Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.07.2012 18:58   #1  
Аватар для Гўзал
Оффлайн
Mактаб
Ўқитувчи
AKA:Robiya
Сообщений: 123
+ 156  137/58
– 3  14/7

UzbekistanОтправить сообщение для Гўзал с помощью Skype™
Қариси бор уй...

Ассаламу алайкум!

Форумдаги илк мавзуимни очиш насиб этган экан, ушбу мавзуни ҳаётимда ўчмас из қолдирган бувижоним ҳамда бобожонимга бағишлашни жоиз деб топдим...

Ҳар кимнинг ҳаётида (тарбияси, юриш-туриши, муомаласи ва ҳ.к.) кимдир алоҳида ўрин тутади... Кўпчилигимиз "Қариси бор уйнинг париси бор", "Қари билганни пари билмас" сингари ўзбек халқ мақолларидан бохабармиз ва бу мақоллар нечоғлик ҳаёт билан муштараклигини ҳам кўриб келяпмиз...

Азизлар, келинг, бир болалик давримизга қайтиб, бобожон-у бувижонларимизни ёдга олсак... Улар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар, ибратли ҳолатлар ила ўртоқлашсак...

Юқорида тилга олган мақолларимизга Сизнинг фикрингиз? Сиз бувижонингизнинг қайси гапларини эсда сақлайсиз? Бобонгиз билан қандай суҳбатлар қургансиз? Уларнинг Сизнинг тарбиянгиздаги ўринлари қандай?
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...
Ответить 
Старый 12.07.2012 19:59   #2  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Гўзал Посмотреть сообщение
Сиз бувижонингизнинг қайси гапларини эсда сақлайсиз? Бобонгиз билан қандай суҳбатлар қургансиз?
Бирданига хаёлимга ярқ этиб раҳматли бувимизнинг (она томондан) ҳазиломуз "Телпаккина теридан, энанг қўрқар эридан" деган гаплари келиб кетди. Ҳожи бобомиз жуда қаттиққўл одам эдилар-да (Лекин бирон марта бировга ноҳақ жабр қилганларини эслай олмайман). Бувим лапарларга жуда уста эдилар. Ҳозир афсус қиламанки, нега ёзиб олмаганман деб.
Бобомнинг бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди "Яхши билан ёмонни фарқига ет. Шунда кам қоқиласан".
Уларнинг жойлари жаннатдан бўлсин, дуодамиз...
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
2 "+" от:
Старый 13.07.2012 09:09   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Гўзал Посмотреть сообщение
Сиз бувижонингизнинг қайси гапларини эсда сақлайсиз? Бобонгиз билан қандай суҳбатлар қургансиз? Уларнинг Сизнинг тарбиянгиздаги ўринлари қандай?
Jannatmakon ikki buvijonim va buvajonimning deyarli barcha pandu-nasihatlari, gap-so'zlari har doim, har soniyada qulog'im tagida jaranglab turaveradi. Avvalambor mana shu pokmadon insonlarning qoni tanamda oqayotganligidan, ularning hayotdagi davomchilari bo'lganim uchun ham Yaratganga shukronalar keltiraman.
Ikki buvim-qo'shni bo'lishganligi sababli goh u buvijonim ish buyurib qolsalar "labbay" deb, goh bu buvijonim ish buyurib qolsalar "labbay" deb turardik. Buvijonlarim sharq ayoli egallashi lozim bo'lgan uy-ro'zg'or ishlarini, muomala madaniyatini o'rgatishgan. Kelinboyimlarning hatti-harakatlarini ko'rsatib "yaxshisini olgin-u, yomonini tashlagin" deb ularni o'rnak qilib ko'rsatishgandi. Oyijonimning oyilarini "Farishtaginam", adamlarning oyilarini "Otinoyim" deb erkalab chaqirardim rahmatlilarni. Adajonimning oyilari Ahmad Yassaviy, Navoiy, Xo'janazar Huvaydo g'azallarini eski arab alifbosidagi ota-bobolaridan qolgan kitoblar orqali o'qib berardilar. Bizning ham xat-savodimizni eski arab alifbosida chiqarganlar. Men buvijonimning "kenja qizlari" edim. Ulardan bir qadam ham jilmasdim. "O'zimning zehnli bolam" deb erkalardilar.
"Farishtaginam"-oyijonimning onalari mohir pazanda edilar. Taom tayyorlash sirlarini ulardan o'rganganman.
Rahmatli buvajonim-onamlarning adalari (yaqinda 91 yoshda olamdan o'tdilar) bir oyatni ta'kidlashni yaxshi ko'rardilar: «(Ey inson), senga yetgan har qanday yaxshilik faqat Allohdandir, Senga yetgan har qanday yomonlik esa o'zingning qilmishindandir». (Niso: 79).
Ulardan qat'iyat, bir so'zda turishlik, bir ishni boshladingmi oxirigacha yetkazishlik, odamlarga va'da berib ahdida turishlik, qo'ldan keladigan ishni bajarishlikka so'z berishlik, har qanday hayot qiyinchiliklaridan qo'rqmaslik menga meros bo'lib qolgan. Har kuni ishga ketishdan oldin va ishdan qaytganimda buvajonimning duolarini olar, ular bilan suhbatlashib o'tirardim, maslahatlar olardim. Hozir 1 oy ichida buvamlarning o'rinlari juda-juda bilinyapti. Buvajonim duolari orqali har doim yo'llarimni, bosadigan qadamlarimni nurlantirib turardilar.

Ответить 
Старый 14.07.2012 09:51   #4  
Аватар для Гўзал
Оффлайн
Mактаб
Ўқитувчи
AKA:Robiya
Сообщений: 123
+ 156  137/58
– 3  14/7

UzbekistanОтправить сообщение для Гўзал с помощью Skype™
Ассаламу алайкум!

Нигора опа, бувангиз ҳақида ёзганларингизни ўқиб, беихтиёр мен ҳам яқинда вафот этган (1 ҳафта олдин) бобожонимни эсладим... :'(
90 ёшда эдилар... Худди Сиздек мени болалигимдан тарбиялаб, маслаҳатлар бериб келган беминнат "тузатувчим" эдилар... Ўқишга ҳужжат топширганимда ҳам ёнларига чақириб: "Қизим, у ерга топшираётганлар ҳам сенга ўхшаган одам, ҳечам хавотирланма, фақат ўз билимингга ишон" дея мени руҳлантирган эдилар...

Шунингдек, менга дин асосларини ўргатган ҳам бобожоним бўладилар... Яна кўплаб ибрат олгулик ишлари бор, секин ёзавераман...



Абдурашид бобо

Аллоҳ ўтганларимизни Ўз раҳматига олган бўлсин!

******

Бувижоним ҳақларида эса алоҳида ёзаман...
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...

Последний раз редактировалось Гўзал; 14.07.2012 в 10:17.
Ответить 
Старый 14.07.2012 10:41   #5  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Бир опанинг сузлари...
Айрим суратлари хаёлимдан хеч утмай муаллак тураверади... Гохо кириб борганимдаги ховлининг хали у ер-хали бу ерида онамнинг бир нуктага турмулиб, мунгайиб утиришлари, менга кузи тушганда бир энтикиб олиши ва юзларининг яшнаб кетиши, хар гал хайрлашгандаги сулибгина туришлари...
Энди юракларимни армон тимдалайди. Ота-она, балки хар гал бизнинг кошу кузимизда узини ёшлигини курар, юриш-туришимизда уз навкиронлигини топгандай булар! Балки шунинг учун хам согинар бизни. Она жонидан узиб бола ясайди. Балки хар гал бизни багрига босганида уша жони кайта бутун булгандай булар!
Дунё берган бор нарсасини йукотган кексалар бора-бора мунгайиб коларкан. Шундай пайтларда уларни онаси булиб эркалатмок, отаси булиб кунлини олмок, эгачи-синглиси булиб мехрибонлик курсатмок даркор экан. Уз навбатида ота-оналарнинг хам фарзандларидан булак харидорлари колмас экан...
...Мана икки йилдирки, сиз яшаган уйга дадил кира олмайман. Деворларга гинали нигохларингиз ёзилгандай, менга зор булган кузларингизнинг изи шундоккина тургандай, деразанинг кузлари согинчларингиз булиб, мени сурок килаётгандай булаверади...
Сизни суяган деворларга суянганча мунг булиб окаётган юрагимни тинглайман:

Салтанатим бугун синди чуп мисол
Султонлигим етимликка таланди
Сиздан кейин Хон булмадим, онам-а.
Минг бир камим теграмда чарх урса хам
Юрагимда тоглар бино этдингиз
Сиздан кейин бой булмадим, онам-а
Нур узатгич куёшим Сиз эдингиз
Сиздан кейин Ой булмадим, онам-а...
Сиздан кейин бор булмадим, онам-а...
Ответить 
Старый 26.09.2012 12:49   #6  
Аватар для uzbabyUz
Оффлайн
Сообщений: 77
+ 20  37/24
– 0  1/1

Uzbekistan
Man chet elda yashab bittagina armonim bor bu farzandlarim bobojon buvijonlarini qulida katta bulmasligi ularni nasihatlarini eshitmasligi. Biz vatanga borganda yoki uydagilar bizni oldimizga kelishganda bollarim mazza qilishadi erka bulib ularning bag'rilarida. Uylaymanki buvi va bobolarning borligi bizning eng kattta boyligimiz. Bir tuyda qudalarning qaynona qaynotalarini kurib yiglab yuborganman. Shunday baxt hammaga ham nasib etsin
__________________
www.uzbaby.uz - O'zbek oilasi uchun...
Ответить 
Ответить

Метки
оила, тарбия
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх