Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.02.2012 12:26   #21  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Шу тегишли карорни аник номини, № ва кабул килинган кунин берсангиз иложи булса.
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
2-3 авлод алмашиши керак
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
камчиликлар узидан узи йуколиб кетади.
Бу ҳақда Давлат тили Қонунларини кўришингиз керак.
Ўз бошлаган ишимизни ўзимиз тугатишимиз керак, "келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдирайлик".
Камчиликлар ҳеч қачон ўз ўзидан йўқолмаган ва йўқолмайди.
Мусиқа ва пул сочиш масаласига келсак, бошқа бир саҳифада форумдошлар европа маданияти ҳақида суҳбат олиб боришаяпти ва энди ўзингиз тасаввур қилингчи, қайси европа залида мана шундай соғлиқга зара мусиқа чалинишини ва мана шундай пул қистирилишини. Шундан кейин европа маданиятига қаршиларнинг фикрларини эшитса бўлади.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.02.2012 12:40   #22  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Исмимиз, фамилиямиз бир вақтлари русийзабон кишилар томонидан хато, ғализ ёзилган бўлса буни мана Мустақилликнинг 20 йилдан кўп вақт бўлишига қарамасдан тўғрилаб олмаймиз.
Авваломбор, сиздан хужжатни кутиб коламиз.
Масалага яна икки маълумот. Одамнинг исми фамилияси паспортида кандай ёзилса, бошка хужжатларда хам АЙНАН худди шундай ёзилиши шарт. Бу исбот талаб килмайди. Шундан келиб чикиб, хох матбуот булсин, хох ТВ, хох диплом, бошка хужжату маълумотнома-ю, тавифномалар ва барча бошка хужжатлар хато билан ёзишга МАЖБУР. Мисол учун, Паспорт буйича Арип ёзилган одамга Ориф деб диплом берсангиз, сизнингча бу одамда келажакда муаммо булиши мумкин-ми, йук-ми?
Иккинчиси, менга нима учун бу хужжат кизик булди (аввал эшитмаган эканман)? Бу норматив хужжатда асосий коидалар билан биргаликда, аввал куйилган исмларни алмаштириш хакида процедура хам курсатилган булиши керак. Бу эса жуда чигал масала. Алмаштириш учун нима хужжатлар талаб килиниши хам ёзилиши керак.
Яна бувимга кайтайлик, 1928-30 оралигида тугилганлар, Жанубий Козогистон вилоятида. Мисол учун оталарининг исмини узгартирмокчилар. Энди улар номларига берилган тугилганлик хакида маълумотнома керак. Узокка боришнинг хожати йук. Кимда паспорт олгандан тугилганлик хакида маълумотнома сакланиб колган?
Лекин бундан кейин, барча олинган хужжатлар (мактабдан шаходотнома, олий таълимдан диплом ва б.) хам алмаштирилиши керак. Агар кимдир Россияда, Украинада укиган булсачи? Хозирги кунда у ерларга бориб (бир кунда битадиган иш эмас), алмаштириш жуда мушкул (процедура ва моддий томондан).
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
"+" от:
Старый 19.02.2012 13:26   #23  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Муммонинг ечими паспортни ўзгартиришдан бошланади. Қолган ҳужжатлар паспорт асосида тан олинади. Қолганлари (Но проблем).Мен ҳам ўз паспортимни ўзгартирганман, Диплом Махмуд ёзилган, бу билан у тан олинмайди дегани эмас.

Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 19.02.2012 в 13:28.
Ответить 
Старый 19.02.2012 13:26   #24  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Хурматли сухбатдош, сизни хаётда билмаганлигим сабабли, куйидаги ёзишмани агар нотугри кабул килсангиз, олдиндан узр сурайман. Менинг фикримча, буюклар этганидек, бахсда хакикат тугилади.

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Бу ҳақда Давлат тили Қонунларини кўришингиз керак.
Мен сиздан тегишли хужжатлар аник номини айтиб утишингизни сурагандим. Хукукщунослар тили билан айтганда, сиз "отсылочная норма"ни келтириб куйдингиз холос.
Агар аник билсангиз ва номини (№,сана) келтириб ута олсангиз яхши буларди. Акс холда бу аравани курук олиб кочиш дейилади.
Мен уз навбатда 1995 йил 21 декабрда 167-I сон билан кабул килинган конунни урганиб чикдим. 15 моддада шундай дейилади: "Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.".
Лекин кай тарзда буни амалга ошириш керак? Бу мухим савол.

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Ўз бошлаган ишимизни ўзимиз тугатишимиз керак, "келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдирайлик".
Бу фикрнинг айни шу масалага кандай алокаси бор? Масала буйича жавоб берсангиз.
Агар сизга одамларнинг "бир вақтлари русийзабон кишилар томонидан хато, ғализ ёзилган " исм-фамилияси "келажак авлодларга озод ва обод ватан колдиришга" тускинлик килаётган булсангиз, "кўп йиллар давомида матбуотда эълон қилинган исм ва фамилиялардан энг ғализларини йиғиб юриш" баробарида шу муаммони хал килиш учун аник таклифларни ОАВга чикишга нима тускинлик килди?

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Камчиликлар ҳеч қачон ўз ўзидан йўқолмаган ва йўқолмайди.
Бу хакда хеч ким бахс килмаяпти. Лекин шунака камчиликлар борки, уни илдизи анча чукур, ва кичик вактда уни ечимини топлмаганлигидан нолиш нотугри. Бу муаммо рус империясининг Узбекистонга кириб келганидан бошланганидан хабарингиз бор. 20 йил бу жуда киска муддат.
Шу аснода, Африка мамлакатларига каранг. Мустакиллига эришганига биздан куп вакт утган булсада, халигача Франция билан боглик жойлари бор (кучада махаллий тил билан биргаликда француз тили, одамларнинг нотугри исм-фамилияси ва б.)

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Мусиқа ва пул сочиш масаласига келсак ... энди ўзингиз тасаввур қилингчи, қайси европа залида мана шундай соғлиқга зара мусиқа чалинишини ва мана шундай пул қистирилишини. Шундан кейин европа маданиятига қаршиларнинг фикрларини эшитса бўлади.
Шундай согликка зарар мусика ва пул сочиш масаласи - яна олдин айтган гапимга кайтаман. Узбекистон ва Европа ва б. ривожланган мамлакатларни солиштириш нотугри.Улар ривожланиш тарихига бир назар солинг. Улар юзлаб йиллар давомида мустакил булишган. Яна кайтараман солиштириш нотугри. Тенг тенги билан дейилади-ку халкимизда.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
Старый 19.02.2012 13:33   #25  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Муммонинг ечими паспортни ўзгартиришдан бошланади. Қолган ҳужжатлар паспорт асосида тан олинади. Қолганлари (Но проблем).
Нима асосда? Асосни курсатиб бера оласизми?
Канака килиб олдин паспортида Арип ёзилган исмли одам, паспортини Орифга алмаштириб, узининг чет элдаги партнерига мен уша Арип деб тушунтира олади.
Проблема (муаммо) айни шу ерда бошланади.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
Старый 19.02.2012 13:43   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Одамнинг исми фамилияси паспортида кандай ёзилса, бошка хужжатларда хам АЙНАН худди шундай ёзилиши шарт. Бу исбот талаб килмайди. Шундан келиб чикиб, хох матбуот булсин, хох ТВ, хох диплом, бошка хужжату маълумотнома-ю, тавифномалар ва барча бошка хужжатлар хато билан ёзишга МАЖБУР.
Ортиқов эмас Артиков, деб ёзилган бўлса, тўғри, Сиз айтганча ёзилади, лекин Артыков, деб ёзилган бўлса-чи? Демак алифбони қўшимча ҳарфлар билан бойитишимиз керак эканда. Юртбошимизни ўзбек тилида битилган матнда Ислом Абдуғаниевич, рус тилида битилган матнда эса Ислам Абдуганиевич, деб атаймиз. Лекин у кишининг ҳам паспорти битта холос-ку?! Бу масалада ишхонамда мунозаралар тез-тез бўлиб туради. Менинг исмим, ота исмим, фамилиям ҳам совет вақти ФҲДЁсида «а» ҳарфи ноўрин қўлланилиб Шакир Закирович Далимов, деб ёзилган. Бироқ мен Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг 15- моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланиб, ўз исмим, ота исмим ва фамилиямни тўғри ёзиб юравераман. Расмий ҳужжатларда эса паспортимда қандай ёзилган бўлса, шундай ёзишади. Тегишли ҳужжатлар ана шу тарзда ёзилиб, тақдим этилганига қарамай, юртбошимизнинг Фармонида исмим, ота исмим ва фамилиям айнан ўзим ёзиб юрганимдай чоп этилганини кўриб, қувончимнинг чеки бўлмаган.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 19.02.2012 13:44   #27  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Мен уз навбатда 1995 йил 21 декабрда 167-I сон билан кабул килинган конунни урганиб чикдим. 15 моддада шундай дейилади: "Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.".
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
таклифларни ОАВга чикишга нима тускинлик килди?
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Бу хакда хеч ким бахс килмаяпти. Лекин шунака камчиликлар борки, уни илдизи анча чукур, ва кичик вактда уни ечимини топлмаганлигидан нолиш нотугри.
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
солиштириш нотугри.
Қонунни тўғри топгансиз, у орқали бу муаммони ечса бўлади. Паспорт бўлимига бориб паспортингиз нотўғри ёзилгани ҳақида ариза берасиз ва улар мана шу қонун асосида сизга паспортингизни тўғрилаб беришлари шарт. Мен ўзгартирганман, шу қонун асосида.

Баҳслашмаяпман, энг бўлмаганда ечими борларини ечиб турайлик. Айтайлик тўйга борганда пул қистиришдан ўзимизни тийайлик.

Матбуотга бу масалада сизга ҳам чиқиб кўришга маслаҳат берган бўлардим. У лавозимларда ишлаётган редакторлар сизнинг ва менинг ака укаларим бўлади. Қолган гапни ўзингиз тушуниб оларсиз.

Фикрингиз тўғри, солиштирмайлик, илгарилаб кетганларга интилайлик. Ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшайлик.
Ответить 
Старый 19.02.2012 14:14   #28  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Баҳслашмаяпман, энг бўлмаганда ечими борларини ечиб турайлик. Айтайлик тўйга борганда пул қистиришдан ўзимизни тийайлик.
Бизнинг оилада бериладиган тарбияга кура, биз томондан утказиладиган туй базмларида пул сочиш (тугрироги, сочмаслик хакида) олдиндан айтиб куйилади айрим одамларга одатда 1 ёки 2та одам. Аксарият катнашувчиларга айтиш хам шарт эмас - улар пул сочишмайди.

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Матбуотга бу масалада сизга ҳам чиқиб кўришга маслаҳат берган бўлардим. У лавозимларда ишлаётган редакторлар сизнинг ва менинг ака укаларим бўлади. Қолган гапни ўзингиз тушуниб оларсиз.
Бу хабарингиз бирдан купрок маънода ёзилган. "Сизга хам" деганингиздаги хам сузи кайси маънода ишлиталган? Маслахатни хам менга беряпсизми, ёки масалани шу кунгача ОАВга ёритгансиз, менга хам тавсия этмокдасиз.
Редакторларнинг мендан катта кичиклигини нима алокаси бор? Мени редактор "ака укаларим" йук. Агар кучма маънода булса нима демокчисиз бу билан? Тугрисини айтсам, "колгани"ни тушуниб олишим кераклигини тушунмадим. Нима у "колган гап"?

Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Тегишли ҳужжатлар ана шу тарзда ёзилиб, тақдим этилганига қарамай, юртбошимизнинг Фармонида исмим, ота исмим ва фамилиям айнан ўзим ёзиб юрганимдай чоп этилганини кўриб, қувончимнинг чеки бўлмаган.
Буни эшитиб жуда хурсанд булдим. Демак, муз жойидан кучган.

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Фикрингиз тўғри, солиштирмайлик, илгарилаб кетганларга интилайлик. Ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшайлик.
Бу бошка гап. 100% кушиламан. Шуни сизга етказмокчи эдим.
Бизнинг жамиятда доимо Европа ёки АКШ ва б. ривожланган мамлакатлар билан солиштиришади. Бу нотугри. Менинг фикримда Осиё Аждархолари, ёки бошка киска муддат ичида ривожланган мамлакатлар билан солиштириш тугри булади.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.02.2012 14:19   #29  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Одамнинг исми фамилияси паспортида кандай ёзилса, бошка хужжатларда хам АЙНАН худди шундай ёзилиши шарт. Бу исбот талаб килмайди. Шундан келиб чикиб, хох матбуот булсин, хох ТВ, хох диплом, бошка хужжату маълумотнома-ю, тавифномалар ва барча бошка хужжатлар хато билан ёзишга МАЖБУР.
Ортиқов эмас Артиков, деб ёзилган бўлса, тўғри, Сиз айтганча ёзилади, лекин Артыков, деб ёзилган бўлса-чи? Демак алифбони қўшимча ҳарфлар билан бойитишимиз керак эканда. Юртбошимизни ўзбек тилида битилган матнда Ислом Абдуғаниевич, рус тилида битилган матнда эса Ислам Абдуганиевич, деб атаймиз. Лекин у кишининг ҳам паспорти битта холос-ку?! Бу масалада ишхонамда мунозаралар тез-тез бўлиб туради. Менинг исмим, ота исмим, фамилиям ҳам совет вақти ФҲДЁсида «а» ҳарфи ноўрин қўлланилиб Шакир Закирович Далимов, деб ёзилган. Бироқ мен Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг 15- моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланиб, ўз исмим, ота исмим ва фамилиямни тўғри ёзиб юравераман. Расмий ҳужжатларда эса паспортимда қандай ёзилган бўлса, шундай ёзишади. Тегишли ҳужжатлар ана шу тарзда ёзилиб, тақдим этилганига қарамай, юртбошимизнинг Фармонида исмим, ота исмим ва фамилиям айнан ўзим ёзиб юрганимдай чоп этилганини кўриб, қувончимнинг чеки бўлмаган.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.
Нима деб уйлайсиз миллий-тарихий анъаналарга нималар киради?
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
Старый 19.02.2012 14:26   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Alishersbox Посмотреть сообщение
Нима деб уйлайсиз миллий-тарихий анъаналарга нималар киради?
Масалан, муайян ҳудуднинг туб жой халқи бир-бирининг исмини ўз анъаналарига мос келадиган тарзда ёзиши (чақириши, айтиши) киради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх