Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.03.2005 12:49   #1  
Аватар для Hero
Оффлайн
1-maktab
Operator
AKA:Operator
Сообщений: 698
+ 457  186/146
– 0  82/42

UzbekistanОтправить сообщение для Hero с помощью YahooОтправить сообщение для Hero с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Лекин бизнинг бой камбағалигимизда гап эмас балки ўзоро хурмат ва иззат. барибир борадиган жойимиз бир.
__________________
JAVOBLAR.UZ
Ответить 
Старый 26.09.2011 04:59   #2  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Thumbs up Бой бўлиш яхшими ёки камбағаллик?

Биров: «Бойликка нима етсин, тилинг бурро, мартабанг жойида, ҳамма ҳурмат қилади, истаган нарсангга эриша оласан, бошқага мутеъ бўлмайсан, яна садақа-эҳсонларни кўп қилиб, Худогаям, бандасигаям яхши кўринасан», деб маслаҳат беради.

Яна бошқаси камбағалликни мақтайди: «Камбағалнинг ҳеч қанақа ғами-ташвиши бўлмайди. Бой одам ҳеч қачон иккита нон ея олмаган, иккита костюм кия олмаган, аммо бойлигини қўлга киритгунича соғлиғидан, асабидан, яқинларидан, хотиржамлигидан ажраб бўлган. Камбағалда бунақа ташвишлар йўқ. Қорнини битта тўйдиради-да мазза қилиб қотиб ухлайди. Бойларга ўхшаб элликка кирмай туриб қанд, қон босими, юрак хуружи каби бир неча касалликни орттириб олмайди».

мавзуга асос бўлган мақола

Хўш, унда ким ҳақ? Ҳаётда бой бўлган маъқулми ёки фақирликка кўниб кун кечирган аълороқми? Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шартми?


Ответить 
Старый 26.09.2011 07:49   #3  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Бир пайтлар, аниқроғи, собиқ мустабид тузум даврида: "йўқолсин бойлар" қабилидаги шиорсимон гаплар ҳаммани камбағалликка даъват этгандек бўларди. Амалда ҳам ёппасига камбағал яшардик, десам мубоаға бўлмайди. Шахсан ўзим акаларимга торлик қилиб қолган кийимларни кийиб улғайганман...
Ҳозирги болалар акаларига торлик қилиб қолган кийимни киймайди!! "Ямоқ" деганга ўхшаш сўзлар лисонимиздан чиқиб кетди-ёв!
Истиқлол руҳи барчамизга чинакам эркин меҳнат, ишбилармонлик, тадбиркорлик учун жуда катта имкониятлар яратди. Шунга яраша исталганча БОЙ БЎЛ! деган руҳни ҳис этиб яшаяпмиз!!!
Одамларнинг яшаш даражаси, замонавий бойлар кўпайиб бораётгани ҳақида баҳс-мунозарага ҳожат қолмаган!
Шу ўринда бир муҳим гапим: маънан бой одамнигина ҳақиқий бой инсон, дегим келади.
Ўзи дангасалиги оқибатида камбағал-қашшоқ бўлиб яшашдан азоб нарса борми? Ўзини ўзи хорликка маҳкум этганларга ачинаман холос... Бутун умрини ароққа "бахшида" этиб юборган бир окахонимиз нолиганди, нима десам дедим. У уялмай-нетмай нима деди денг: "Бу гапинг учун яна ичмасам бўлмайди..."
Илоҳим, моддий ҳам, маънавий ҳам бой-бадавлат яшаш барчамизга насиб этаверсин.
Фақат, ҳалоли буюришини эса ҳаётнинг ўзи иботлаб турибди!!!

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 26.09.2011 в 07:53.
Ответить 
Старый 26.09.2011 12:32   #4  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Мисрлик яна бир давлатманд киши воқеасини сўзлаб беришган эди: у Қоҳиранинг бойлар яшайдиган маҳалласидаги шоҳона уйининг деразасидан ташқарига қараб афсус билан шундай деган экан: «Мен бир нарсага сира тушуна олмадим: уйим ва жиҳозларим гард юқмаган ҳолатда тоза, энг сара ва покиза овқатларни ейман, лекин бошим касалдан чиқмайди. Анави фаллоҳлар тупроқнинг ичида туғилиб, иркит кўчада улғаяди, овқатини чанг-тўзон ичида еб, лойқа сувни ичиб кетаверади, бирортасини дард ҳам урмайди».

http://islom.uz/content/view/2370/200/
Ответить 
Старый 26.09.2011 12:51   #5  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Мисрлик яна бир давлатманд киши воқеасини сўзлаб беришган эди: у Қоҳиранинг бойлар яшайдиган маҳалласидаги шоҳона уйининг деразасидан ташқарига қараб афсус билан шундай деган экан: «Мен бир нарсага сира тушуна олмадим: уйим ва жиҳозларим гард юқмаган ҳолатда тоза, энг сара ва покиза овқатларни ейман, лекин бошим касалдан чиқмайди. Анави фаллоҳлар тупроқнинг ичида туғилиб, иркит кўчада улғаяди, овқатини чанг-тўзон ичида еб, лойқа сувни ичиб кетаверади, бирортасини дард ҳам урмайди».
Бир кам дунё...
Ответить 
Старый 26.09.2011 14:41   #6  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Хўш, унда ким ҳақ? Ҳаётда бой бўлган маъқулми ёки фақирликка кўниб кун кечирган аълороқми?
Фақирликка кўникиб яшагандан кўра бойликка кўникиб яшаган маъқулроқ.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 26.09.2011 18:37   #7  
Real ID Group
Аватар для Камолиддин Зайнутдинов
Оффлайн
AKA:Камол
Сообщений: 3,372
+ 2,484  1,147/733
– 95  58/48

UzbekistanОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью ICQОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью Skype™Facebook
одамни оилавий ташвишлари бўлса, лоақал моддий ташвиши бўлмаса инсонни бели букилмайди. мен бу нарсани мисолда кўп кўрдим. икки инсонни биламан, фарзанд доғини кўрган. ораларида 10 йил фарқ бор. бири камбағал иккинчиси бой. бойи ёши катта, лекин ёш кўринади. камбағали ёш, лекин жуда қари кўринади.

одам бемор махалида ўзига керакли дори-дармонни ола-олмаслиги бу жуда ёмон. инсон баттар сиқилади ва касали кучаяди. лекин бойликни хам ўз жавоби бор. у дунёга борганда бунга жавоб бериш керак.
__________________

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.09.2011 19:18   #8  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Бир одам ўлишидан олдин ўғлига "Мен кўмган кунинг кечаси қабрда мен билан қол" деб васият қилибди. Ўғил отаси ўлган куни кечаси қабрда қолишга қўрқиб қишлоғидаги бир камбағал ўтинчини яхшигина пул эвазига кечаси қабрда қолишга кўндирибди. Ўтинчининг биттагина арқонидан бошқа давлати йўқ экан. Эртаси куни эрталаб келиб ўтинчини чиқариб олибди. Ваъда қилинган пулни берса ўтинчи олмабди. Сабабини сўраса "Битта эски арқонимни сўроғини беролмай туни билан азобландим. Сен берган пулни жавобини қандай бераман" деган экан.
ПС: Бу ривоятни қаерда эшитганим эсимда йўқ. Мазмунини келтирдим холос.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 27.09.2011 14:01   #9  
Аватар для Pfefferminze
Оффлайн
net
net
Сообщений: 497
+ 612  393/230
– 41  22/22

Uzbekistan
farqi nima boy bo'ladimi kambag'almi...bu degani darddan ozod bo'ladi degani emas-ku, har kimning boshida o'ziga yarasha bir kulfati, azobi bo'ladi...na boylikning na kambag'allikning aybi bor bunda...masala, inson bularni qanday qabul qiladi...shukrlikdami yoki noshkurlikdami....

aytadiyu, qorong'ulikni ko'rmay turib, yorug'likni qadriga yetib bo'lmaydi, qishdan keyin bejiz bahor kelmas...

kambag'allikkni, yo'qchilikni ko'rmay turib, boy bo'lib, boylikni qadriga yetib bo'lmas...bejizga dunoyo rang-barang qilib yaratilmagan deb o'ylayman... kambag'allik ayb emas, ayb harakatsizlikda...dangasa odam kambag'al bo'ladi...oqqan daryo, o'tirgan buyra deb eskilar bejiz aytishmagan....boy bo'lib turib, boyligini qadriga yetmay turgan odam esa noshkur deb o'ylayman...


o'sha yuqorida keltirilgan fikrni davom ettirsak...o'sha kambag'alalr ham boyga qarab: "Dardga chalingan bo'lsa ham boy, imkoni bor ekan tuzlashiga",- deb unga havas qilib turishsa ham ajab emas...Odam, aslida, o'zida yo'q narsaga, bo'lar-bo'lmasga, bilmay-netmay havas qiladi...qanoatsiz ko'pincha bo'ladi....

shunaqa deb o'ylayman....


R
Ответить 
Старый 27.09.2011 14:13   #10  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Камолиддин Зайнутдинов Посмотреть сообщение
одам бемор махалида ўзига керакли дори-дармонни ола-олмаслиги бу жуда ёмон. инсон баттар сиқилади ва касали кучаяди.
Гапингиздан худди бойлар касал бўлади-ю, касалига эса пул даво бўлади деган маъно чиқибди... Тўғри пулнинг ҳам қандайдир аҳамияти бор... Аммо у ҳал қилувчи омил эмас...
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх