Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.08.2011 10:21   #21  
Real ID Group
Аватар для Muhayyo Turdialiyeva
Оффлайн
Сообщений: 380
+ 408  466/214
– 0  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Мана, марҳамат, ўзингиз бошлаб беринг-чи, "Бугуннинг аёли" ҳақида ўзингизни фикрингиз?..
Uzoqqa borib nima qilaman. sizning hayotingizni, kuchli irodangiz,bugungi kundagi o'rningizni, qilayotgan ishlaringizni hisobotini yozsam deyman. Lekin ichimda bir kishi o'zbek ayoli sirliligicha go'zal deydi.
O'zbek ayolidagi oddiy soddalik, samimiylik,or-nomus, g'urur, hayo, kuchli iroda asrlab yurtimiz qahramonlarini maftun qilib kelgan. Menimcha har bir erkak kishi o'z uyida hazinasini asrab, qizg'anib, qadrlagandek qadrlangan ayol eng baxtli ayol.
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 24.08.2011 10:09   #22  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,293
+ 1,575  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Шунинг учун ҳам Исломдан аввалги тарихларда ва Исломдан бошқа муҳитларда аёл ўзининг жамиятига бу қадар таъсир ўтказа олмаган.
Фикрга кушилмайман.
Тумарис - Исломдан аввалги тарих аёли
Мария Кюри (Илм сохасидаги буюк сиймо, икки карра Нобель мукофотига сазовор булган) - Исломдан бошка мухит аёли.

Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
5) Нега ўша аёллар туққан фарзандларини нега юз йилларки бошқа аёллар туға олмаяптилар ёки бугунги кун аёлларидан ҳам шундай фарзандлар туғилиши мумкинми?
Тушунмадим кайси аёллар хакида гап кетяпти. Умуман олганда Ибн Сино, Беруний ва бошка аждодларнинг оналари хакида маълумот деярли йук, уларни кандай аёл булгани, ва кандай она булганини биз умуман билмаймиз.
Иккинчидан фарзанд тугилишида аёлдан ташкари эркак хам мухим рол уйнайди

Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Тарихни безаб турган ўша олимлар каби кишилар, қайта туғилмаяптилар. Чунки улардан кейинги аёллар, динини мустаҳкам тутмадилар.
Сукрот, Афлотун, Арастуларнинг оналари диндан жуда узок булгандирлар, лекин уларнинг фарзандлари исми хали тарихдан учмаган, учмаса хам керак
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
Старый 24.08.2011 10:38   #23  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Muhayyo Turdialiyeva Посмотреть сообщение
O'zbek ayolidagi oddiy soddalik, samimiylik,or-nomus, g'urur, hayo, kuchli iroda asrlab yurtimiz qahramonlarini maftun qilib kelgan. Menimcha har bir erkak kishi o'z uyida hazinasini asrab, qizg'anib, qadrlagandek qadrlangan ayol eng baxtli ayol.
Ayol haqidagi yuqoridagi gap juda yoqdi!

Istaysizmi, yo'qmi ba'zan sizning ham e'tiboringiz bozorda janjallashib turgan ikki ayolga tushgandir. Qiziq, ulardan ham Beruniy tug'ilarmikan? Balki tug'ilishi mumkin, qachonki Alloh xohlasa va o'z fe'llarini o'zgartirishsa.

Bitta Buxoriyni dunyoga keltira oladigan ayol kamida 10 ta Buxoriy ega bo'lgan sifat va xislatlarga ega bo'lgan qadimda. Hozir ham shunday fazilatli ayollar bo'lsa, nega mumkin bo'lmasin, dunyo yana bir Buxoriy yoki Beruniylarni ko'rishi hech gap emas, menimcha.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 25.08.2011 16:00   #24  
Real ID Group
Аватар для Nigora Jumaeva
Оффлайн
Сообщений: 156
+ 523  245/109
– 3  5/2

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Jumaeva с помощью Skype™
Юқоридаги"Muslimaat.uz" дан олинган ушбу мақолада (Г.Ибрагимова қаламига мансуб эмас) Аёллар ҳақида билдирилган салбий фикрлар қай даражада бугуннинг аёлларига тўғри келади?

Ушбу мақолада кўтарилган айрим муаммоларни инкор қилиб бўлмайди, лекин айбни фақат аёллардан излаш ёки динга тақаш нотўғри, менимча. Бу бир томонлама ёндошиш бўлиб қолади, бу ерда муҳит, мижоз, насл-насаб, бугунги кун давр талаби билан ҳам боғлиқ.

Алломаларни туққан ўша момолар билан бугунги кун аёлларини солиштириш жуда мушкул. Замон ўзгарди, одамлар ўзгарди.

У замонларда аёллар эркаклар билан жамиятда тенг ишламаган. Бугунги кун аёли рўзғорнинг ғорини тўлдириш учун “эр-хотин қўш хўкиз” деган нақлга амал қилиб, аравани эрлари билан бирга тенг тортаяпди.

Давлат иши, уй юмушлари жойи келса, энг олий вазифаси бўлган бола тарбиясига ҳам вақт ажрата олмаяпди. Фарзанднинг илм дарғалари бўлиб етишида нафақат ота-онанинг ижтимоий мавқеи, билим даражаси, балки ирсий имкониятлари ҳам муҳим ҳисобланади.

Бизнинг айрим шарқона урф-одатларимиз ўрнини ғарбга хос бўлган, бизга ёт одатлар эгаллади. Биргина мисол, қизларимизнинг кийиниши борасида жуда кўп гапирилмоқда.

Ярим-ялонғоч кийинган қизларнинг уйдан чиқишига отаси ёки акасининг эркаклик ғурури, ори қандай йўл қўяди. Аёл кишини йўлга солиш эркак кишининг вазифаси. Агар улар аёлига гапини ўтказа олмаса, демак айбни эркак кишидан излаш керак.

Последний раз редактировалось Nigora Jumaeva; 25.08.2011 в 16:26.
Ответить 
Старый 25.08.2011 17:34   #25  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Jumaeva Посмотреть сообщение
Юқоридаги"Muslimaat.uz" дан олинган ушбу мақолада (Г.Ибрагимова қаламига мансуб эмас) Аёллар ҳақида билдирилган салбий фикрлар қай даражада бугуннинг аёлларига тўғри келади?
Фарзанднинг илм дарғалари бўлиб етишида нафақат ота-онанинг ижтимоий мавқеи, билим даражаси, балки ирсий имкониятлари ҳам муҳим ҳисобланади.

Ярим-ялонғоч кийинган қизларнинг уйдан чиқишига отаси ёки акасининг эркаклик ғурури, ори қандай йўл қўяди. Аёл кишини йўлга солиш эркак кишининг вазифаси. Агар улар аёлига гапини ўтказа олмаса, демак айбни эркак кишидан излаш керак.
Нигора, юқоридаги фикрингизга ва "Muslimaat.uz" да келтирилган савол ва ўша саволга жавоб тариқасида муаллиф келтирган ушбу "Бугун динини унутган, балки унга терс юрган ва шу юрушини маданият деб атаётган аёлларимиздан кимлар туғилар экан?

Бу саволга жавоб сифатида онгингга келган фикрдан қўрқасан киши.
Аҳвол шундай бўлса, биз юқорида зикр қилган илм дарғалари эмас, балки оддийгина мусулмон фарзандларни кўплаб туғилишига гумон қиласан киши", деган жумлаларга “Ёш куч” журнали да анча аввал битилган мана бу шеърда маълум бир маънода қисман жавоб топса бўлар:

АЛПОМИШ ТУҒИБ БЕР, КЕЛИНЖОН!


Оғизлар мақтовдан толмади,
Ёлғонлар не куйга солмади,
Бир сўзли йигитлар қолмади,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Оломон алдовдан эзилди,
Йигитлар аёлдай сузилди,
Бардошнинг чоклари узилди,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Манглайни ишламай тер босди,
«Пишган»нинг ўрнини «ғўр» босди,
Даланинг юзини шўр босди,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Буғдоймас, сомони кўп экан,
Шукрдан армони кўп экан,
«Яхши»нинг ёмони кўп экан,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Тулпорлар ботган йўқ терларга,
Туёқлар ботган йўқ ерларга,
Қизларнинг ҳуши йўқ эрларга,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Айтишга арзимас қолгани,
Тилгинам бормайди тонгани!
Довруғим қайтариб олгани,
Алпомиш туғиб бер, Келинжон!

Эзилган дилим хун бўлмасдан,
Кўзимга аччиқ ёш тўлмасдан,
Йигитнинг сазаси ўлмасдан –
Алпомиш туғиб бер, Келинжон![1]

(“Ёш куч” журнали,, Рустам Бойматов. 1987 й, 9-сон, 10-бет. )

Аммо ушбу мақоланинг акси ўлароқ, бугуннинг аёллари орасида илм кишилари, зиёлилар, фан ходимлари, тадбиркор, тажрибали оналар, аёллар кўпчиликни ташкил этади.

Уларнинг фарзандлари ҳам илмли, бир столнинг эгаси, тартиб интизомли..хуллас, хавас қилса арзийдиган. Бу каби мисолларни юзлаб келтириш мумкин.

Фикримиз асосли бўлиши учун юқори ташкилотлар билан тузган режа асосида юртимизнинг энг нуфузли аёллари ҳақида (шу кунларда иш кўплигини эътиборга олиб) "Энг улуғ ва энг азиз" Мустақиллик байрамидан кейин маълумот бериб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Хавас қилса арзийдиган, ўрнак олса бўладиган бу каби ибратли аёлларимиз орасида оддий ишчилардан тортиб, оила бекаси, тадбиркор ва зиёли аёлларимиз ҳам бор. Айтиб ўтганимиздек булар ҳақида сал кейинроқ..
__________________
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 24.09.2011 15:45   #26  
Аватар для Pfefferminze
Оффлайн
net
net
Сообщений: 497
+ 612  393/230
– 41  22/22

Uzbekistan
"Bugungi kun" ayoli v.h. kabi mavzularning, nazarimda, resepti yo'q...chunki bugun deb faqat bugunni ololmaysiz...Ayol-zamon va makon degan tushunchadan yiroqda. Har qanday zamonda, har qanday makonda ayol ayolligicha qolishi kerak. Buni men aytayotganim yo'q, bular muqaddas kitoblarda keltirilgan...ilmiy asoslangan narsa bu...
Ayol bir qo'li bilan beshikni tebratsa, bir qo'li bilan dunyoni...demak, ayoldan ko'p narsa talab qilinadi. O'zini hurmat qilgan ayol hamisha bunga amal qilib yashashga intilsa kerak. "Bugungi" kun ayolidan esa ko'p narsa talab qilinadi. Ayol-izlanuvchan,tadbirkor, o'z ustida ishlaydigan,ijodkor, ham jamiaytda faol, ham oilada tartibni o'rnatib, farzandlariga to'g'ri ta'lim-tarbiyani, ilmini berib turishi kerak. Yangi ming yillik talabi shunday bo'lib qoldi...men bunga ijobiy qarayman...
Hozirgi o'zbek ayoli hamma narsani bilishga intiluvchan, hamisha yanglikka intiluvchan, chaqqon, uddaburon, aqlli, farosatli, ilmili, bilimli, soddadil, kechirimli va o'ta yordamga shoshiluvchi, savobni ketidan quvuvchi, yaxshilikni ko'p qiladigan, Xudodan qo'rqadigan bo'lishi kerak, chunki Xudodan qo'rqqan ayol, inson hamisha hammasini risoldagidek bo'lishiga, mukammal qilishga intiliadi...ham oilada tinchlik, totuvlik, baraka bo'ladi ham ishida yutuqlari ko'p bo'ladi...
Bilmadim, men shunday deb o'ylayman...har kim o'zi tanlashi kerak bugungi kunda qanday bo'lishni...men bu kabi masalalarda demokrat insonman...:-)

keyingi masala, bu tashqi qiyofa, shaxsan, men uchun ro'mol o'rashi, o'ramasligi umuman 10 darajali masala, asosiysi, birovga ziyoni yetmasin...birovni baxtini buzmasin, birovni baxtsiz qilib ketmasin, birovni baxtli oilasini buzmasin, birovga tuxmat qilishdan tiyilsin!!!


R
Ответить 
Старый 24.09.2011 18:04   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shomurodov Shohruh
Оффлайн
AKA:xshom
Сообщений: 1,872
+ 1,707  983/610
– 218  30/25

UzbekistanОтправить сообщение для Shomurodov Shohruh с помощью Skype™
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Pfefferminze Посмотреть сообщение
keyingi masala, bu tashqi qiyofa, shaxsan, men uchun ro'mol o'rashi, o'ramasligi umuman 10 darajali masala, asosiysi, birovga ziyoni yetmasin...birovni baxtini buzmasin, birovni baxtsiz qilib ketmasin, birovni baxtli oilasini buzmasin, birovga tuxmat qilishdan tiyilsin!!!
Вай, пилюс мульен шу гапизга!
Ответить 
Старый 25.09.2011 14:27   #28  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Pfefferminze Посмотреть сообщение
men uchun ro'mol o'rashi, o'ramasligi umuman 10 darajali masala, asosiysi, birovga ziyoni yetmasin...birovni baxtini buzmasin, birovni baxtsiz qilib ketmasin, birovni baxtli oilasini buzmasin, birovga tuxmat qilishdan tiyilsin!!!
Қиёс нотўғри бўлган... яъни рўмол ва бировнинг бахти, рўмол ва бировнинг оиласининг бузилиши, рўмол ва бировга тухмат қилиш...

Ҳозир рўмол масаласи нозик масала бўлиб турибди... шунинг учун бу масала бу ерда кўтарилмагни мақул... аммо рўмол бу бошни ёпиб турадиган ўнинчи даражадаги бир мато эмас...
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.09.2011 09:38   #29  
Аватар для Sirim
Оффлайн
----
operator
Сообщений: 59
+ 155  69/35
– 13  2/2

Uzbekistan
Shuning uchundir ko'cha-ko'yda "Qaysi viloyatdansiz?" deb so'rashadi. Toshkentlikman desam hayron bo'lishadi. Tushunaman ularni - bugun ro'mol o'ramay qo'yishdi ayollar.
Baribir ro'mol ayol kishining husni hisoblanadi.
Оффтоп:
Bitta qiziq voqea: Mahallamizdagi bir kelinchakni sovchilar surishtirib ketishgandi, o'g'illari yoqtirib qolib uyidagilarni yuborgan ekan. Yaxshi bizda avval mahalla - ko'ydan surishtirishadi, to'g'ri kirib borishganda ko'ring-a, hijolatpazlikni. Shunda ham ancha gap bo'lgan
Ответить 
Старый 29.09.2011 13:28   #30  
Аватар для Pfefferminze
Оффлайн
net
net
Сообщений: 497
+ 612  393/230
– 41  22/22

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Muhayyo Turdialiyeva Посмотреть сообщение
Lekin ichimda bir kishi o'zbek ayoli sirliligicha go'zal deydi.
O'zbek ayolidagi oddiy soddalik, samimiylik,or-nomus, g'urur, hayo, kuchli iroda asrlab yurtimiz qahramonlarini maftun qilib kelgan. Menimcha har bir erkak kishi o'z uyida hazinasini asrab, qizg'anib, qadrlagandek qadrlangan ayol eng baxtli ayol.

O'zidagi "men" degan tushunchasini oilada sindira olgan ayol baxtli ekan bu zamonda...Bizda oila baxtini ko'p hollarda qaynona hal qiladi...baxtli bo'laman desangiz, baxtli turmush quraman desangiz, ota-onangizni uyidagi qadriyatlarning ba'zisidan voz kechib, o'zligingizdan voz kechib, butunlay o'zga xonadonning qadriyatlariga boshida moshlashishingiz shart ekan. Ona uyini unutish kerak ekan butunlay! Qaynonani ko'nglini ko'tara olgan uni baxtli qilgan kelin, qolgan barcha baxt eshiklarini ocha oladi...Chunki, turmush o'rtog'ingiz har qancha sizni sevmasin, siz har qancha unga sirli ko'rinmang, ammo Onasi bilan chiqisha olmasangiz, unga bari-bir, ko'zini yumib, ketadi hammasiga qaramay.

Men yaqinda bunga yana ming karra amin bo'ldim...oila tinchligi biz Sharq odobida, eng avvalo, qaynona ko'ngil xotirjamligi ekan...:-)))) Sizdan, lo'li obrazini kutib turadigan, mo'tabar inson ekan, qaynona...:-))


R
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх