Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.03.2013 16:45   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
Аммо шундай воқеа бўлган эди.Ҳатто улар мени ер юзида ҳали иҳтиро қилинмаган сок билан сийлашган ҳам эди.
Баҳодир ака, батафсилроқ сўзлаб берсангиз-чи, илтимос. Ўйлайман-ки, кўпчиликка қизиқ бўлиб, уларнинг баъзилари ҳам ўхшаш ҳолатларни келтириб қолишар.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 09.03.2013 17:37   #22  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Баҳодир ака, батафсилроқ сўзлаб берсангиз-чи, илтимос. Ўйлайман-ки, кўпчиликка қизиқ бўлиб, уларнинг баъзилари ҳам ўхшаш ҳолатларни келтириб қолишар.
Олдиндан айтиб қўйишим керак Шокиржон. Мен билан шундай бир воқеа бўлиб ўтган эди, бир пайтлар, аниқроғи 1985 йил 20 июнь куни. Буни исботи менда албатта йўқ, лекин бу бир мунозара бўлиб қолиши учун айтиб бераман.
Ўша куни мен уҳлаётган эдим. Кечаси уйқумда туш кўрибман, роса чанқаган эканману пақирлаб сув ичсам ҳам ҳеч чанқоғим босилмаш эмиш. Уйғониб кетдим, оғзим қуриб кетган. Секин ўрнимдан туриб ҳонамдаги чироқни ёқиб қарасам соат 3. Ҳонамдан аввал верандага, сўнгра ҳовлига чиқилар эди. Веранда эшигини очсам ҳовли ёп ёруғ. Ёзда эрта тонг отади, лекин бу ёруғлик табиий эмаслиги шундоққина кўриниб турарди. Ҳайрон бўлдим. Ташқарига чиқсам қўшни ҳовлида, 7-8 метрлар чамаси баландликда қандайдир прожекторлар ёниб турарди. Очиғи дарҳол ҳаёлимга НУЖ келди. Авваллари ҳам қизиқар эдимда. Текширмоқчи бўлдим. Қўшни билан деворимиз 2 метрлар эди чамаси. Бир сакраб деворни тепасини ушладим. Деворнинг тепасига "шапка" қилинмаган эди, шунинг учун иккита ғишт кўчиб, мен пастга қуладим. Кейин югириб бориб табуреткани олиб келдим. Осонлик билан девор устига чиқдим. Шунда атроф зимистон бўлиб кетди. Ўйланиб қолдим:- ярим кечаси девор устида нима қиляпман?-деб. унча узоқ ўйланмай, қўшнининг таморқаси ўртасида, ерда диаметри чамаси 1 метрдан ошиқроқ айлана ёруғлик пайдо бўлди. Қараб турсам, ерга цилиндрсимон шиша билан ўралган бир лифт туша бошлади.Ичида одами билан.(гуманоид эмас). Менга қараб "сакра" деди. Рости сакрагани бироз иккиландим. Сабаби у ерда 6 ой бурун бир кампир яшаб, 90 ёшида вафот этганди, ҳовли қаровсиз эди. Менга ер кўринмасди, ҳарқандай ғўлалар, симлар бўлиши мумкин эди.Шунда:-Сакрайвер, қўрқма-деди. Мен дадил сакрадим. (у ўша қўрқма сўзи билан мени қўрқмайдиган ҳолатга олиб кирди, деб ўйладим).Мен ерга тушганимда, ўзимни ҳудди секинлаштирилган кадрдаги каби ҳис қилдим. Ерга гўё қўндим. -Бошқа планетадан келдизми?- деворибман шошилишда. - Бу ёққа кир кейин биласан-деди. (эътибор қаратинг соф ўзбек тилида гапиряпти). Мен лифтга ўнг оёғимни қўйиб, кейин чапини қўйишим билан, орқамга қарасам лифт ёпилган. Савол бермадим, лекин унинг кўзларига қарадим.- оддий механизм, инсон кўзи илғамайдиган ва қулоқлари эшитмайдиган даражада тез ва овозсиз ишлайди -деб тушинтирди. Биз кўтарила бошладик.Ҳонага каллаларимиз кириб кела бошладию, аммо бизни ўраб турган шишасимон лифт деворлари йўқолиб кетди. Биз турган нарса эса полни ҳосил қилди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.03.2013 17:46   #23  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Чилимни таъсири кучлироқ бўлса керак
O`zim hayron bo`lgandim, nega bunday narsalarni ko`rmayman deb, ichmayman ham, chekmayman ham.
Ammo hazilni yig`ishtirib qo`yib gapirsak bu narsalarni ko`rganlar ancha ko`p bo`lib chiqadi.
Ответить 
Старый 09.03.2013 17:50   #24  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
Биз турган нарса эса полни ҳосил қилди.
Bo`ldimi?
Ответить 
Старый 09.03.2013 18:01   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Bo`ldimi?
Йўқ, бўлгани йўқ. Улар ҳали
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
ер юзида ҳали иҳтиро қилинмаган сок
ичишгани йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 09.03.2013 18:06   #26  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Ҳона диаметри 5 метрлар чамаси доирасимон эди.Гумбазли.Ўртада бир стол ва 5 та кресло турибди. Креслолар 07 жигули ўриндиқларига ўҳшаш. Ҳонада соя йўқ. Ҳона лекин жуда ёруғ. Ёруғлик манбаини топа олмадим. Ўтир деб бир креслони кўрсатди.Ўтирдим, ўзи рўпарамга ўтирди. -Ярим кечаси ташқарига нима учун чиққандинг?-сўради. - Чанқаб кетгандим - дедим. Шу пайт ҳона деворида бир эшикнинг ўлчамида дарча пайдо бўлди. Уям ўша "оддий механизм" шекилли, мен ҳатто сезмадим ҳам деворнинг бир парчаси йўқ бўлиб қолганини. Суф деб йўқотиб юборгандек. Бир аёл пайдо бўлди. Қўлида патнис, патнисда иккита стакан, стаканларда қип қизил бир нарсани олиб келиб, бизнинг столга қўйиб қайтиб кириб кетди. Ҳайрон бўлдим. У аёл бирор марта ҳам менга эътибор қаратмади. Шунда савол бердим:-Нима бу кибернетик организмми? У:- йўқ, нега энди, у ҳам сен каби одам.-жавоб берди. - Ундай бўлса нима учун менга, ер одамига бирор марта ҳам эътибор қаратмади? - Нега сенга қараши керак? у сени, сен ўзингни билганингдан ҳам кўра яҳшироқ билади.Ич - деб олдимга стаканни сурди. Бироз тўҳталдим. У буни сезиб, бир стаканни ўзи кўтара бошлади. Орқасидан мен ҳам ича бошладим. Агар сув ёки бир нарса истеъмол қилсангиз, одатда томоғингиздан ўтаётганини ҳис қилиб сезиб турасиз. Аммо мен бу нарсани ичаётиб, томоғимдан бирор нарса ўтганини сезмадим, оғзимда йўқ бўлиб кетгандай. Мазаси, қандай роҳатбаҳшлигини сўз билан айтиб беролмайман. Ичиб бўлгач кўзларимни катта очиб яна унга қарадим. - Оддий олма соки-жавоб берди кўзларимдан савол маъносини тушиниб. - Менимча ошқозонимга ҳеч нарса тушмади шекиллигу?-десам, - тўғри, ошқозонга етиб бормайди, демак сенда ҳожатҳонага (узр) боришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. Бизда ҳеч нарса ейилмайди, фақат ичилади ва биздан чиқинди чиқмайди, бизда ҳожатҳона умуман йўқ-деб тушинтирди.
Эрталаб уйғониб ташқарига чиқсам онамлар:- Баҳодир уйимизга кечаси ўғри тушибди, деворнинг ғиштларини кўчириб юборибди, табуреткани қўйиб, кейин қочибди - деб қолдилар
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.03.2013 18:08   #27  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Men o`zim bunday narsalarni ko`rmagan bo`lsam ularning mavjudligiga ishonaman. Har xil filmlar ko`rib va ilmiy ommabop maqolalarni jon deb o`qiyman. Yaqinda bir disk olib shu narsalar haqida filmlar tomosha qildim (unchalik yoqmadi) va u yerda olgan axborotimga ko`ra bu narsalar AQSh hukumati tomonidan ahamiyat berilmas, Rossiya hukumati tomonidan esa rasman o`rganilar ekan. Bizda-chi? Bizda bunday narsalar bilan rasmiy (yoki norasmiy) shug`ullanadiganlar bormi?
Ответить 
Старый 09.03.2013 18:17   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Тафсилотларига қараганда ишонарли кўринмоқда. Ортга, ўрнингизга қайтганингиз эсингизда йўқми? Ҳаётингизда ушбу ҳодисага қадар ва ундан кейин уйқуда юриш ҳолати бўлганми, Баҳодир ака?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 09.03.2013 18:18   #29  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Кимда қандай савол туғилган бўлса марҳамат, Мен унга - бизни бошқалар ҳам кўриб туришгандир, кўчада одам кўпайиб кетгандир -десам, У:-бизни ҳеч ким кўраётгани йўқ, биз ҳоҳлаган одамимизга кўринамиз-деди. Мен:-Нима ракетангиз кўринмас бўла оладими?-десам, У:-йўқ, биз қўнган еримизда шундай биомайдон (биополе) ҳосил қиламиз, натидажа биомайдон ҳудудига кирганки инсон бизга эътибор қаратмайди-деб тушинтирди. Қандай ҳайрлашганимни эслолмайман, билмайман.Энди буёғи ўзингизга ҳавола, ишониш ишонмаслик.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.03.2013 18:40   #30  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
уйқуда юриш ҳолати бўлганми,
Лунатизм демоқчисизда Шокиржон? Йўқ ундай ҳолат бўлмаган. Ўзим учун ҳам бир жумбоқдек бўлиб қолган. Онамларга мен эдим кечаси "инопланетян"лар билан гаплашдим деб айтиб берсам ишонгандек бўлгандилар. Дадамлар Тошкентга рейсга кетгандилар, келганларидан кейин айтиб берсам, менга категорически таъқиқладилар,бирор ерда айтиб беришни, лекин ўзлари менинг ёлғон гапирмаслигимни билганлари учун ишонгандилар. Советларда бундай гапларни гапириш кўпам яхши қабул қилинмасди, ҳабарингиз бор. Шунинг учун анчагача ҳеч кимга айтмадим. Ўша сокни ҳозирга қадар ўйлаб юраман, балки шу соҳа мутаҳассислари шундай сок ярата олишар?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх