Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.07.2011 02:08   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Thumbs up Қизиқарли тарих

Эрон бош консули Саид Ғуломрез Майғуний Аштархон (Астрахан) шаҳридаги жанговар шон-шараф музейига қўйилган подшоҳ Иван Грозныйнинг дубулғасига ёзилган битикни ўқиб берди. Дипломатнинг таъкидлашича, шоҳона дубулғанинг тасмасига камёб араб лаҳжаларининг бирида “Аллоҳ Муҳаммад”, деб ёзилган. Бу икки сўз ҳаммага маълум “Аллоҳ ягона ва Муҳаммад Унинг қули” шаҳодат калимасининг қисқартирилгани бўлиши мумкин.
Аштархон шаҳри Иван IV-нинг қаттиққўл сиёсати ортидан Россия давлатининг таркибига 450 йил олдин қўшилган эди. Мазкур оламшумул тарихий ашё Россияга айнан шу санага бағишланган маросим учун Стокголм қурол-аслаҳа палатасидан махсус келтирилган эди. Олдинроқ дубулға Москва Кремлининг қурол-аслаҳа палатасида кўргазмага қўйилар эди.

Дубулғанинг Стокголм қурол-аслаҳа палатасига қандай бориб қолгани ҳақида бир қатор тахминлар мавжуд. Шуларнинг бирига кўра, дубулға Москвани чулғаб олган “фитнали 1611-1612-йиллар” пайтида қўлга киритилган бошқа хазина моллари каби қирол Сигизмунд қароргоҳи Варшавага жўнатилган. Кейинроқ, яъни 1655-йили, полякларни мағлуб қилган шведлар уни ўз ўлжаси қатори Варшавадан Швецияга олиб чиқиб кетган бўлишлари мумкин. Дубулға Стокголм шоҳона қурол-аслаҳа палатаси ашёси қатори биринчи марта 1663-йили рўйхатга киритилган.

Шоҳ Михаил Фёдорович дубулғаси

“... Дубулға 1621-йили уста Никита Давидов томонидан тайёрланган. Давидов қурол-аслаҳа палатаси тарихида энг моҳир усталардан бири бўлиб, у палатада қарийб 40 ишлаган ва XVII асрнинг 60-йилларида вафот этган. У мазкур дубулғани махсус Михаил Фёдорович учун турли маросимларда кийиладиган бош кийими сифатида ясаган. Биз ушбу дубулғанинг тарихини диққат билан ўрганганимизда унинг устига хоч ўрнатилганини кўрдик. Бошқача қилиб айтганда, бу оддий бир дубулға эмас, балки рус қиролларининг жанговар тожидир...

... Шох Алексей Михайлович эса отасининг дубулғасини кияр эди ва унинг ўзи учун дубулға ясалмаган эди. Дарвоқе, бу дубулға шунчалар чиройли ва хушбичимки, ҳатто XIX асрда у аввал Александр Невскийга тегишли бўлганлиги ҳақида афсоналар ҳам туғилган. Мазкур дубулға Россиянинг XIX аср ўрталарида киритилган расмий гербининг таркибига қўшилган. Агар Александр Невский номли нишонга (орден) разм солинса, расмда рус қироли ва авлиёсининг бошига айнан шу дубулға кийилгани кўрилади.
Дубулғага Қуръоннинг 61-сурасидаги 13-оятнинг бир қисми ёзилган: “Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер”.

Фёдор Иванович Мстиславский (XVI аср — 1622-йил) — Мстислав сулоласининг охирги Гедиминович подшоҳи, дума аристократиясининг бошлиқларидан бири, боярин (1576), қўмондон Иван Фёдорович Мстиславскийнинг ўғли.

Қирол Фёдор Иванович Мстиславскийнинг араб ёзуви туширилган дубулғаси:




http://e-tarix.uz/maqolalar/495-maqola.html
Ответить 
Старый 26.07.2011 17:37   #2  
Аватар для Хаджи
Оффлайн
Олий таълим вазирлиги
ўқитувчи
AKA:xadji
Сообщений: 131
+ 64  54/38
– 22  34/13

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Хурматли АбуМуслим. Сиздан илтимоc e-tarix.uz, e-adabiyot.uz, e-bozor.com сайтларингизни tas-ix га утказиб куйсангиз янада яхширок булар эди. Сабаби Uznet да айрим тарифлар факат TAS-IX даги сайтларни очади.
Ответить 
"+" от:
Старый 14.08.2011 04:47   #3  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Хаджи Посмотреть сообщение
Хурматли АбуМуслим. Сиздан илтимоc e-tarix.uz, e-adabiyot.uz, e-bozor.com сайтларингизни tas-ix га утказиб куйсангиз янада яхширок булар эди.
tas-ix хостинглар қиммат... ҳозирча ўтказишга имкон йўқ...
Ответить 
Старый 01.10.2011 17:14   #4  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook


Оврупанинг энг буюк устозларидан бири бўлмиш Эммануэл Кант 1724 йил Шарқий Пруссияда (ҳозирги Калининград) туғилган. Ёшлик чоғлари ёлғон-яшиқдан холи, вазифа ва дин туйғулари билан тўла бир муҳитда кечди. Ўн уч ёшга кирганда онасидан жудо бўлиб, ҳаётнинг илк зарбасига учради. Унинг фикрича, изтироб чекмаганлар ҳаёт сирларини тўласича тушунолмайди. Кант кўп яхши асарлар ёзди ва умрининг сўнгида - ўлими олдидан "Хайрлиси будир", деди.
Кантни факультет талабалари тупроққа қўйишди ва қабр тошига, унинг васиятига биноан, "Устимда юлдузли осмон ва ичида ахлоқ қонуни" деган сўзларни ёзиб қўйишди.
Кант асарлари тадқиқ этилганда, у ислом олимлари Имом Ғаззолий ва Муҳиддин Арабий ҳазратлари таъсирида бўлганлиги ойдинлашмоқда.

Шу нарса диққатга сазаворки, Кант ўз дипломи устига "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" деб ёзиб қўйишни унутмаган экан. (c)
Ответить 
Старый 11.10.2011 22:21   #5  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Америку открыли мусульмане



Аввало, шуни таъкидлаб ўтайликки, Америка қитъасини назарий ўлароқ илк кашф этган олим Абу Райҳон Беруний экани кўпчиликка маълум. Бироқ охирги йиллардаги тадқиқотлар Америками фақат назарий эмас, балки амалий кашф этган ҳам мусулмон олимлари эканини кўрсатмоқда.

Американинг илк кашфи ҳақида тадқиқотлар олиб борган олимлардан бири Нуриддин Дуркий бир журналда чоп этган илмий мақоласида охирги йилларда қилинган илмий изланишларнинг эски назарияларни рад қилиб, Америка қитъасининг мусулмонлар томонидан кашф этилганини юзага чиқаргани ҳақида езди. У Христофор Колумбнинг эски дунёдан янги дунёни зиёрат қилган илк инсон эмаслигини ва унга Американинг кашф этувчиси унвонини бериш ҳам янглиш эканини таъкидлайди. Америкалик олим Доктор Барининг илмий топилмаларига эътиборни қаратган Нуриддин Дуркий тадқиқотларнинг Колумбдан бир неча аср аввал эски қитъадан Америкага саёҳат қилганлар бўлганини кўрсатаётгани ҳақида ёзади. Бу тадқиқотлар Америкага илк борганлар ичида мусулмонлар ҳам бўлганини тасдиқламокда. Америкага борган илк мусулмонларнинг у ерда хотира санъат асарлари ва ёзувлари қолдирганлари ҳам қайд этилган.

давоми: http://e-tarix.uz/maqolalar/523-maqola.html


Америку открыли мусульмане...
Ответить 
"+" от:
Старый 11.10.2011 23:20   #6  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Мана бу ерда хам бор экан

Пи́ри-реи́с (тур. Piri Reis; в русскоязычных источниках известен также под искажённой транскрипцией «Пири Рейс»; полное имя Хаджи́ Мухидди́н Пи́ри ибн Хаджи́ Мехме́д; примерно 14651554 или 1555) — османский (турецкий) мореплаватель, адмирал и картограф, родившийся между 1465 и 1470 годами в Галлиполи (Гелиболу), на северо-западе Турции.
Сегодня в основном известен благодаря своим картам и схемам, собранным в «Китаб-и-бахрие» (староосм. «Книга морей», то есть «навигационная книга»), которая содержала чрезвычайно аккуратные и подробные навигационные схемы важнейших городов и портов Средиземного моря. Он был признан картографом после того как в 1929 году в стамбульском дворце Топкапы был обнаружен небольшой фрагмент его первой карты мира, созданной в 1513 году. Это одна из первых карт, на которой изображена Америка (первой считается карта Хуана де ла Ко́сы, хранящаяся в военно-морском музее Мадрида).
На карте нанесено большое число позиционирующих линий, проведённых из центра, расположенного между Африкой и Южной Америкой, вероятно для большей точности навигации, что нетипично для сохранившихся карт того времени. Даже карты, созданные десятилетия спустя, не могут похвастаться такой точностью сохранения пропорций. Кроме того, на этой карте изображена даже Антарктида, континент, «официально» открытый лишь три столетия спустя.
Вторая карта Пири-реиса была составлена в 1528 году. Её уцелевший фрагмент показывает пространства от Гренландии на севере до Кубы на юге.
В настоящее время фрагмент первой карты Пири-реиса изображается на 10-лировых банкнотах Турецкой Республики.


http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9F%...B5%D0%B8%D1%81
Ответить 
Старый 20.10.2011 16:41   #7  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Хурматли AbuMuslim,
Юртимизда хонликлар мавжуд булгани хеч кимга сир эмас.
Хозирда ушбу хон авлодлари мавжудми, агар бўлса улар нима ишлар билан машғул, қаерда яшамоқда. Шу саволларга жавоб ёки бирорта маълумот борми?
Жавоб учун рахмат.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.10.2011 18:33   #8  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от gofurov Посмотреть сообщение
Жавоб учун рахмат.
Топикстартер зарда қилибми, хафа булибми форумни фақат русс тарафида иштирок этишларини эълон қилганлар, афсус.
Умид қиламанки, бироз вақтдан кейин, вазиятга туғри баҳо бериб, яна биз билан сухбатдош буладилар.
Хар қалай гина сақлайдиган одамга ўхшамайдилар
Ответить 
2 "+" от:
Старый 05.01.2012 15:59   #9  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Қабрни очган навкарлар ҳайратдан лол бўлиб қолишди. Улар Хуросон ҳукмдорини Ҳиротдаги ўзи қурдирган мадрасага шоҳона дафн қилиш учун муваққат қабрни очишганди. Не ажабки, мурданинг тирноқлари синиб кетган, кафан ярим ечилган, ҳамма ёқда қон доғлари қотиб қолганди. Демак, подшоҳни ҳушидан кетганда ўлди, дея тириклайин кўмгандилар. Афтидан у ҳушига келиб ўзини димиққан лаҳадда кафанланган ҳолда кўргач, бор кучи билан қабрдан чиқишга интилган. Аммо Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқарога қабрдан чиқиш насиб этмаганди.

тўлиқ мақола: http://e-tarix.uz/maqolalar/550-maqola.html
Ответить 
Старый 05.01.2012 16:02   #10  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Қабрни очган навкарлар ҳайратдан лол бўлиб қолишди. Улар Хуросон ҳукмдорини Ҳиротдаги ўзи қурдирган мадрасага шоҳона дафн қилиш учун муваққат қабрни очишганди. Не ажабки, мурданинг тирноқлари синиб кетган, кафан ярим ечилган, ҳамма ёқда қон доғлари қотиб қолганди. Демак, подшоҳни ҳушидан кетганда ўлди, дея тириклайин кўмгандилар. Афтидан у ҳушига келиб ўзини димиққан лаҳадда кафанланган ҳолда кўргач, бор кучи билан қабрдан чиқишга интилган. Аммо Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқарога қабрдан чиқиш насиб этмаганди. тўлиқ мақола: http://e-tarix.uz/maqolalar/550-maqola.html
Рус ёзувчиси Гоголь ҳақида ҳам, унинг тирик кўмилгани ҳақида гап юради...
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх