Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.10.2011 23:14   #11  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Кемадан қўрққан қул

Бир куни подшоҳ билан қул бир кемага чиқишибди. Умрида денгиз кўрмаган қул кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди. Қул огоҳлантиришларга қарамай бақираверибди. Қулнинг бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолибди.
Кемадаги доно кишилардан бири подшоҳга:
– Рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – дебди.
Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтибди. Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулнинг дунгизга ташланишини буюрибди. Сузишни билмаган қул жон ҳолича ёрдам сўрабди.
Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:
– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар. Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишибди. Қул уни олиб чиққанларга раҳмат айтиб бир чеккада тинчгина ўтирибди.
Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқибди. Подшоҳ табассум билан қараб:
– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг?
Доно киши жавоб берибди:
– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул бундан олдин денгизда чўкмаган. Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмайди. Бу қул каби соғлик ва ҳузурнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади. Одамнинг бошига бир кулфат ва дард келсагина ҳузурнинг ва роҳатнинг қадрига етади. Бу борадаги қуйидаги муборак тавсия машҳурдир: “Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:
– Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
– Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
– Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
– Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
– Ўлимдан олдин тириклик қадрини”.
"Гулистон ва Бўстон" асаридан.
Мунахон Холмуродова таржимаси.

__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 01.11.2011 04:34   #12  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Ҳикояти ҳазрати Луқмон

Насиҳат қилди фарзандиға Луқмон:
"Санга жоҳил киши баҳс этса, эй жон!

Жавоб айғил анга ширину юмшоғ,
Магар бўлғай жаҳолат хамридин соғ.

Агар нафъ этмаса, қилма иъода,
Бўлур айғон сари жаҳли зиёда.

Анга суд этмаса аймоғ савоби,
Сукут этмактур андин сўнг жавоби".

Сўфи Оллоёр. "Саботул ожизин" асаридан.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 10.11.2011 12:14   #13  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Азизе комилени жоҳили хом,
Қабиҳа лафзи бирлан берди дошном.

Тутуб соқолини ул марди хушрў,
Дер эрди ўз-ўзига: эй хунук рў!

Санинг расволиғингни эртаю кеч,
Ўзум айғонға бовар қилмадинг ҳеч.

Бу мўминдин эшитиб келтур инсоф,
“Некулар аҳлиман”, деб урмағил лоф!

Ана инсоф, ана хулқ, эй биродар,
Ўзингни айбинга сан ёпма чодар.

Агар сан қилмасанг нафсинг шикасти,
Етар соқолинга ҳар кунда дасти.

Сўфи Оллоёр. "Саботул ожизин" асаридан.
Ответить 
Старый 10.11.2011 12:48   #14  
Аватар для Hero
Оффлайн
1-maktab
Operator
AKA:Operator
Сообщений: 698
+ 457  186/146
– 0  82/42

UzbekistanОтправить сообщение для Hero с помощью YahooОтправить сообщение для Hero с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Tick

Opajon zo'r sahifa ochibsiz Menga yoqdi
Iltimos shu sahifayizni boyitib boring
__________________
JAVOBLAR.UZ
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 16.11.2011 15:35   #15  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Шоир, таржимон Жамол Камолдан эшитган ривоятим

“Маснавийи маънавий”да юзлаб ҳикояту ривоятлар бор. Биттасини айтиб берай. Бир дарвеш узоқ бир шаҳарда машҳур авлиё яшашини эшитиб, унинг зиёратига отланибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, дашту саҳролар оша авлиёнинг манзилига етиб, унинг эшигини қоқибди.
“Ҳай, ким?” овоз берибди болахона даричасидан аёл киши.
“Мен фалон юртдан ҳазратимнинг зиёратларига келган дарвешман” дебди мусофир.
“Овора бўлибсан, дарвеш, — дебди аёл. — Мен унинг хотиниман. Дунёда иккита аблаҳ бўлса, биттаси ўша. Дунёда иккита беномус, алдоқчи бўлса, биттаси ўша шайтони лаин. Зиёратингга арзимайди у”, дея бор ҳақорату маломатларни ёғдириб, эрининг бошига мағзава тўкибди. “Келган йўлингга қайт” деб гапини тугатибди.
Дарвеш ҳанг-манг бўлиб қолибди. Эътироз этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлабдию яна ўзини тийибди. “Майли, нима бўлса ҳам кўрай, чақиринг” деб оёқ тирабди.
“У уйда йўқ, чиқиб кетган” дебди аёл.
Шунда дарвеш чор-ночор эшикдан йироқлашиб, тўрт-беш қадам нари кетибди. Бир одам учрабди. “Мабодо фалон авлиёни кўрмадингизми?” сўрабди дарвеш ундан. “Кўрдим, — дебди ҳалиги киши, — ўтин тергани ўрмонга кетди”.
Дарвеш ўрмонга қараб юрибди. Бир пайт ўрмондан авлиё чиқиб келибди. Арслонга ўтин ортиб, устига ўзи ўтириб олганмиш. Йўғон бир илонни қамчи қилиб, боши узра айлантириб келаётганмиш.
“Ҳай, дарвеш! — дебди йироқдан. — Кўнглингдан нима гаплар кечганини айтайми?”
“Айтинг” дебди дарвеш.
“Шундоқ авлиё одам шундай жоҳил хотин билан қандай тирикчилик қиларкин?” деб ўйладинг.
“Тўғри” дебди дарвеш.
“Ўйлаб қара, бир хотиннинг жаврига чидай олмасам, нечук авлиё бўлдим? Ўшанинг жаврига чидадимки, арслонни эшшак қилиб, устига ўтин ортиб, илонни қамчи қилиб юрибман” дебди авлиё.
Хўш, бу ривоят билан Мавлоно нима демоқчи? Ҳалиги аёл – шунчаки аёл эмас, дунё. Мавлоно айтмоқчики, бу дунёга келдингми, бас, у сени аяб ўтирмайди. Машаққатларга дучор қилади, бошингга таҳқиру ҳақоратлар ёғдиради. Ана шунга чидай олсанг, марра сеники, бир нимага эришасан. Чидамасанг, нарёғини ўзингдан кўр. Ҳа, дунёни чидаганга чиқарган. Мана, сизга ривоят замиридан келиб чиқадиган ҳикмат.

(c) Нигора Умарова
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Старый 16.11.2011 16:00   #16  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Шоир, таржимон Жамол Камолдан эшитган ривоятим

(c) Нигора Умарова
Rivoyat forumimizning mana bu sahifasida ham bor edi.
Ответить 
Старый 16.11.2011 16:41   #17  
Заблокирован(а)
Аватар для Maryam
Оффлайн
Сообщений: 116
+ 121  118/71
– 1  2/2

Uzbekistan
Laylining hajrida cho‘llarga chiqib ketgan Majnun bir itni silab siypab ko‘zlaridan o‘pardi. itga bo‘lgan sevgisi va iltifoti shu darajada kuchaydiki, bu holni ko‘rgan bir kishi chidab turolmadi, Majnundan so‘radi:
— Ey aqlsiz Majnun, bu esankirash, bu devonalik nimasi? Sen sevib erkalayotgan, yuzu-ko‘zlarini o‘payotganing it iflos bir hayvon bo‘lsa, nega uni bunchalik erkalaysan?
Majnun javob berdi:
— Sen nimani ham tushunarding, ey jismdangina iborat bechora. Kel, mening ko‘zlarim bilan bir qara. Bu it, Layli mahallasining qo‘riqchisiku... Ko‘ngliga, joniga, ongiga, didiga e’tibor ber, qaerni tanlabdi! Laylining mahallasi makon tutgan itning oyog‘i tekkan tuproq ham men uchun azizdir...

Jaloliddin Rumiyning “Masnaviy”sidan
Ответить 
2 "+" от:
Старый 21.11.2011 02:39   #18  
Заблокирован(а)
Аватар для Maryam
Оффлайн
Сообщений: 116
+ 121  118/71
– 1  2/2

Uzbekistan
Bir ot va uning bolasi daryodan suv ichayotgan edi. Otboqar boshqa otlarni ham hushtak chalib suv ichishga chaqirdi. Toychoq hushtak ovozidan cho'chib, atrofga qaray boshladi.

Ona ot:
- Bolajonim, nega suv ichmayapsan?-deb so'radi.
Toychoq esa:
- Hushtak ovozidan qo'rqib ketdim. Otboqarning hushtak chalishidan juda qo'rqaman,-dedi.
Ot bolasining bu holini ko'rib:
-Dunyo shunday yaratilgan. Agar bundan cho'chib suvingni ichmasang, keyin qattiq pushaymon bo'lasan,-dedi.


Rumiydan javohirlar, Toshkent-2010
Ответить 
Старый 21.11.2011 23:04   #19  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Maryam Посмотреть сообщение
Rumiydan javohirlar, Toshkent-2010
Илтимос, имкон бўлса, шарҳини ҳам келтиринг...
бошқаларни билмадим, аммо менга бироз "етиб келмади".
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 22.11.2011 00:34   #20  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Thumbs up

Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Maryam Посмотреть сообщение
Rumiydan javohirlar, Toshkent-2010
Илтимос, имкон бўлса, шарҳини ҳам келтиринг...
бошқаларни билмадим, аммо менга бироз "етиб келмади".
Шарҳи келтирилмаганига қараганда нафақат сиз, балки Марямхоннинг ўзларига ҳам "етиб бормаган" кўринади.
Албатта келтиради. Бунга аниқ ишонаман.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
2 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх