Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.09.2012 18:31   #21  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Мен ҳам томдан ташламоқчи бўлгандим.
Ташлаш керак эди
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.09.2012 22:22   #22  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для JH
Оффлайн
Сообщений: 10,917
+ 3,666  10,928/4,675
– 584  286/214

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Ташлаш керак эди
кайдамбилас, балки ташлагандир
Ответить 
Старый 04.09.2012 11:18   #23  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от JH Посмотреть сообщение
кайдамбилас, балки ташлагандир
Боши билан тушган демоқчисизда
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 04.09.2012 11:43   #24  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JH Посмотреть сообщение
кайдамбилас, балки ташлагандир
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Боши билан тушган демоқчисизда
Оффтоп:
Бўлмаса, юрармидим ўзимга ўхшаганларга тўлган шу форумда тентираб...
Ответить 
"+" от:
Старый 10.09.2012 17:12   #25  
Аватар для Miralimova Dilnoza
Оффлайн
Сообщений: 2
+ 0  1/1
– 0  0/0

Uzbekistan
Avvalo bunday mudxish voqealardan batafsil habardor bo'lmasamda, biroq bugungi kundagi muhim muommolardan biri deb hisoblayman. Bunday voqealarning negizida voyaga yetmagan yoshlarning tarbiyasi, qanday sharoit va muhitda o'sishi yotadi. Ota ona bolaga mehrni me'yorda berishidan tashqari, uning har bir harakatidan habardor bo'lib turishi lozim. Nimalarga qiziqayotgani, qanday film yoki musiqa tinglashi, bo'sh vaqtlarida nimalar bilan shug'ullanayotganiga nazar tashlashi darkor.
Ответить 
"+" от:
Старый 10.09.2012 17:26   #26  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Miralimova Dilnoza Посмотреть сообщение
Bunday voqealarning negizida voyaga yetmagan yoshlarning tarbiyasi, qanday sharoit va muhitda o'sishi yotadi.
Balki yoshlar yengil-yelpi hayotga o'rganib qolib irodasizlik qilishayotgandir?
Ответить 
Старый 10.09.2012 18:29   #27  
Аватар для Miralimova Dilnoza
Оффлайн
Сообщений: 2
+ 0  1/1
– 0  0/0

Uzbekistan
Endi yengi yelpi hayotning negizini oladigan bölsak voyaga yetmagan bolalarga ota onasi tomonidan göyoki erkalab me'yoridan ortiq pul sarflashidir. Pulni tög'ri ishlatish uchun har bir insonda "imunitet" bölishi kerak. Yoshlarning muommosi aksariyat holatlarda zamon zayli bilan pulga bog'liq bölib qolmoqda.
Ответить 
Старый 10.09.2012 23:31   #28  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
O'quvchilar orasida o'z joniga qasd qilish bilan birga, jinoyatchilik tufayli nobud bo'ladiganlari ham bor afsus.
Farzandlarining tarbiyasiga yengil qaragani uchun eng avvalo ota-onalar aybdor bunga.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.09.2012 21:14   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Инсоннинг ўз жонига қасд қилиши – руҳий ҳодиса саналиб, бундай ҳолатни идрок этиш учун, ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган киши қалбида кечаётган ҳаяжонли ҳис-туйғуларни тушуниб етиш зарурдир. Зеро, киши ўз жонига ҳаётининг алоҳида, фавқулодда фурсатида, қалбини зимистон қамраб, умид учқуни сўнган фурсатда қасд қилади.

Кечирилаётган ҳаёт маъносини йўқотиш билан боғлиқ ижтимоий хулқ-атворнинг энг фожиали кўринишларидан бири – ўз жонига қасд қилишдир.
Шахс атрофида қарор топган микро-ижтимоий муҳитнинг киши онгида шаклланган ҳаётий қадриятлар ва ўз жонини сақлаш инстинктининг барҳам топишига олиб келадиган даражада тангликка учраши билан боғлиқ бўлиб, ҳаётни ихтиёрий равишда, жамият томонидан қораланадиган маънавий сабаблар туфайли тарк этиш ҳолати – ўз жонига қасд қилиш, деб таснифланади.
Ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ хулқ-атвор ташқи ва ички шаклларда намоён бўлади. Бундай хулқ-атворнинг:
ички шакли сифатида кишининг антивитал тасаввур, яъни ҳаётнинг қадри қолмаганлигига оид мулоҳазалари, ўз жонига қасд қилиши борасидаги пассив фикр, ғоя ва мақсадларини;
ташқи шакли сифатида эса киши ўз жонига қасд қилишига доир очиқдан-очиқ билдирган баёноти, бу борадаги амалий уринишлари ва охир-пировардида ўзини ўзи ўлдирган ҳолатни эътироф этиш мумкин.
Шахс атрофида шаклланиб борадиган ижтимоий-ситуацион омиллар рўй бераётган можаролар, шахсиятига боғлиқ сабаблар ва ижтимоий-руҳий жиҳатдан мослашув қобилиятининг йўқлиги, шу жумладан, ўз жамоасидаги ижтимоий мавқеи барҳам топиши – ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган хавфни юзага келтиради.
Киши хулқида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ равишда кузатиладиган ҳақиқий ҳолат, унинг онгида бундай ғоя турғун шаклланганлиги, хатти-ҳаракатлари ҳаётни тарк этиш мақсадига қаратилганлиги билан тавсифланади.
Ташкилот ва муассасаларда олиб бориладиган ташкилий ва таълим-тарбиявий ишларга қаратилган чора-тадбирлар орқали киши онгида эндигина шаклланаётган ўз жонига қасд қилиш ғояси охир-пировардида амалий ҳаракатга ўтиб кетишига йўл қўймасликка эришиш мумкинлигини соҳа амалиёти кўрсатмоқда.
Ташкилот ёки муассаса ходимлари, умуман айтганда, одамлар, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз беришининг олдини олиш манфаатларида соҳага оид самарали тадбирларни ишлаб чиқиш, авваламбор, бундай ҳолатни юзага келтирадиган сабаблар ва шарт-шароитларга ойдинлик киритиш зарур.

Агар сизга, муҳтарам форумдош, чиндан ҳам қизиқ бўлса, айрим фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашишим мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 12.09.2012 в 21:18.
Ответить 
Старый 14.09.2012 21:57   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Модомики форумдошлар «+» қўйиб, қизиқиш билдиришган экан, демак:

МАВЗУГА ОИД АЙРИМ ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР

КИШИНИНГ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН САБАБЛАР. ТАҲЛИЛ

Таҳлил жараёнида:
киши тарбия кўрган шарт-шароитлар, хусусан, ота-онасининг ҳаётлиги, оиласининг хотиржамлиги ёки ота-онасиз тарбия кўрганлиги;
киши оиласида юз бераётган (юз берган) можаролар, бундай ҳолатлар қанчалик тез такрорланиб бориши, оила аъзолари билан йўлга қўйилган муносабатлар танглиги;
ота-она ва ёру-биродарлар билан олиб борилаётган мулоқотларнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, мулоқот мазмунида бошдан кечирилаётган (кечирилган) руҳий ларзаларга оид маълумотлар бор-йўқлиги;
кишининг хулқ-атворида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари муқаддам кузатилганлиги, бу борада пўписа ёки баёнот қилганлиги;
кишининг яқин қариндошлари орасида ўзини ўзи ўлдирганлар ёки ўз жонига қасд қилишга уринганлар бўлган-бўлмаганлиги;
ўзини ўлдирган шахснинг бош мияси муқаддам жароҳатланганлиги, руҳий касаллик ёки бош миянинг юқумли касалликка чалинган-чалинмаганлиги;
ўзини ўлдирган шахс жамоадаги норасмий микрогуруҳда тутган ўрни ва мавқеи, хусусан, салбий етакчи бўлган-бўлмаганлиги, бундай гуруҳдан суриб чиқарилган-чиқарилмаганлиги, камситилган-камситилмаганлиги;
ўз жонига қасд қилишга мойил шахснинг ўзини ўзи ўлдириш арафасидаги хулқ-атворида кузатилган ғайриоддий ҳолатлар, жумладан, юриш-туриш тарзида кузатилган кескин ўзгаришлар, шахсий буюмларини тарқатгани ёки тортиқ қилиб юборганлиги, қарзларини узиб, видолашиш сўзларини айтганлиги ва шу каби бошқа ҳаракатлари;
ўлими олдидан ёзган хатининг мазмуни, агар ёзган бўлса, ўрганиб чиқилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх