Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.04.2012 17:26   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилишнинг сабаби нимада?

www.fikr.uz да қуйидаги хабар қолдиришибди: “Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш холатларининг олдини олиш” мавзусида вилоят семинари ташкил қилинди
Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида суицид ҳолатлари кўп учрамоқдами? Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш холатларини нимада деб ўйлайсиз? Унинг олдини олиш учун қандай чора кўриш керак? Балки бу нотўғри тарбия ҳосиласидир?..
Бунга нима дейсиз, муҳтарам форумдош?
Ответить 
Старый 17.04.2012 19:33   #2  
Аватар для Уктам
Оффлайн
школа
Директор
Сообщений: 123
+ 7  42/31
– 0  27/11

UzbekistanОтправить сообщение для Уктам с помощью ICQLiveJournalМой КругFacebook
Катталарда бу холат "Иродасизлик" деб бахоланган булар эди. Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш холати нотўғри тарбия ҳосиласи деб айтилади.
Ответить 
Старый 17.04.2012 20:34   #3  
Аватар для Mirjahon Imomov
Оффлайн
Аудиторская организация
Аудитор
Сообщений: 551
+ 85  112/63
– 4  30/16

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Ислом динида уз жонига касд килганлар жаннатни куришдан махрум буладилар, хаттоки уларга жаназа хам укилмайди.
__________________
Не беспокойся о том что люди тебя не знают, но беспокойся о том, что ты не знаешь людей.
Ответить 
Старый 18.04.2012 07:04   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
«Переходный возраст» деган тушунча бор. Бу пайтда боланинг нафсонияти жуда таъсирчан, дунё кўзига бошқача кўриниб, баъзан бу ёруғ оламда ўзини ортиқча, деб биладиган бўлиб қолади. Ўсмир қанчалик қўрс, терс бўлиб қолмасин, у билан имкон қадар хушмуомала бўлган маъқул. Акс ҳолда...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
3 "+" от:
Старый 18.04.2012 15:41   #5  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ўсмир қанчалик қўрс, терс бўлиб қолмасин, у билан имкон қадар хушмуомала бўлган маъқул. Акс ҳолда...
Тугри айтасиз, чунки бу холатни узим бошим утказганман, хозирда икки углим шу ёшда. Уларга "битта гап" кам, "иккитаси" ортикча, шунинг учун иложи борича "бир яримта" гап топиб гапиришга харакат киламан.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 18.04.2012 23:04   #6  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Унинг олдини олиш учун қандай чора кўриш керак? Балки бу нотўғри тарбия ҳосиласидир?..
Бунга нима дейсиз, муҳтарам форумдош?
ЁШЛАР ОРАИДА СУИЦИД ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

Собиқ тизим қулаши олдидан Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий ҳолат ниҳоятда оғир эди. Бу ҳолатни ҳали ҳануз кўпчилик тушуниб етмайди ёки тушунишни хоҳламайди. Бизнинг Республикамизда аҳоли жон бошига даромад энг паст бўлган. Шунинг учун ҳам аҳолимизнинг 45% фоизи қашшоқликда яшар эди.
Биргина болаларнинг боғчага бориш сонини оладиган бўлсак иттифоқ меёридан бизнинг республикамиз 43 % пастда бўлиб болаларнинг фақат 57 % боғчага бориш имконига эга бўлган.
Болалар ўлими ҳар тирик туғилган 1000 боладан 46 нафарини ташкил қилган.
Шу билан бир вақтнинг ўзида аҳолининг 15 ёшгача бўлган қисми Россия ва Белорусияда 24%, Қозоғистонда 32,2%ни ташкил қилса Ўзбекистонда 43,1 % ни ташкил қилар эди.
Яна бир рақам, СССР тарқаши олдидан бошқа республикаларда 5,5 % аҳоли иш билан банд бўлмаган бўлса Ўзбекистонда бу рақам 14% ташкил қилар эди.
Ушбу ҳолатлар ва уларнинг оқибати сифатида республикамизда аёлларнинг ўз жонларига қасд қилишлари кўпайиб кетганлигига бағишларган менинг “Ёнаётган аёл” номли мақолам 1997 йили ва умуман суицидга ва шу жумладан Ўзбекистонда суициднинг аҳволи ҳақида 1091 йили Ёшлик журналида “Ижтимоий ҳолатга руҳий исён” номли мақолам босилган эди.
Ҳатто 2000 йилларгача республикамизда ишсизлар сони 35% гача бориб етар эди.
Шундай оғир аҳволни босиб ўтган республикамиз ўзининг ички ижтимоий, иқтисодий ҳолатини яхшилашни тезлаштириб бормоқда.
Ўйлайманки бу ҳолат Ўзбекистонда бўлган болалар, ёшларнинг ўз жонларига қасд қилиш ҳолатини яхшилашга жиддий ижобий таъсир қилади. Аммо бу йўналишда менда статистик маълумотлар бўлмагани учун ўтган йили июн ойида Астанада (Қозоғистон)да суицид масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишда келтиридлган маълумотларнинг бир қисмини келтириб ўтаман. Йиғилишда таъкидланишича 2010 йили Қоғзоғистонда 3617 ўсмир ўз жонига қасд қилган.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики агарда 100 минг аҳолига 20 суицид ҳолати тўғри келса шароит (критический) яъни жиддий саналади.
2007 йил қозоғистонда 100 минг аҳолига 26,9; 2009 йили 24, 2010 йили 22 суицид ҳолати қайд қилинган.
Суицид келтириб чиқарадиган энг хавфли ёш бу 18 - 29 ёшлар ораси саналади. Суициднинг сабаблари сифатида оилавий низолар умумий кўрсатгичнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. Оилаларда ёшларни тушунишмаслик ва ҳар доим ўсмирга сен уни қилишинг керак, сен буни қилишинг шарт ва шунга ўзшаш ёшларни мажбурлашлар асосий сабаблардан бири саналади.
Суицид ҳолатини келтириб чиқариш сабаблари ўсмирни шу ҳолатга олиб келса бу ҳолатдан қочиш учун у ўзича ота онасини бир қўрқитиб қўйишни режалаштиради ва уларнинг 70 - 80% аслида ўзини ўзи ўлдиришни ўйламайди, режалаштирмайди.
Суициднинг кўплаб сабаблари ҳали ҳамон олимлар ўртасида жиддий ўрганилмоқда. Унинг сабабларидан кўпчилиги ҳар ҳолда мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий ва психологик сабаблар билан боғлиқлигини кўрсатади.
Суицид бутун жаҳонда ҳам жиддий муаммо саналади. Ахир жаҳонда ҳар уч секундда бир суицидга уриниш ва ҳар 30 секиндда бу уриниш бир ўлим ҳалокати билан тугаётгани маълум.
Жаҳонда ҳар йили миллиондан ортиқроқ суицид рўй беради ва 10 дан 20 миллионгача кишилар суицидга уринишади. Бу шуни кўрсатадики ҳар уч суицид уринишидан бири ўлим билан тугайди.
Мана бу рақамлар суициднинг Россиядаги аҳволини кўрсатади:
1982 34,7
1987 23,2
1990 26,5
1992 31,0
2004 34,4
2007 29,1
2008 26,9
2009 26,5
2010 23,5
Айтиш керакки 15-19 ёшдаги ўсмирлар орасидаги суицид бўйича Белоруссия биринчи Қозоғистон иккинчи ва Россия жаҳонда 3 ўринда туради.
Собиқ СССРда суицид ҳақида маълумотлар очиқ матбуотда умуман берилмас эди.
1989 йилда биринчи маротаба суицид ҳақида чиққан маълумот ёрилган бомба эффектини берди. Айтайлик 1926 йили суицид ҳолати СССРда ҳар 100 минг киши орасида 62 кишини ташкил қилган. 37 йилларни айтиб ўтиш шарт эмасдир. Биргина 1984 йили суицид ҳар 100 минг киши орасида СССРда 39 кишини ташкил қилган.
Суицид албатта мамлакатнинг ички ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муҳити билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун мана бу рақамларга бир назар ташлайлик. Тувада ҳар 100 минг кишига 120 суицид тўғри келади. Бурятияда эса бу рақам 77 ҳолатда эканлигини кўрсатади.
Суициднинг яна бир кўриниши шундаки у жинс ҳам ажратади. Жаҳонда келтириладиган рақамлар шуни кўрсатадики суицид эркаклар орасида аёлларга қараганда 4 маротаба кўп учрайди.
Суицид ҳамма одамлар ва динлар томонидан, шу жумладан ислом динида ҳам қораланади. Илгарилари ўз жонига қасд қилганларни умумий қабристонларга кўмишмаган, уларга жанозо ўқилмаган. Ва бу ҳам ўз ўрнида аҳолини суицид ҳолатидан қайтариш чораларига айланган.
Суицидни профилактика қилиш, яъни унинг олдини олиш чоралари бу тушкун кайфиятда юрган кишиларни ўз жонига қасд қилиш қуролларидан узоқлаштириш (дори дармон, заҳар, тиғ, қурол ва бошқа жонга озор берадиган нарсалар), улар орасида назоратни кучайтириш, бундай кайфиятдаги беморларга зарур бўлган дори дармонларни етказиб бериш, кайфиятларини кўтарадиган чора тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар.
Суицид дардидан ёшларни сақлашда матбуотнинг ўрни катта. Демак, суицид ҳақида маълумотлар мумкин қадар кам берилгани маъқул. Бу ўринда матбуотда фақатгина “юлдузларни”, уларнинг ҳаётларини бўрттириб тарғиб қилишлар ҳам ёшларга салбий таъсир қилишини унутмаслик керак.
Одатда, ёшлар интернетда жуда кўп бўлишади. Шу ўринда айтиш керакки, интернетда баъзи сайтларда қандай йўллар билан ўз жонига қасд қилиш усуллари ва унинг қуроллари жуда ҳам батафсил келтирилган.
Кайфияти тушкун, ўз жонига қасд қилиши мумкин бўлган кишиларни ижтимоий муҳитдан четлаб қолишига йўл қўймаслик керак.
Унутмаслик керакки ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганларнинг 80% кўпроғи ўзининг бу уриниши ҳақида ўз атрофидагиларга албатта айтишади ва бирор белги қолдиради. Аслини олганда уларнинг ўта кўпчилиги ўзларини умуман ўлдирмоқчи эмасликлари аниқланган. Демак, биз ҳаммамиз ён атрофдаги кишиларга бефарқ бўлмасак, ўз вақтида уларнинг нидоларига қулоқ солсак кимнидир нохуш ҳолатдан сақлаб қоламиз.

Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 18.04.2012 в 23:13.
Ответить 
Старый 19.04.2012 00:49   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман.
Суицид ҳақида кенг доиралар, оммавий жойларда кўп гапириб бўлмайди. Негаки, омма орасидаги муайян киши фақат ўзига маълум сабаблар туфайли бундай ҳаракат ҳақида ич-ичдан ўйлаб юрган, ўз жонига қасд қилиш хаёли онгининг тубида шаклланиб қолган бўлиши мумкин. Одамлар орасида суицид ҳақидаги фикр-мулоҳазалар кенг тарқалиб, русум бўлиб қолиши эса ушбу кишига ғоядан амалга ўтишга туртки беради.
Эсимда, оила даврасида ўхшаш гаплар очилиб кетадиган бўлса, энам раҳматли қўли билан биз ёш болаларнинг қулоғини «киш-киш» деб елпиб қўяр эди. Ёмон гаплар кириб, ўрнашиб қолмаслиги учун бўлса керак-да...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 02.08.2012 12:54   #8  
Аватар для Akmal
Оффлайн
SamISI qoshidagi akademik litsey
O'qituvchi
AKA:uzadmin
Сообщений: 41
+ 2  26/17
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Akmal с помощью ICQ
Миллий урф-одатларимиз ва ислом динини бола онгига сингдириш керак. Ҳамма гап тарбияда. Яқинда бир сайтда қуйидаги фикрни ўқиб қолдим:
"Яхши фарзанд тарбияламоқчи бўлсанг, унга икки марта кам пул сарфлаб, 2 марта кўп вақтингни ажрат".
Ответить 
Старый 02.08.2012 13:58   #9  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,293
+ 1,575  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Собиқ СССРда суицид ҳақида маълумотлар очиқ матбуотда умуман берилмас эди.
хозир эса Узбекистон буйича умуман берилмайди шекил. Жуда кизик ахборот, куп маълумотлар тупланган факатгина Узбекистон буйича умуман хеч кандай фактлар йук. Шунинг учун куйидаги савол
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида суицид ҳолатлари кўп учрамоқдами?
очик колаяпти.
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
Старый 02.08.2012 13:59   #10  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,293
+ 1,575  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Akmal Посмотреть сообщение
"Яхши фарзанд тарбияламоқчи бўлсанг, унга икки марта кам пул сарфлаб, 2 марта кўп вақтингни ажрат"
менга хам шу фикр ёкиб бир неча кундан бери уйлаб юргандим
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх