу каломни ўзбек тилига ўгирган, таржимонлик бобида юксак салоҳият эгаси эканлигини кўрсатган, ўзбек тилининг нақадар жилвакор, нақадар бой, нақадар ҳашаматли ва нафосатли эканлигини, бир сўз билан айтганда, Қуръон каримнинг залворли оятлари юкини кўтаришдай қудратга эга эканлигини кўрсатган, аллома, Алоуддин Мансурга ушбу улуғ Рамазон ойи муносабати билан ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқ, Оллоҳ таолодан ижодий ишларига ривож, хонадонларига файзу – барака, ўзларига соғлик – саломатлик сўрамоқдир.
Ишларингиздан Оллоҳ рози бўлсин, ва ҳамиша ўз ҳифзу – химоятида омон сақласин!
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 14.08.2011 04:56   #8  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Сўнги вақтларда НТВ ва шунга ўхшаш боқа телеканалларда Ванга ҳақида жуда кўп дастурлар берилмоқда... нега шу мавзу фаол бўлиб қолди экан? Кимга керак экан шу мавзу? Мақсад нима экан?
Ответить 
Старый 16.08.2011 15:09   #9  
Аватар для AbdulAziz
Оффлайн
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,932
+ 273  2,100/980
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью MSNОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью YahooОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью Skype™LiveJournalFacebook

Navoiy merosini muazzam ummonga o‘xshatishadi. Zangori osmon ostida chayqalib turgan bahri muhitning shiddatkor to‘lqinlari quyoshning munavvar nurlari bilan qorishib, borliqqa yorqin ifor taratadi. Ko‘zni qamashtirib, ko‘kka o‘rlayotgan tomchilarning har birida ilohiy nur jilvalanadi. davomi...
__________________
www.ziyouz.com | www.ziyouz.uz - Зиё истаган қалблар учун!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.08.2011 15:19   #10  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,555
+ 1,992  1,466/628
– 251  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Сўнги вақтларда НТВ ва шунга ўхшаш боқа телеканалларда Ванга ҳақида жуда кўп дастурлар берилмоқда... нега шу мавзу фаол бўлиб қолди экан? Кимга керак экан шу мавзу? Мақсад нима экан?
Максад халкни чалгитиш, телевизор олдига михлаб куйиш, маънавиятини бузиш, динига путур етказиш. ИМХО канешна.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх