Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.07.2011 21:38   #1  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Tick Sharq hikoyatlari

Assalomu alaykum hurmatli forumdoshlar!
Bu yerda Sharq adabiyotiga doir ibratli hikoyatlar qo'yib boriladi.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 23.07.2011 в 21:42.
Ответить 
Старый 23.07.2011 21:41   #2  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Саъдий Шерозий ҳикоятларидан

Подшоҳ асирлардан бирини ўлимга буюрди. Чорасиз қолган асир тушкунликка тушди. Ақлини йўқотишига сал қолди. «Жонидан умидини узган кўнгилга нима келса гапираверади», дейдилар... Асир ҳам қараб турмай, ўз қавми тилида подшоҳни ҳақоратлаб, номаъқул сўзлар айта бошлади. Подшоҳ жаҳл устида гапираётан бу асирнинг нималар деганини қизиқиб сўради. Оқкўнгил вазирлардан бири:

— "Ғазабни енга олганлар, инсонларни кечира оладилар..." демоқда, подшоҳим, - деди.

Подшоҳнинг раҳми келиб, унинг бир қошиқ қонидан ўтди. Аммо бундан норози бўлган бошқа бир вазир:

-Биз каби кишиларга, подшоҳ ҳузурида рост сўзлашдан бошқаси лозим эмас, — деди. Бу асир подшоҳимизни беҳурмат қилди; номаъқул сўзлар айтди.

Подшоҳ иккинчи вазирнинг гапларини эшитиб, юзи тундлашди. Вазирга ўгирилиб:

-Менга, унинг ёлғони, деди. — Сенинг чин сўзларингдан кўра кўпроқ ёқиб турган эди. Чунки у ёлғон бир яхшилик учун эди. Ҳолбуки бу ростгўйлик бир ёмонликка қурилган. Зеро, донолар: «Яхшилик учун ишлатилган ёлғон, фитна қўзғаган тўғри сўздан яхшироқ», — дейдилар.

Вазир подшоҳнинг бу сўзлари қаршисида бошини эгишдан бошқа бир йўл топа олмади.

Ҳикмат

Бир сўз билан икки дўстни душманга айлантириш мумкин. Бир сўз билан икки душманни яраштириш мумкин. Шундай экан, ҳар бир сўзни аввал ўйлаб, кейин сўзлаган яхшироқдир.

Кавсар таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 23.07.2011 21:55   #3  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
"Маснавий" ҳикоятларидан

Цитата:
Бемор канизак

Қадим замонда бир подшоҳ бор эди. У одамлари билан овга чиқаркан, йўлда кетаётиб бир қизни учратди ва шу заҳоти ошиқ бўлди. Одатга кўра, қизнинг маҳрини бериб, уни саройга келтирди. Аммо тез орада у гўзал хасталанди. Кундан-кунга сўлиб борарди. Мана ман деган табиблар жория дардига даво топа олмадилар. Подшоҳ бу ҳолдан жуда қайғуга ботди, кунлаб чора излади; у ёққа борди, бу ёққа борди бўлмади. Охири бир масжидга кирди ва қўл очиб дуо қилди. Саждага бориб, йиғлади; маҳбубасининг тузалиши учун Аллоҳга ёлворди. Ва ниҳоят дуолари қабул бўлиб, хушхулқ бир ҳакимга юзма-юз келди.
Ҳаким саройга келиб, беморга разм солди, кейин юрак уришини текшириб кўрди. Касаллик аломатларига қараб бунинг сабабини қиздан сўради. “Бошқа ҳакимларнинг ичкаридан хабарлари йўқ, шу сабаб уларнинг бутун ақлу ҳуши ташқарида” – деди оҳиста. Ҳаким ҳаммасини тушунди, аммо буни подшоҳга айтмади. Унинг аҳволидан, инграшидан беморнинг кўнгли хасталангини фаҳмлади. Чунки ҳеч бир дард, инсонни кўнгил дардидек изтиробга сололмайди.
Ҳаким вазиятни тушунтириб:
- Подшоҳим, – деди. Бир муддат ҳаммани саройдан узоқлаштиринг. Атрофда ҳеч ким қолмасин; мен бемор билан ёлғиз қолиб, унинг касаллик сабабларини аниқлай, кейин шунга қараб бир чора-тадбир қўллайман.
Подшоҳнинг амри билан хона бўшатилди. Ҳаким беморга яқин келиб
ўтирди; юмшоқ ва тотли бир овоз билан сўрай бошлади:
- Қаерликсан? Айт менга, чунки ҳар мамлакат халқининг табиби бошқа-бошқадир. Юртингда яқинларингдан ким бор, кимга яқинсан?– деди.
Ҳаким бармоғини қизнинг билагига қўйди. Ҳам саволга тутиб, ҳам унинг қон томир уришига диққатини қаратганди. Канизак бирма-бир бошидан ўтганларни айтиб берди. Ҳаким қизнинг билагидан тутганича: “У бировни эслаганида ҳаяжонланиб, томири тез урса, демакки севгани, юрагига тушиб мум каби эритган яширин хасталик мана шу бўлади” , – деб ўйларди.
Қиздан туғилиб ўсган юрти ва у ердаги дўстлари ҳақида сўради. Бироқ томирда ўзгариш юз бермади. Шунда ҳаким:
- Туғилган жойингдан яна қаерларга сафар қилдинг? – деб сўради.
Бунинг устига қиз бир шаҳар исмини айтиб ўтди, аммо на юзининг рангида, на томирида ўзгариш рўй берди. Бир оздан сўнг борган жойлари, шаҳарлари, кўриб танишган инсонлари ҳақида бир-бир ҳикоя қилди. Лекин аҳволи ўзгармади. Токи у Самарқанд номини эшитар экан, қизнинг юрак уриши тезлашди. Юзи, ёноқлари қизарди. Чунки у Самарқандда бир заргарга ошиқ бўлганди ва ундан айрилгани изтиробидан куйиб ёнаётган эди.
Буни сезган ҳаким, заргар Самарқанднинг қаеридан, қайси маҳалласидан эканлигини сўраб билди.
Ҳаким беморнинг ёнидан туриб, тўғри подшоҳ ҳузурига борди; унга вазиятни тушунтирди:
- Бемор соғайиши учун заргарни олиб келишдан бошқа
чора йўқ, – деди.
Буни эшитган подшоҳ ҳакимнинг насиҳатини бажону дил қабул қилди. Заргарни олиб келиш учун унга бир элчи юборди. Элчи тўғри Самарқандга бориб заргарни топди ва подшоҳнинг юборган ҳадяларини тақдим этди. Подшоҳ чақирганини айтаркан, заргар вақт ҳаялламай йўлга тушиб, подшоҳ саройига етиб келди.
Ҳаким саройга келган заргарни шоҳ ҳузурига этди. Подшоҳ заргарга илтифотлар кўрсатиб, эҳсон улашди. Хазинасини унга тортиқ этди.
Бунинг устига ҳаким:
- Эй подшоҳ, у жорияни заргарга никоҳлаб бергин, хасталикдан
бутунлай тузалсин, – деди.
Подшоҳ у ой юзли гўзални ўз қўли билан заргарга берди, олти ой мурод олиб мурод бердилар. Шундан сўнг қиз батамом тузалди.

Шарҳ
Шарҳларга кўра бу ҳикоя бир инсоннинг аҳволидан арз қилади. Бунда инсон руҳининг илоҳий оламдан айрилганидан сўнг, замон ичида қолган катта можароси тилга олинади.
Ўша жисм яратилишидан илгари “руҳ” деган бир подшоҳ бор эди. Бу подшоҳ ҳар икки дунё мулкининг султонидир. Унинг йўли бу дунёга тушиши билан, орада “нафс” жорияси деган ақлни ўғирлатувчи бир гўзал кўрди. Унга ошиқ бўлди ва қул бўлар аҳволга тушди. Қисқаси, дунё ҳавасларига ва дунё эҳтиросларига кўмилган ўз нафсининг асири ҳолига келди.
Подшоҳ бу жорияга ошиқ бўлиб, катта бойлик эвазига қизни олди.
Аммо шоҳнинг ҳақиқий давлати кўнгил мулки бўлиб, у бойлик билан эгаллаган гўзалликни, ҳатто инкор этиб бўлмас ва абадий гўзалликларни ҳам қўлда қилинишини унутган эди.
Руҳнинг вужудга кириб, унинг ранг ва тан гўзаллигига, эҳтиёжларига асир бўлиши, вужуднинг амрларига юриб, ўз тўғри йўлидан айрилиши беморликка йўл очиб берди. Бу ҳол истар-истамас руҳга азоб беради. Уни изтиробга солади. Иффатдан узоқ, фақат моддий жисм севгисидан иборат муҳаббатга ишқ дейилмайди. Бу эса инсонни ҳақиқий ишққа етказмайди.

Канизак ҳикояси, “Маснавий”нинг энг узун қиссаларидан биридир. Биз қисқартириб олган бу ҳикоятнинг бутунлай бошқача давоми бордир ва у ўзгача воқеа билан якун топади.
Кавсар таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 23.07.2011 в 21:57.
Ответить 
Старый 23.07.2011 21:56   #4  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
"Маснавий" ҳикоятларидан

Цитата:
Мажнуннинг Лайлиси

Подшоҳлардан бири Мажнуннинг ишқ кўйида дали девона бўлиб, чўлларда сарсон кезишидан Лайлига кўп қизиқар эди. Лайлини топиб, ҳузурига келтиришларини буюрди. Лайлини шоҳ ҳузурига келтирдилар. Подшоҳ Лайлига разм соларкан қорачадан келган, сиртдан оддий канизакдан фарқи йўқ бир оддий қизни кўрди. Шунда у Лайлига қараб:
- Мажнунни ишқинг-ла девона қилиб, тоғларда, чўлларда сарсон этган
Лайли сенмисан? Ажабо, гўзалликда сени бошқалардан ҳеч бир ортиқ жойинг йўқ. Оддий бир аёлдан ҳам фарқинг билинмайди. Шундай экан, қандай қилиб Мажнун кўйингда девона бўлди?
Лайли ҳеч иккиланмай жавоб берди:
- Подшоҳим, бошқа гапирманг. Чунки сиз Мажнун эмассиз. Мендаги
гўзалликларни кўра олишингиз учун сизга Мажнуннинг кўзлари керак бўлур,– деди.
Подшоҳ бу мантиқли сўзлар қаршисида таслим бўлиб, сукутда қолди.


Шарҳ

“Лайли ва Мажнун” Ислом адабиётидаги энг машҳур ишқ қиссасидир. Арабча, Форсча, Туркча ва бошқа мусулмон ўлка тилларида манзум ва машҳур бўлиб ёзилган. Башарий ишқдан илоҳий ишққа ўтишнинг, соф муҳаббатнинг энг юқори рамзи бўлган бу қисса ҳамма замонда завқ билан ҳикоя қилинади. Унда “Лайли, Лайли” – дейилишида Мавлононинг гўзал бир ибрати бордир.
Ҳикоятнинг қисқача маъноси: Нажид чўлларида Бани Амир қабиласидан Қайс ва Лайли болаликдан бир-бирларини севишарди. Буни сезган Лайлининг отаси қизини мактабдан чиқариб олади. Қайс эса маҳбубасини кўролмай ақлу ҳушидан айрилиб чўлу биёбонга кетади. Бир қанча вақтдан сўнг “мажнун” (девона) сифатида танила бошлайди.
Қайснинг отаси ўғлининг дардини англаб Лайли оиласига қизни сўраб боради аммо, Қайс мажнун, яъни телба деб Лайлини унга бермайдилар. Сўнгра Қайснинг тузалиши учун отаси уни Каъбага олиб боради. Лекин Қайс, дардининг кўпайиши ва ишқининг ортиши учун дуо қилади. Унинг дуоси қабул бўлиб, ота чорасиз қолади. Мажнун эса чўлларда ёввойи ҳайвонлар билан дўстлашади. У ўтли шеърлар ёза бошлайди.
Навфал исмли бир арабий унинг шеърларини ўқийди. Ниҳоятда таъсирланган Навфал, Лайлининг отасидан Мажнун учун қизнинг қўлини сўрайди. У қабиладошларини йиғиб, Лайлининг қабиласи билан музокарага боради. Мажнун Лайлини шунчалик қаттиқ севадики, унга оид ҳеч бир нарсага зиён келишини истамас ва Лайлининг қабиласи тортишувда ғолиб келишини тилаб дуо қилади. Навфал енгилади. Фақат бу мағлубиятни ўзига олмай, яна қайта жангга киришади. Бу сафар ғолиб келади, аммо Мажнуннинг дуоларини эшитгач, Навфал ниятидан қайтади. Кейин Лайлини Ибн Салом исмли одамга турмушга берадилар. Лайли эса Мажнуннинг ишқида содиқ қолиш учун бир ёлғон уйдирма қилиб, хожасини ўзидан йироқ тутишга ҳаракат қилади. Шу пайт одамнинг тутқаноқ касали қўзиб, шу ерда жон беради. Озод бўлган Лайли Мажнунни излаб уйдан чиқиб кетади. Чўлда уни топса-да, энди Мажнун уни танимас эди. Дийдор кўришмоққа ҳоли йўқлигини билдиради. Чунки у бутун борлиқ билан алоқасини узиб, маънавий бир ишқ билан сарҳуш ҳолда сайр қиларди.
Лайли умидсиз бир ҳолда ерга йиқилади ва қайғу ичида жон таслим қилади. Бундан хабар топган Мажнун Лайлининг мозорига бориб йиқилади. Ва у ерда ўзининг ўлими учун Аллоҳга ёлворади. Нолалари қабул бўлиб сўнгги нафасида “Лайли!.. Лайли...” дея жон беради. Севгилиси билан жаннатга кирадилар.

Шарҳ

Мавлоно ҳикоятни эслатиб бир нуқтага диққатимизни қаратишни истайди. Савдоси ила Мажнун ақлини ўғирлаган Лайлининг ташқи гўзаллиги бошқалардан устун эмас эди. Қайснинг мажнунлиги ундаги ички гўзалликни кўра олишидадир. Бу хил гўзаллик ҳар кўзга кўринмайди. Уни фақат Мажнуннинг кўзи билан қарай олган фарқига етади. Лайлига Мажнуннинг кўзи билан қарай олмагани учун ҳам подшоҳ ундаги гўзалликни кўрмади.
Шубҳасиз, ташқи гўзаллик ҳам Аллоҳнинг бир лутфидир (инояти), у ҳам азиздир. Мутаносиб бир вужудда, ҳар кимга гўзал кўринган бир ишга соҳиб бўлмоқ хуш бир ишдир, бу кабилар ҳали ҳам диққатга сазовордир. Аммо фақат ташқи гўзаллик етмайди ва вақт ўтиши билан у йўқолади. Асл бебаҳо бўлган ички гўзаллик – маънавий етукликдир. Бир ҳадисда шундай келади: “Аллоҳ сизнинг суратларингизга, яъни ташқи кўринишингизга боқмас, фақат қалбларингизга боқар”. (Муслим,33). Яъни қалбингизни, ахлоқингизни, ички туйғуларингизнинг майин ва мукаммал бўлишига қарайди ва унга баҳо беради.
Бундан ташқари ташқи гўзаллик ва моддий унсурлар, эътиборни тортувчи нарсадир. Бирига хуш кўринган, бошқасига ёқмаслиги мумкин. Бугун ёқтирган бир турдан бошқасига ўзгарамиз. Буларнинг барини бирлаштирган куч – севгидир. Севги туйғуларнинг энг қувватлисидир. Севганимизнинг ҳар бир иши бизга хуш келади. Меъёрга кўра чиркин саналган кимса ошиқнинг наздида энг гўзалдир. Ошиқнинг кўзи бутун айбларга нисбатан беркилади.
Ишқнинг ҳар бир тури аҳамиятлидир. Чунки у қалбга томон моддий олам ташқарисидан эшиклар очади. Бу эшиклар инсонни бошқа (маънавий) оламга етаклайди. Агар у илоҳий ҳузурга улаштирса, бу қалб яхшидир, у улуғ йўлдадир. Бизнинг маданиятимизда девона ва мажнунларга иззат-икром кўрсатилади.
Ҳикоятдаги подшоҳнинг Мажнунни не сабабдан тушуна олмаганини Мавлононинг қуйидаги сўзларидан билиб оламиз:
“Ошиқи чист/ Ошиқлик надир?”
“Мен бўл-да бил!”
Яъни, дерки: “Ишқ даъвога ўхшайди; жафо чекмоқ ҳам шоҳидга. Гувоҳинг бўлмаса, даъво қилолмайсан!.”
Мавлоно айнан ишққа урғу бериб: “Ишқ, кимсага ниёзи ва эҳтиёжи бўлмаган Аллоҳнинг васфларидандир. Ундан бошқасига ошиқ бўлмоқ – ўткинчи бир ҳавасдир. Чунки мажозий ишқ, олтинлар билан безанган гўзалликдир. Кўриниши нурдир, фақат ичи тумандир. Нур кетиб туман юзага чиқдими, мажозий ишқ дарров совийди, музлаб қолади”.
Кавсар таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 23.07.2011 21:59   #5  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
"Маснавий" ҳикоятларидан

Цитата:
Тақдирдан қочмоқ

Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик қилган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига, тушга яқин бир одам ҳовлиқиб келди. Соқчиларга шахсий масала юзасидан Ҳазрат Сулаймонни кўриши лозимлигини айтиб дарҳол ичкарига кирди. Сулаймон қўрқувдан титраб, ранги оқариб кетган одамдан сўради:
- Тинчликми нима гап? Нега бунчалик ваҳимага тушдинг?
Нима дардинг бўлса, айт менга...
Одам ҳовлиқиб:
- Бугун саҳарлаб Азроилни кўрдим. Менга қўрқинчли бир қараш қилди-да, кейин узоқлашди. Тушундимки, у менинг жонимни олишга қарор қилган...
- Тушунарли. Нима қилишимни истайсан?
Одам ёлворди:
- Эй, жонларнинг қўриқчиси, мазлумларни ҳимоя қилувчи Сулаймон... Сен ҳамма нарсага муқтадирсан. Қуш, бўри, тоғ, тош, сенинг амрингда. Шамолга буюр. Мени бу ердан Ҳиндистонга олиб кетсин... Шунда Азроил мени топа олмайди. Мен эса жонимни сақлаб қолган бўламан. Мадад сендан...
Сулаймон, одамнинг ҳолига ачинди. Шамолни чақирди: “Бу одамни дарҳол олиб Ҳиндистонга элтиб қўй...” амрини берди...
Шамол зудлик билан одамни олиб Ҳиндистондаги узоқ бир оролга этиб ташлади. Эртаси куни Ҳазрати Сулаймон мажлис қилиб, ҳамма келганлар билан танишиб чиқди. Бир пайт Азроилнинг ҳам йиғинда ўтирганига кўзи тушди. Уни ёнига чақириб:
- Эй Азроил... Кеча у одамга нега дарғазаб қарадинг? Жонини олсанг олардинг, нега уни бунча қўрқитдинг? – деди.
Азроил жавоб берди:
- Эй, дунёнинг улуғ султони.. Мен у одамга ғазаб билан, қаҳр билан қарамадим, ҳайрат билан боқдим. У янглиш буюрди деган ваҳм қамради. Уни бу ерда кўриб шоширдим. Чунки Тангри менга буюрган эдики: “Боргин, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол” деганди... Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу оқшом Ҳиндистонда бўла олмайди, бу қандай бўлди деб ҳайратга тушдим... Унга бундай қарашимнинг сабаби шу эди. Ҳақиқий ҳайрат шуки, кеча оқшом мен у одамни Ҳиндистоннинг фалон оролида жонини олдим!
Мавлоно сўрайди:
- Кимдан қочамиз, ўзимизданми? Бу хомхаёл... Кимдан қочиб қутуламиз... Тангриданми? Қандай гуноҳ... Дунё Тангридан ғофил бўлмоқда... Дунё, пул, аёл, кийим-кечак – тижорат эмасдир. Буни билиб ол...



Шарҳ

Ҳикояда илоҳий тақдирнинг яъни тақдир ёзиғидан қочмоқ, одатда инсоннинг ўзидан ўзи қочмоғи каби ўлчаланадики, бу мумкин эмас. У ҳолда олдимиздаги имкониятларни қўллаб ҳаётимизни инсонларга хос гўзаллаштириб яшамоқ ақлга сиғадиган ишдир. Ҳа, қадаримиз Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган, аммо биз уни билолмаймиз. Бу орада бизга ақл ва ирода кучи берилган. Қисматимизни қандай бўлишини билмаганимиз учун ҳам ақл ва иродани ҳаётга татбиқ этиш бурчимиздир. Барчаси ақл ва диннинг гўзал ҳурматидан юзага келади. Ҳаракатлар ниҳоясида букиламиз.
Қўлимиздан келган моддий-маънавий ҳар ишни қилишдан, ҳар тадбирга қўл ургандан сўнг, натижа биз ўйлагандек чиқмаса, шу пайт: “Қанча уринмай, тақдирим шу экан” деймиз. Бундай ҳаракат исён ва шикоят этишдан кўра яхшироқдир. Акс ҳолда инсоннинг руҳияти бузилади, ҳузурсиз, ғайри мамнун, шикоятчи бир тур бўлиб чиқади.
Тақдирга ишонмоқ – танбаллик ва фаолсизлик дегани эмас. Аксинча, омадсизликлар ва фалокатлар қаршисида яширинадиган бир бандаргоҳдир.
Ваҳимага тушиш ҳаётдан безишнинг олдини оладиган бир туйғудир.
Таваккул тушунчаси ҳам шундайдир. Таваккул Аллоҳга топширмоқ, ишонмоқ демакдир. Фақат бу эътиқод танбалликни, бепарволик ва ишни ўз ҳолига ташлаб қўйишни маъқулламайди. Ҳақиқий таваккул – киши бошига тушган ҳар қандай ишни қилганидан сўнг, натижасини Аллоҳдан кутишдир. Охирги тўғри сўз Аллоҳникидир. Мен бирор ишни қилганимдан сўнг, Аллоҳга ишониб топширишимнинг не фойдаси бор, деган савол хотирга келиши мумкин. Бундай тушуниш хатодир. Масала, касалланган кимсага тушган ўша докторга ишониб топширмоқ, ҳатто энг яхши ҳакам деб топмоқ, берилган чораларни қўллаб, қилинган тавсияларни диққатла амалга оширмоқдир. Таваккулнинг бу ердаги ўрни шундайдир:
Ҳамма чораларни қўллагандан сўнг соғайишни Аллоҳдан кутмоқ, Унга ишонмоқдир. Зеро, ишончимизга кўра шифонинг асл манбаси Аллоҳдир. Бундай бўлмаса энг яхши ҳакимларга ва энг сифатли тиббий воситаларига топширилган ҳолда, тузалмаган хасталиклар учун не дейсиз?
Ҳа, даволаган Аллоҳ бўлгани ҳолда У бунинг сўнгги ҳақиқатини ҳаким каби, дармон сингари сабабларга боғлаб қўйгандир. Сабабларнинг керагини энг яхши суратда жойига олиб келмоқ бизнинг қуллик вазифамиздир.
Аслида ҳар бир натижа, ўзини майдонга келтирган сабаблардан яна кўп нарсаларни ўз ичига қамраб олади, яъни унинг ҳаққи хизматидан кўп бўлади. Мавлоно сўрайди: “Бир руку, бир сажда охиратда бир жаннатга эриштиряпти.” Ўқимадингизми ушбу Қуръон оятини: (Бақара 2/261.)
Қазо қадар тушунчаси тўғрироғи кенг ва ёрқин зўр бир масаладир. Мавлоно “Маснавий”сида бу баҳсга тамоман боғлайди. Бунда икки хил инсоннинг ҳолатига жуда ачинганини кўрамиз: ўта ҳаддан ташқари қисматга тан берадиган ёки фаталист хилдир. Бу бечора ҳамма нарсани Аллоҳдан деб билади, бирга етти юз тухумни экишдан ўзини олиб қочади, насибасизлигини феълига юклайди.
Иккинчиси эса, қадарни тамоман инкор этган, материялистдирки, бу йўлда сабабларнинг домига тушади ва сабабни яратганни йўқ санайди. Ҳазрат Мавлоно билҳисса хато қадар ва таваккул ақлига таянади:
Агар Аллоҳга мутаваккил эсанг, ҳаракатинг билан таваккал қил. Тухумни эк-да, сўнгра ҳар ишга қодир Аллоҳга суян. Ҳазрат пайғамбар (с.а.в.) бадавийга не деди: “Аввал тевани боғла сўнгра таваккул қил”. (Тирмизий, сифатул-қиёме, 60). Тўғри, лаёқатсизлигимиз ҳам бордир,оқсоқлигимиз ҳам. Аммо лаёқатсизлик ва оқсоқликдан қутулмоқ, ўтириб қолиш билан эмас, юришлик билан бўлур. Билингки, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам сендан, ўзингдан пайдо бўлмоқдадир. Гўзал ва чиркин бутун тушунчалар сендан, ўзингдан туғилади.
Аллоҳ менга нечун орзу, нечун душман берди дея нолима. Жанг учун душманнинг бўлиши шартдир. Бир ишга майлинг, хоҳишинг бўлмас экан, уни бажармоққа зотан сабринг етмайди. Орзу ва истаклар бўлмасайди, уларни инкор этишга, ман этмоққа не ҳожат бор эди?
Ҳазрат Мавлоно, сабаб-оқибат занжирига боғлиқ ҳаётий, жиддий ўйналадиган бир шатранж ўйинига ўхшатар ва бундай дер: Эй ўғил, шатранжда ҳар бир тош сурилишнинг натижасини ундан кейин кўр. Сабаби-да сабаб ичинда (ҳалқаи занжирда) идрок эт. Кўзингни атрофдан ўгир-да, мот қилиб, ўйинни ютганингга қадар не ўйинлар ўйнашингни ҳаммасини кўр. Лоф бўлсин дея Аллоҳга таваккул қилдим дема.
Шатранж мисолини бир оз тушунтирай: Билганингдек бу ўйин маълум қоидаларга кўра ўйналади. Бу қоидаларни ўзгартириш ўйинчининг қўлида эмас. Аммо у ҳар тош учун мавжуд бир қанча усулларни қўллаш имкониятига эгадир. Яъни ўйинчи қарорни белгиланган қоидалар доирасида қабул қилиш ҳолатидадир. Бу эса унинг бир томондан чеклаб қўйилган, иккинчи томондан эса эркин эканлигини кўрсатади.
Инсоннинг маънавий ва ахлоқий такаллуми ўзининг ғайрати ва Аллоҳнинг лутфи ила бўлади. Алмаштириб бўладиганимиз соҳа ичида фаолият юритмоқ, алмаштириб бўлмайдиган рамзига ундаш мазмунига келмайди. Қанча урунма, қазо ва қадарга қарши чиқиб бўлмайди.
Мавлонога кўра инсонга тушган оламдаги минг бир ёмонлик қаршисида бўйсунмоқ, тақдирим буюрган экан дейишлик эмас, ёмонликларга қарши чиқмоқликдир. Гул тикансиз бўлмайди. Жаннатнинг атрофи машаққат ила қуршаб олингандир.
Кавсар таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 16.09.2011 18:49   #6  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Сархушнинг жавоби

Соқчи тун ярмида кўчага чиқди. Девор тагида бир одамнинг ухлаб ётганини кўрди. Уни уйғотар экан:
- Ҳой, мастмисан, нима ичдинг, тезроқ гапир? - деб сўрай бошлади.
Сархуш:
- Идишдагидан ичдим, - деди.
Соқчи:
- Айт, идишда нима бор? - деб сўради.
Сархуш:
- Ичган нарсам, - деди.
Соқчи:
Яширмасдан очиқроқ гапир. Нима ичдинг?
Сархуш:
- Идишдаги яширин нарсани, - деди.
Бу савол-жавоблар бир-бирига уланиб кетиб, соқчи ҳам кўлмакка қулаган эшак аҳволида қолди. У сархушга:
- Яқинроқ келиб бир "уҳ" дегин-чи, - деди.
Сархуш эса "ҳууу-ҳууу" деди.
Соқчи:
- Мен сенга "уҳ" дегин дедим, "ҳууу" дегин демадим.
Сархуш:
- Мен ҳузурлиман, сен эса ғамдан икки букилиб қолибсан. "Уҳ" - дард аҳлининг, мазлумларнинг сўзи. Мен бўлсам ҳузур-ҳаловатдаман, - деб жавоб берди.
Соқчи:
- Қани тур, сени зиндонга олиб бораман, - деди.
Сархуш:
- Бор ишингга жўна, эй соқчи! Агар юришга мадорим бўлсайди, бу ерда ётмай, уйимга кетардим, - деб жавоб қайтарди.


"Румийдан жавоҳирлар"

Турк тилидан Раъно Ҳакимжонова таржимаси
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 17.09.2011 11:03   #7  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Шол тулкини кўриб қолди бир киши,
Кўп хайратга солди Худонинг иши:
"Тириклиги қандай ўтар бу ахвол,
Хўраги не бўлур - оёқ-қўли шол?"
Шундай хаёл билан дарвеш турар лол,
Бир шер чиқиб қолди тишида шағол.
Овин еб, йўлига равон бўлар шеър,
Қолган сарқитини тулки тўйиб ер...
Эртасига кўрса, яна шу ахвол,
Турки сарқит териб, яшар бемалол.
Буни кўриб, яна фикр қилди у,
Яратганга беҳад шукр қилди у,
Деди: "Бундан кейин бурчакка кирсам,
Куч бирла ризқ топмас зўравон фил ҳам.
Меҳрибонинг Худо ўзи эмасми?
Яратгач, ул ўзи ризқинг бермасми?"
На бегона келди унинг қошига,
На дўст етиб келди ғариб бошига.
Ғойибдан ризқ кутиб, ётарди якка,
Оқибат ёпишди пўсти суякка.
Охир қимирлашга қолмади мажол,
Девордан овоз келди:"Қулоқ сол,
Ўрнингдан туриб, шер бўл, бедаво,
Шол тулки йўлини тутма мутлақо.
Шердек топиб еғда, қолганин ирғит,
Одамсан, тулкидек емагил сарқит.
Шер мағрурлигига одамлик пайваст,
Тулкидек судралган саёқ итдан паст.
Ўзинг топиб егил дўст бирла баҳам,
Ўзгалар сарқитин кўзлама бир дам.
Билак кучинг билан ишлабон ҳалол,
Химмат торозуси ўлчаганин ол.
Мардлик ила топгил ўз роҳатингни,
Ёшликда тута бил кексалар қўлин,
"Қўлимни тут!" дебон тутмагил йўлин.
Кимдин енгил бўлар халқнинг захмати,
Ўшангга ёғилар Худо раҳмати.
Кимда ҳиммат бўлса, унга ақфл ёр,
Ҳимматсизда на ҳуш ва на ақл бор.
Яхши ишга келур яхшилик жавоб,
Яхшининг бошига ёғилар савоб".

Саъдий Шерозий
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.09.2011 21:47   #8  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
«Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..»

Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:

— Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз, — дебди. Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди. Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд.

Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради:

— Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди?

— Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади, — деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини...

Агар ишонмасангиз, бошқалардан ҳам сўранг, марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб кетишди.
— Юринг, шоҳим, биз ҳам кетайлик, — деди вазир.


— Йўқ! — деди подшоҳ. — Мен кўрган тушимнинг ҳикматини ҳали тушуна олганим йўқ. Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб кўмишни ўзм уддалайман. Фақат ювиш учун жой топсак, кифоя...


Икколвон жасадни кўтариб, нариги қишлоқдаги масжид сари йўл олдилар. Жасадни кафанлар экан, марҳум юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб хаёлларидан: «Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку» деган ўй ўтди. Барча ишлар битгач, вазир:


— Шоҳим, бу одам тўғрисида янглиш фикр эшитмадикмикин? Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, — деди.
— Тўғри айтасан, — деди подшоҳ. — Сен шу ерда тур, мен унинг уйига бориб келаман.


Подшоҳ сўраб-суриштириб, марҳум яшаган уйни топди. Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади.

— Менинг эрим ўзи бир олам эди, — деди аёл. Эртадан кечгача тиним билмай ишлаб, топган пулига уйга ароқ олиб келарди. Кейин буларни ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва «Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?» деб сўрарди. Улардан тасдиқ жавобини олгач, «Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар», дерди. Мен эса уларга имон-эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди.

Сабабини сўрасам, «Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин», деган эди… Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни:
— Қўшнилар сиз ҳақингизда ёмон ўйлашяпти, ишқилиб жанозангиз ўртада қолмаса эди, — дедим. Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз билдирдим:

— Қабр кавлаш билан иш тугамайди, ахир сизни ким ювиб, ким кафанлайди, ким кўмади? — дедим.

— Хўш-хўш, у нима деди? — шошиб сўради подшоҳ.

— У табассум қилиб, «Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди! Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..» деди...

"Ибрат соҳиллари" дан олинди.
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 15.10.2011 23:09   #9  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Подшоҳ билан қишлоқлик

Ов қилишни яхши кўрадиган бир подшоҳ қиш кунларидан бирида хизматкорлари ва вазирлари билан бирга овга чиқибди. Подшоҳ ва одамлари овга овга чалғиб саройдан анча узоқлашиб кетишибди. Кеч тушиб қолибди. Подшоҳ ва одамлари тунайдиган жой қидира бошлашибди. Узоқдан чироқлари ёнган бир қишлоқ кўринибди. Подшоҳ одамларига:
– Шу қишлоққа бориб ўша ерда тунашимиз мумкин. Агар бу ерда турсак, совуқдан қотиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Подшоҳнинг бу таклифларига вазирлардан бири:
– Подшоҳим! Камбағал ва оддий бир қишлоқлик одамнинг уйида тунаш подшоҳга ярашмайди. Қишлоқлик одамнинг уйига бормайлик, – дея эътироз билдирибди.
– Унда қаёққа борамиз?
Вазир:
– Шу ерда чодир қуриб олов ёқамиз. Шунда бир қишлоқлик одам буни эшитибди ва дарров уйидаги овқатлардан бир патнис тайёрлаб подшоҳнинг ҳузурига борибди. Қишлоқлик ҳурмат билан:
– Кулбаи вайронамизга ташрифлари ила улуғ султонимизнинг қадрлари пасаймайди. Лекин баъзилар бир қишлоқликнинг шарафи кўтарилишини хоҳламади, – дебди.
Қишлоқлик одамнинг бундай гапириши подшоҳга ёқибди. Ёнидагилар билан бирга қишлоқликнинг уйига боришибди ва ўша куни у ерда тунашибди. Тонг отгач подшоҳ қишлоқлик одамга бир коса олтин ва бир оз пул берибди. Қишлоқлик подшоҳни кузатаётиб отининг жиловидан ушлаб шундай дебди:
“Қишлоқликнинг уйига келиб, подшоҳимизнинг шарафи пасайиб қолмади, бироқ Улуғ султонимиз сояси тушгач, бу ғариб қишлоқликнинг боши осмонга етди”.

* * *
Муяссар бўлса тиллодин сенга тахт,
Ўзунгдин пастга зинҳор айламағил сахт.
Агар берса жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмак керак паст.
Агар чандеки ўрнунг бўлса, афлок,
Қуёшдек ўп туриб рухсорайи хок.
Сўфи Оллоёр

"Гулистон ва Бўстон" асаридан.
Турк тилидан Мунахон Холмуродова таржимаси.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 15.10.2011 23:11   #10  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Тўтиқуш билан қарға

Чиройли гапирадиган тўтиқуш билан қарғани битта қафасга солишибди. Тўтиқуш қарға билан битта қафасда бўлишдан зерикиб кетибди. У билан битта жойда бўлгани учун ўзини омадсиз деб ўйлабди. Тўтиқуш қарғанинг юзига қарамасдан гапира бошлабди:
– Мен жуда омадсизман. Бунчалик хунук қуш билан бир ерда қолиб бўладими? Эй ёқимсиз қарға! Қанийди сен билан орамиздаги узоқлик ғарб ва шарқ каби бўлса эди. Шунда сенинг хунук юзингни кўрмаган бўлардим. Ёқимсиз овозингни ҳам эшитмасдим. Бундан ташқари биз бу ерда бир-биримизга ҳеч ярашмаймиз. Сенинг ёнингга сенга ўхшаган хунук ва ёқимсиз бирини қўйишлари керак эди. Шунда мен ҳам бу ерда бўлмасдим. Тушунаяпсанми?
Ишнинг қизиқ тарафи қарға ҳам тўтиқуш билан бир ерда бўлишни хоҳламас эмиш. Тўтиқушга ўхшаб қарға ҳам нолий бошлабди:
– Мен жуда бахтсиз, омадсиз қушман. Агар озгина омадим бўлса эди, бу ёмон тўтиқуш билан битта қафасда бўлмас эдим. Менга қарға билан бир қафасда бўлиш ярамади. Менга ўхшаган қарға билан овоз чиқариб сайр қилишни шунақанги соғиндимки...
Қарға яна шундай давом этибди:
– Аллоҳим! Мен нима гуноҳ қилдимки, бунақанги ёқимсиз, хунук тўтиқуш билан битта жойдаман. Бунинг расмини деворга чизишса деворнинг тагида ҳеч ким туролмайди.
Шундай қилиб бу икки қуш ҳам бир-бирларини ёмон кўрар эканлар. Ёқимсиз овозли қарға ҳам тўтиқушдан йироқ бўлишни хоҳлар экан. Бу борада олимларнинг жуда муҳим сўзлари бор:
“жоҳил олимдан қанчалик нафратланса, олим ҳам жоҳилдан шунчалик нафратланади”. Мусиқа ва шеърни тушунмайдиган бир жоҳил одам шоирлар, санъаткорлар йиғилган мажлисга борибди. Одам у ердаги гаплардан зерика бошлабди. Буни сезган шоирлардан бири жоҳилга:
– Бизларни ёқтирмаётган бўлсанг қовоғингни осиб ўтирма. Сен орамизга қўшилиб бизга озор беряпсан, – дебди.

* * *
Илмнинг фазилати ва жоҳилнинг қабоҳати ҳақидаги айрим ҳикматлардан намуналар келтирамиз:
Жаҳолатни илм билан йўқ қилишга ҳаракат этинг. Ҳар бир ишни илм билан ҳал қилинглар.
Муҳаммад Камол

Илмни азизлаган ютди – ғолибдир. Жаҳолатни азиз тутган ютқазди – мағлубдир.
Шоҳ ибн Сиужоъ
* * *
Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар.
Абу Али ибн Сино
"Гулистон ва Бўстон" асаридан.
Мунахон Холмуродова таржимаси.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх