Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.09.2012 22:03   #41  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow

Биз ёш авлодга маданиятни, ҳар ҳил касбларни ўргатиш билан бирга уларнинг руҳий олами ва маънавиятинии бир оз эътибордан четда қолдириб катта хатога йўл қўямиз. Фалсафий олим ва шоир Шайҳ Саъдий Шерозий
Устина китоб ортилган эшак,
На олимдир, на фозилдир бешак.
Дея келтиради ўз байтида. Жисми соғлом бўлса ҳам маънавиятсизлик, руҳий оламини тарбиялаш ишлардаги кечикиш ёки ҳатолар орқага қайтариб бўлмас фожеаларни келтириб чиқаради. Демак, Ота боболаримиз амал қилиб келган Исломий урф-одатлар ва илм-маданиятни ёш авлодга ҳам етқазиб беришимиз зарурдир.
Бу ҳақида шоир қуйидагича фикр билдиради:
Ота меросини гар истасанг ўрган ота илмин,
Ки қолган мол отадин саҳл муддатда тамом ўлғай.
Бундан инсон руҳий оламидаги қусурлардан ҳоли бўлмасдан унга таълим тарбия бериб бўлмаслиги, ҳар қандай бузуқликдан, бекорчи уриш-жанжаллардан, ўғрилик, қотиллик, ўз жонига қасд қилишлик ва нашавандлик каби иллатлардан жамиятни, хусусан, ёшлар онгини тозалашнинг бирдан-бир йўли – маърифат ва маънавиятга, яъни ҳар бир инсонга хос бўлган дийндорлик туйғусига, аждодларимиз неча йиллар давомида эъзозлаб, қадрлаб келган дийнга етарли аҳамият беришдан иборатдир.
__________________
Nur bor joyda soya bor.

Последний раз редактировалось Fayzbek; 15.09.2012 в 22:26.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.09.2012 16:25   #42  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow

Жисми соғлом бўлса ҳам унинг маънавиятини юксалтиришдаги ишлардаги кечикиш ёки ҳатолар орқага қайтариб бўлмас фожеаларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида ҳам шоирнинг қуйидаги қаторларида кўриш мумкин:
Бўғоз хотун, айо, донойи хушёр,
Туғар вақтида гарчи мор туғғой,
Басе яхшидур ул фарзанддинким,
Ани нодон ва ноҳамвор туғғой.
Ҳолбуки, эллик ёки олтмиш йилдан кейин тупроққа қоришиб, баданини қурт-қумусқалар еб, абадий йўқ бўлиб кетадиган одам учун «яхшилик» ёки «ёмонлик», «разиллик» ёки «эзгулик» деган тушунчаларни фарқлашни нима аҳамияти бор? Агар унда маънавият ва маърифат тушунчалари қилган ишларига вақти келганда жавобгарлик ҳисси бўлмаса.
Бугунги кун кишилик жамиятининг энг оғриқли муаммоларидан бири ҳам айнан мана шудир.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх