Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.09.2011 08:45   #21  
Real ID Group
Аватар для Камолиддин Зайнутдинов
Оффлайн
AKA:Камол
Сообщений: 3,372
+ 2,484  1,147/733
– 95  58/48

UzbekistanОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью ICQОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
мирзабек холмедовни латифаларида шундай хикоя бор.
бу қадимги ривоят. мен бу хикояни бувимдан эшитганман.
__________________

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.09.2011 11:33   #22  
Аватар для Pfefferminze
Оффлайн
net
net
Сообщений: 497
+ 612  393/230
– 41  22/22

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Бойлик пул кўплигида эмас, балки кўнгил тўқлигидадир...
:-)) puli ko'p odamni, ko'ngli to'q bo'ladi, Aka. :-)))))))

Puli "kam", "yo'q" odam hamisha o'ylovda, g'azabda, yuradi nolib. Ko'p ko'rganman-da shunaqalarni...:-)



hurmat bn


Ra'no
Ответить 
Старый 28.09.2011 11:45   #23  
Аватар для Pfefferminze
Оффлайн
net
net
Сообщений: 497
+ 612  393/230
– 41  22/22

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
сокинликни ҳам овози бор, фақат уни эшита билсанг бас.
Nahotki? Men esa boshqacha o'ylar ekanman...

Shovqin bor, shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor,bu degani aslida sokinlik yo'q.

ya'ni aniqrog'i shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor....Shovqinni eshitmaganingiz uchun sokinlik bor deysiz...balki, Siz, shuni eshita bilish deb aytayotgandrsiz....


R
Ответить 
Старый 28.09.2011 13:30   #24  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Mavzu bo'yicha fikrlashaylik

Цитата:
Сообщение от Pfefferminze Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
сокинликни ҳам овози бор, фақат уни эшита билсанг бас.
Nahotki? Men esa boshqacha o'ylar ekanman...

Shovqin bor, shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor,bu degani aslida sokinlik yo'q.

ya'ni aniqrog'i shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor....Shovqinni eshitmaganingiz uchun sokinlik bor deysiz...balki, Siz, shuni eshita bilish deb aytayotgandrsiz....


R
Boylik joyiga to'g'ri ishlatilsa yaxshi meningcha. Uni ham joyiga ishlatish uchun ham katta ilm va jasorat kerak meni fikrim shu.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 28.09.2011 14:01   #25  
Аватар для workerbeeviii
Оффлайн
Сообщений: 174
+ 205  140/60
– 58  48/18

Uzbekistan
Albatta boy bo'lish yaxshi. Diniy va dunyoviy tarafdan olib qaraganda ham. Avvalo o'z ehtiyojlaringizni to'liq qondirish imkoni bo'ladi. Xayriya ishlari, katta-katta maqsad va rejalaringizni amalga oshira olasiz. Davlat uchun ham fuqaro boy bo'lgani afzal. Ko'proq soliq to'laysiz, ijtimoiy yordamga muhtoj bo'lmaysiz, o'zingizni-o'zingiz eplab yurasiz, tadbirkorlik bilan shug'ullanib yangi ish o'rinlari tashkil qilishingiz, iqtisodiyotning yaxshilanishiga o'z xissangizni qo'shishingiz mumkin. Umuman odam inert bo'lmasligi, boy bo'lishga harakat qilishi kerak deb hisoblayman.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.09.2011 14:21   #26  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Pfefferminze Посмотреть сообщение
Shovqin bor, shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor,bu degani aslida sokinlik yo'q.

ya'ni aniqrog'i shovqinning yo'qligi uchun sokinlik bor....Shovqinni eshitmaganingiz uchun sokinlik bor deysiz...balki, Siz, shuni eshita bilish deb aytayotgandrsiz....
Шовқин ростан ҳам борми ёки фақатгина бизнинг онгимизда мавжудми Бойликчи?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.09.2011 15:32   #27  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Бойлик бахт келтирмайди. Шунчачи хотиржам қилади, холос! (С) К.Бахриев
Ответить 
Старый 28.09.2011 16:45   #28  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Бойлик бахт келтирмайди. Шунчачи хотиржам қилади, холос!
Хотиржамлик бахт эмасми
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.09.2011 11:34   #29  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ko'zi to'q boy bo'lgan yaxshiroq. Boylik o'z egasiga o'zgalarga-moddiy yordamga muhtojlarga yordam berishga ko'proq imkon yaratadi.
Biroq Qorundek yoki Sadriddin Ayniyning "Sudxo'rning o'limi" asaridagi Qori Ishkambadek boylik egalarini yoqlamayman.
Ответить 
Старый 29.09.2011 12:17   #30  
Real ID Group Ultimate uParty Member
Аватар для Utkir Mahmudov
Оффлайн
Сообщений: 990
+ 659  845/313
– 14  15/11

UzbekistanОтправить сообщение для Utkir Mahmudov с помощью ICQОтправить сообщение для Utkir Mahmudov с помощью Skype™
Мдя, қизиқ мавзу булибди....
Мавзу бўйича фикрларимни билдирмоқчиман....
Мен бой оилада туғилмадим, хеч кимдан кўпимиз ва ҳеч кимдан камимиз бўлмаган, отамнинг тўнғичмиман, мендан кейин 2 та укам, 2 та синглдим бор. Отам бутун умр қурилиш соҳасида ишлаган, оддий сваршикликдан бошлаб, хозирда алоҳида хусусий қурилиш фирмаси бор. Лекин хозирда пули менга бирамас иккита мошина олиб борешига етса ҳам, менга бундай яхшиликни раво кўрмайди. Мен бу гаплар билан отамни ёмонламокчимасман, демокчиманки у бу ишларни мени ўйлаб, яхши кўргани учун килмайди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Туғилибманки, отам доим мени ва укаларимни касб эгаллашга ундаган. Мактабнинг 6 - синифини битирганим биламанки то харбий хизматдан келиб ички ишлар идораларига ишга киргунумча бўш вақтимда қурилишда сваршик, бетоншик, монтажник, каменшик, мраморшик, кафельшик бўлиб ишлаганман. Бир тарафдан бу ҳолат менга ёмон кўринарди. Одамларни болаларига ўхшаб (ўзимни боламдан мисол олиб айтаяпман) паркма парк айланиб, тоғларга чиқиб, чўмишларга бориб, ўртоқлар билан бошқа шаҳарларга сайир қилмаганман. Доим бу нарсаларни ўйласам ҳафа бўлардим. Отам вақти келиб тушнасан деб койирдилар. Вақти ҳам келди. Уйланишим керак, вақт ўтаяпти, уйни ремонт қилиш керак, расходларни отам билан ҳисобладик, озгина етмаяпти. Ремон қимматга тушаяпти, шунда укам "Ада ўзимиз қиламиз ремонтни" деди. Ўшанда отам бизга керак бўлган барча қурилиш молларини олиб бериб, онамни ва синглилларимни олиб бир ойга додамникига меҳмон кетган, биз 3та ака-ука ремонт қилганмиз. Ремонтни ҳам килдик, охирида қилинган ишни натижасини кўриб, отамга айтган сўзларим ҳечам эсимдан чиқмайди. "Ада, яна битта ўғил қилинг, орамизда плотник йўқ экан" дегандим. Отам роса кулган эдилар. Ана энди бу ҳолатни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Отам биз 3 та ўғилни ҳар биримизни алоҳида ўзи билган касбларга ўргатган. Масалан мен Монтажник, кафельчи, мраморчиман... Тўғрироғи шу йўсинларда доимо ишлаб бу ишларни мукаммал биламан. Мендан кейинги укам ремонтчи, яъни шпаклевка, буяш, хоналарнинг пардоз андози, обой ёпиштириш бўйича кўп нарсаларни билади. Кичкина укам эса слесарь ва электрик, труба, газ, сув қурилмалари, электрик қурилмаларни ҳаммасини тушунади ва тузатиб ўрната олади. Лекин биронтамиз тахта ёғоч билан ишламас эканмиз.... Шунга отамга ўша гапни айтгандим..
Хуллас нима демокчиман бу гапларим билан.... Давлатимиз раҳбари шундай шароитни яратибдики, ўнг қўлинг қилган ишни чап қўлинг билмаса қил тирикчилигингни, бой бўл, ҳеч ким бу нарсани сенга қилма демайди, лекин ҳар бир қилинган иш қонун доирасидан чиқмаслиги керак... Мен шундай бойларни биламанки, мен тугул отамни ҳам етита авлодини мол мулкини сотиб олишга қурби етади, лекин сиз уни кўрсангиз бу бой демайсиз, доим ўнг қўли кўксидан тушмайди, қўни қўшниларига тўрт букланиб салом беради.... Уни сизга бўлган ҳурматини кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади.... Лекин шундайлар борки, сал пули кўпайиб қолса босар турсани билмай қолади.. Охири оқибат нима билан тугаши ҳаммага маълум...
Гапини бошида айтган гапларимга келсам, нега отам шундай шаротит бўлсада менга яхшилик қилмайди? Чунки мен бу яхшиликни отамдан қабул қилмайман... Мени отам устирди, пулини тўлаб булса ҳам ўқитди... Уйлантирди... алоҳида чиқиб кетганимга ман 4 йил ҳам бўлибди... 2 йил квартирама-квартира тошкентни яшамаган маҳллам қолмади... Шунда кунлар бўлдики боламга каша олиб беролмадим... Болам оч ухлади... Лекин ортга чекинмадим... Ишладим, йиғдим, қийналдим, хотинимга минг марта рахмат шунча қийинчиликларда ортимда тоғдек туриб ҳеч бўлмаса ширин сўзлар билан менга далда бўлди. Уй олдим, кичиккина фермача қилдим... Ана энди секин секин ердан баланд ўтдан паст бўлиб юрибман.... Одамни ёши ўтган сари кўп нарсани тушуниб бораверар экан...
Агар инсонни етти мучали соғ бўлса дунёнинг барча бойлиги ҳам керак эмас...
Мен ҳар доим ҳаммага айтгман, Мени бойлигим бу - мени фарзандим, мени турмуш ўртоғим, мени тинч осуда ҳаётим ва энг оҳиргиси мени соғлиғим... Ҳали соғманки ҳеч кимга қарам бўлмайман ва мени ҳеч ким ҳафа қилолмайди..


Менимча бойлик мана шундай нарсалар билан ўлчанади....

Камбағалликкка келсак, бир ривотяни эсалдим.. Бир камбағал инсон бор экан, уни 8 та фарзанди бор экан, қозон қайнатишга пули етмас экан, унинг қўшниси диндор бой киши экан, ҳар куни ўша бойнинг олдига чиқиб пул қарзга сўрар экан, бир куни яна чиқиб пул сўраса, бой мен сенга айтганинг бераман менга ўнг қўлингни берасан дебди, шунда камбағал йўғ-е ўнг қўлим овқат ейишим учун керак деби. Хуллас шундай қилиб бой унинг барча тана азоларни сўрабди, камабғал уларни биронтасини беришга рози бўлмабди. Шунда бой: - "Етти мучалинг соғ эркак кишисан, нега бўлмаса ҳаётдан нолиб доим мендан қарз сўрайсан" деган экан.
Демоқчиманки, ҳамма нарса инсонга боғлиқ ўзида бўлмаса қийин, бойми камабағалми фарқи йўқ, одамийлиги йўқолмасин.
__________________
Исключительно отвечаю от своего имени.

Последний раз редактировалось Utkir Mahmudov; 29.09.2011 в 12:23.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх