Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 16.08.2011 17:46   #11  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil Посмотреть сообщение
Бу ─ мустамлакачилик зулмидан эндигина бош кўтарган, жаҳолат зимистонидан адолат гулистони томон собитқадамлик билан кўкрак кериб келаётган заҳматкаш ва мардонавор халқнинг энг зарур, энг юксак ва бир лаҳзага бўлсин кечиктириб бўлмас тилаги ва хоҳиши эдиким, авваломбор мустамлакачиликнинг заволи ва талофатларини, мустақилликнинг иқболи ва шарофатларини чуқурроқ ва кенгроқ англаб етмоғи, одамнинг олам аро, диннинг дунё аро ўрнини ҳамжиҳатлик ва донишмандлик билан белгилаб олмоғи учун ниҳоятда мунтазир эди.
Совет даврини нуқул қора бўёқлар билан чаплаш шартмикан, айнан шу даврда ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланиб, буюк шоир, ёзувчи, публицист, олимлар, санъат арбоблари етишиб чиқди.
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil Посмотреть сообщение
Чунки, куфрда, итоатсизликда, осийликда яшагандан кўра, яшамаслик яхшироқдир.
Халқ совет даврида сиз айтаётган "куфрда, итоатсизликда, осийликда" яшамаган, деярли ҳар бир оилада Қуръони Карим бор эди.

Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil Посмотреть сообщение
у фоний дунё ҳаёти нари борса юз йил давом этишини, сўроқ – жавоблар эса бир неча минг йиллар давом этишини, ва мана шу жараёнга инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир сониясида, ҳар бир кунида тайёрланиб, тарбияланиб, ақоидни таниб бориши лозимлигини унутиб қўйиши ҳеч гап эмас экан. Ва ўша заҳоти, қиёмат қойим юз бериши муқаррар бўлган, рўзи маҳшарни унутиб энг катта хатога йўл қўяр эканмиз. Биз бу кунга тадорик кўрмай, дўзах азобини олдини олмай, куну – тунимизни асл ватанимиз, яъни отамиз Одам атонинг диёри, бир кун қайтишимиз шарт бўлган беҳад латофатли мўъжизавий мафтункор макон – жаннати ризвонга қайтмоққа шайланмай энг катта хатога йўл қўяр эканмиз.
Муболаға қилдингиз, мавлоно.
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil Посмотреть сообщение
қолаверса ўзбек миллати эришган барча маънавий муваффақиятлар, ғалабалар, зафарлар мана шу китоб шарофати туфайли эканлиги, бугун осмондаги офтобдай равшан бўлди-ку?
Шу жойда бироз фактлар келтирсангиз жоиз бўларди.

Қуръонни ўзбек тилига таржима қилиниши буюк иш.
Лекин бу ишни буюклигини кўрсатиш учун қора бўёқлар ва муболағаларни ошириб юбориш шарт эмас.

Последний раз редактировалось Sparc; 16.08.2011 в 17:53.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 17.08.2011 07:12   #12  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Совет даврини нуқул қора бўёқлар билан чаплаш шартмикан, айнан шу даврда ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланиб, ди.
Совет даври қора қон ранги билан булғанган бўлса ва унинг башараси қора бўлса - қора дейиладида...

Советлар бизларни босиб олмаганида Ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланмас эдими?
Буюк шоир, ёзувчи, публицист, олимлар, санъат арбоблари етишиб чиқмасмиди?

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Халқ совет даврида сиз айтаётган "куфрда, итоатсизликда, осийликда" яшамаган, деярли ҳар бир оилада Қуръони Карим бор эди.
Балки Қуръон карим баъзи уйларда, деворларда "осилиб" тургандир... аммо уни жуда кам одам ўқир эди... на ўқишни билар эди... мен уни ҳали ҳаётларида дастуруламал қилган ё қилмаганликлари ҳақида гапирмайман...
Собиқ мустабид тузуми даврида баъзи мансабдор шахслар ўз ота-оналарининг жанозаларига қатнашишларидан қўрққан... "дин афюндир" деган жамият мафкураси кўпларни залолат батқоғига ботириб ташлаган...
Надежда Крупская тузган ва ўқилиши "хавфли" саналиб, ман қилинган китоблар орасида Қуръони карим ҳам бор эди... Тарих уйидан арабча матндаги китоб чиққани учун қатоғон қилган минглаб одамлар борлигини СССР деган бобига қора харфлар билан ёзиб қўйган...

Последний раз редактировалось AbuMuslim; 17.08.2011 в 07:16.
Ответить 
"+" от:
Старый 17.08.2011 10:56   #13  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Совет даври қора қон ранги билан булғанган бўлса ва унинг башараси қора бўлса - қора дейиладида...

Советлар бизларни босиб олмаганида Ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланмас эдими?
Буюк шоир, ёзувчи, публицист, олимлар, санъат арбоблари етишиб чиқмасмиди?
Исломда ўтган одамнинг орқасидан ёмонламаслик тавсия этилади... Фақат ибрат тариқасида марҳумнинг камчиликларини кўрсатиш мумкинлиги талқин қилинади.

Таъбир жоиз бўлса, мен ўтиб кетган давр ҳақида ҳам салбий фикр айтмаган бўлар эдим, аксинча, унинг яхши томонларини гапириб, камчиликларини бугунги кунда тузатишга интилган бўлардим.

Сиз тош отаётган ўша "машъум" йилларда бизларнинг ота-оналаримиз, яқинларимиз ўсиб улғайган, таълим олишган, ризқини теришган... Шукр, уларнинг аксарияти ҳалол ва харомнинг фарқини яхши билишади, эътиқодимизнинг моҳиятини тушунишади, унга амал қилишади...

Хусусан айтганда эса, мен яшаётган ҳудудда масжидлар ўша даврда ҳам бўлган, қуръонни тушуна олишмаса-да, ўқий олишган, қироат қилишган (Умуман олганда, ҳозирги кунда ҳам Қуръонни ўқиб, таржима қиладиганлар унча кўп эмас...)

Шукр, мустақиллик туфайли юқорида таъкидланган нарсаларга катта имконият яратилди, бироқ бу билан тарихимизга лой чаплаш керак эмас, деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам, барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
3 "+" от:
Старый 17.08.2011 11:09   #14  
Аватар для bekww
Оффлайн
Сообщений: 568
+ 1,307  476/245
– 9  11/6

UzbekistanLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Совет даври қора қон ранги билан булғанган бўлса ва унинг башараси қора бўлса - қора дейиладида...
Совет даврида яхши ҳодисалар ҳам рўй бергандир?
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.08.2011 11:40   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от bekww Посмотреть сообщение
Совет даврида яхши ҳодисалар ҳам рўй бергандир?
Республикамизнинг мустақиллигини эълон қилган, бугунги кунда юртимиз равнақи учун ҳар бири ўз соҳасида тинмай тер тўкаётган, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилаётган шахслар туғилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 17.08.2011 12:01   #16  
Аватар для bekww
Оффлайн
Сообщений: 568
+ 1,307  476/245
– 9  11/6

UzbekistanLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Советлар бизларни босиб олмаганида Ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланмас эдими?
Геополитика, агар Советлар бўлмаганида, Туркистон ўлкасини Англия босиб олар эди.
Ответить 
"+" от:
Старый 17.08.2011 13:04   #17  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от bekww Посмотреть сообщение
Геополитика, агар Советлар бўлмаганида, Туркистон ўлкасини Англия босиб олар эди.
Фараз қилайлик, шундай бўлди ҳам. Тарихий воқеаларнинг кейинги ривожи қандай кечар эди, нима деб ўйлайсиз? Совет ҳокимиятисиз, коммунистик партия раҳнамолигисиз минтақа ривожи, тараққиёти атайин тўхтатилармиди? Ёки аксинча...

Ўз фикримни айтадиган бўлсам: биз бари-бир эришган бўлар эдик мустақилликка. Фақат назаримда, ўзбек ўзбекка, қирғиз қирғизга, тожик тожикка бўлиниб, тарқоқ бўлиб кетмасдан, яхшигина, қудратлигина, ҳавас қилса арзигулик давлат бўлиб эришар эдик.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 17.08.2011 в 13:19.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 17.08.2011 16:21   #18  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
"Шаклан миллий, мазмунан социалистик" , "октябр инкилоби халкимизни рушноликка олиб чикди" каби иборалардан хар бир маколаларда фойдаланган олимларимиз энди бир айланиб "барча эришганларимиз шу китобдан" , "мустабид тузум" деб ёзишмокда.

Шамол кайси тарафга эсса шу тарафга узгарадиган "маърифатпарварлик" хурмат козониши кийин.
Ответить 
Старый 17.08.2011 16:41   #19  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение

Шамол кайси тарафга эсса шу тарафга узгарадиган "маърифатпарварлик" хурмат козониши кийин.
Shu gaplarni o'qigacha "Shaytanat" asaridagi Xolidiy ko'z oldimda gavdalandi. Bunday olimlarni ma'rifatparvar deb bo'larmikan? Ular jaholatga xizmat qilishadi-yu. Ommaning aqli yetmagan narsani aqli yetgan taqdirda ham, "qorani oq" deb tasvirlab berishgan. Olimlikning mas'uliyati "haqni nohaqdan ajratish"dan iborat-ku. Biroq bir narsani unutmaslik keark, tarix kitobini har doim g'oliblar yozib kelgan.
Hazrat Navoiyning, "Kimki ma'rifatni o'ziga joh etar,
O'zni-da, elni gumroh etar"
- degan hikmatlarini siz aytgan "ma'rifatparvarlar" o'zlariga shior qilib olishsa yaxshi bo'lardi.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 18.08.2011 06:04   #20  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от bekww Посмотреть сообщение
Геополитика, агар Советлар бўлмаганида, Туркистон ўлкасини Англия босиб олар эди.
Йўқ, босиб олмас эди... Афғонистонни босиб ололмаган инглизлар бизларни босиб олмас эди... Туркистоннинг эса Туркия йўлидан бориш эҳтиомли жуда кучли эди...

Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Ўз фикримни айтадиган бўлсам: биз бари-бир эришган бўлар эдик мустақилликка. Фақат назаримда, ўзбек ўзбекка, қирғиз қирғизга, тожик тожикка бўлиниб, тарқоқ бўлиб кетмасдан, яхшигина, қудратлигина, ҳавас қилса арзигулик давлат бўлиб эришар эдик.
Ўша вақтда Туркистон бир эди, миллат бир эди, "элита" бир эди...
Кейин эса бўлиб ташлашди...

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Shu gaplarni o'qigacha "Shaytanat" asaridagi Xolidiy ko'z oldimda gavdalandi. Bunday olimlarni ma'rifatparvar deb bo'larmikan? Ular jaholatga xizmat qilishadi-yu. Ommaning aqli yetmagan narsani aqli yetgan taqdirda ham, "qorani oq" deb tasvirlab berishgan. Olimlikning mas'uliyati "haqni nohaqdan ajratish"dan iborat-ku. Biroq bir narsani unutmaslik keark, tarix kitobini har doim g'oliblar yozib kelgan.
Hazrat Navoiyning, "Kimki ma'rifatni o'ziga joh etar,
O'zni-da, elni gumroh etar"- degan hikmatlarini siz aytgan "ma'rifatparvarlar" o'zlariga shior qilib olishsa yaxshi bo'lardi.
Ҳақиқий маърифатпарвалар йўқ қилинди, ўринларини эса сохта "маърифатчилар" эгаллади...
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх