Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.02.2012 17:54   #61  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от abdulla Посмотреть сообщение
Сообщение от AbuMuslim


Жинсий ҳаётда ҳам нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини динимиздан ўрганамиз.. тиббиёт эса динимиз минг йиллардан олдин гапирган гапларни тасдиқлашга ярайди халос...
Бу жойда ушбу мавзунинг муҳокама қилинишига қарши фикр билдирган эдим. Аммо мавзу маълум маънода ҳали ҳам давом этиб келаяпти. Мана "онон, мояклар" саҳифага чиқаяпти. Бунинг устига масалани диний йўл билан ҳал қилишга уриниш ўта номукаммал йўл деб биламан. Масалани диний йўл билан ҳал қилмоқчи бўлганлар авваламбор исломнинг баъзи йўналишларида ва талқинларида "аёлларнинг суннат қилиниши"га жавоб бера олармикан. Қайта бор фикр билдираман, психолог мутахассис бўлганим учун, бу масала матбуотда очиқ муҳокама қилинмайди. Бу масаланинг муҳокамаси тор доирада, тор гуруҳда, тор суҳбатдагина олиб борилиши мумкин ва лозим.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.02.2012 21:34   #62  
Аватар для workerbeeviii
Оффлайн
Сообщений: 174
+ 205  140/60
– 58  48/18

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Масалани диний йўл билан ҳал қилмоқчи бўлганлар авваламбор исломнинг баъзи йўналишларида ва талқинларида "аёлларнинг суннат қилиниши"га жавоб бера олармикан.
Бу нарсанинг Ислом динига алоқаси йўқ. Шу сабабли ҳам Марказий Осиё ҳудудида тарқалмаган. Айрим иссиқ иқлимли ҳудудлардаги одат холос.
Ответить 
Старый 06.02.2012 10:37   #63  
Аватар для Suyunbek
Оффлайн
Fido Biznes
Dasturchi
Сообщений: 5
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Мен уйланмаган пайтимда раҳматли доктор Ўктам Муҳаммад Муроднинг рисолаларини ўқиб, ўзимга етарли ТУШУНЧАлар олганман ва бу ҳаётимда ас қотган. мен ҳам шуни бўйдоқ укаларга, ҳатто оилалиларга ҳам тафсия қилган бўлардим.

http://tib.uz/jinsiy_hayot_saboqlari
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.03.2012 05:46   #64  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
...Миядаги жараёнларнинг изчиллиги хавотир туғдиради. Порнография филмини кўриш натижасида янги тажрибалар хотирада сақланади ва бу синап мутаносиблик янги боғланишларнинг шаклланишига ёрдам беради. Модомики янги тажрибалар маълум рецепторларнинг фаоллашувига сабаб бўлар экан, дофаминнинг ажралиб чиқиши бу боғлиқликни янада зиёда қилади.

Маълум саҳналар хотирага ёзилган экан, қуйидаги икки нарса амалга ошиши мумкин:
1) кокаин ишга туширган механизмни порнография ҳам ишга туширади, бу эса унга тобеликни кучайтиради (яъни, порнография одамни ўз қулига айлантиради, усиз тура олмайдиган қилиб қўяди)
2) бу саҳналарни эркак киши ўз аёли билан кўп марта қайтаришга ҳаракат қилиб кўради ва аксар ҳолатда буларнинг ҳаммаси бир-биридан кўнгил совушига олиб келади. Чунки кўп сабабларга кўра эркак тасаввуридаги хаёлотларни реал воқеликда амалга оширишга аёл киши қанча уринмасин уддасидан чиқа олмайди (мисол учун эркак ҳаёлида бир нечта аёллар билан бўлган саҳна, ҳаётда эса фақат битта хотини). Энг ёмони шуки, унинг ёлғиз аёли на ўзининг ташқи кўриниши ва на ҳатти-ҳаракати билан эр тасаввурдаги аёлга умуман ўхшамайди. Баъзан порнографик саҳналардаги ҳаракатларни қайтаришга бўлган айрим уринишлар самарали чиқиб қолиши мумкин, аммо воқелик тезда ғолиб келади ва ҳузурланиш бўлмагани боис дофамин ажралиши ҳам тўхтайди.

Қанча аянчли бўлмасин, юқоридаги кўринишлар ҳали ҳаммаси эмас. Воқеаликда мавжуд бўлмаган ва ҳаддан ташқари кутилган нарсалар асосидаги тажрибалар натижасида умидлар пучга чиқади. Шу билан бирга мия дофамин ишлаб чиқармай қўяди ва унинг даражаси одатдагидан ҳам тушиб кетади. Бу ҳолат депрессияни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида руҳий тушкунлик, қониқмаслик, аёли талаб қилинган ва кутилган нарсаларга жавоб бера олмаётганидан никоҳни ва оиласини бахтсиз, деб ҳис қилишларга олиб келади. Бундай ҳолатларда кўп аёллар муносабатларга “илиқлик” киритишга рози бўлишади ва ҳатто сунъий равишда эрининг миясига қуйилган жирканч саҳналарда иштирок этишга ҳам розилик билдиришади. Порноқулга айланган эр эса бутунлай қизиқишининг сўниши олдидан жуда қисқа муддатли бир-икки ҳузур топиб қолиши мумкин, холос. Порнография дофамин орқали бераётган “кайф” билан беллашишга кучи етмаслигини билмаган аёл барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан ижобий натижага эришмагач, ўзини жозибасиз ва эмоционал якка деб ҳис қилади...

мақолани тўлиқ ўқиш
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх