Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.10.2012 05:14   #11  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Hero Посмотреть сообщение
Farzandlari qadriga etmay tashlab ketgan ota yoki onalar qanday insonlar deb ataladi
Уларга ҳатто қонуний жазолар ҳам бор, яъни, оталик ё оналик ҳуқуқидан маҳрум этиладилар...
Энг катта жазо эса одамлар нафрати, бўлса агар - Виждон азоби...
Ответить 
"+" от:
Старый 31.10.2012 21:55   #12  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Онам телефон қилдилар. Ҳар галгидек, насиҳат қилишни бошладилар.
Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини...
Очиғи, бу сафар гапларини кўтара олмадим:
- Она, ман деярли 20 ёшдаман. Ёш боламасманку! Ҳадеб насиҳат қивурманг!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга акам келди-да, бир тарсаки туширди юзимга.
Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.
Вақт ўтди ва мен ҳам жаҳлимдан тушдим.
Шу вақт яқин дўстим телефон қилди ва онам оламдан ўтганлигини айтди.

Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.
- Ойим! Онажоним!
Кўзларим ёшга тўлиб, карахт бўлиб қотиб қолдим.

Қулоғимда эса онамга бақириб, жеркиб бераётганим жарангларди.
Кўзим олдида эса онагинамнинг табассумли юзи эди.
Мен шу туришимда қотиб колдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб,
хаёлимда эса мунис онажоним эди.

Ерга тизза чўкдимда, фарёд қила бошладим:
- Аллоҳим, онажонимни қайтариб бер! Жон Аллоҳим, онажонимни қайтариб бер.
Мани жонимни олақолгин!
Художон, онамни қайтариб бер.
Майли, мани азобла, истасанг ногирон қилиб қўй, фақат онамни қайтиб бер!


Шунчалар бақириб йиғладимки, хонага акам кириб келди. Қўлида телефонни ушлаб
олганича:
- Овозингни ўчир! – деб бақирди менга. - Нега аҳмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!


Онамни?! Қотиб қолдим.
Тезда телефонни акамнинг қўлидан тортиб олдимда, жон ҳолатда:
- Онажон??? Онажоним!, - деб юбордим.
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
- Ҳа, болажоним - дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шашқатор ёшлар оқиб кетди.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, онасининг жони узилган экан.
Мен эса чала эшитиб, нотўғри тушунган эканман.

Ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим, холос:
- Онажоним, мани кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним...
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
- Болагинам, ҳар нарса бўлсаям фақат сан йиғламагин, жоним болам. Сани йиғлашингни
эшитолмайман.


Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб, тавба қилардим.

Акам қўлимдан телефонни олиб хонасига кириб кетди.
Мен эса хонамга кириб Яратганга ёлворишни бошладим.
- Эй Роббим…
Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир…
Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир…
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир…
Онамизни қайтиб топа олмаймиз.

Эй, йигитлар!
Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, аёлингизни, онангизни эъзозлашга, ҳурмат қилишга ўргатинг.
Ахир бу ўтар дунё-ку.
Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин.

Миразиз
Аввалги постим отанинг бурчи сифатида фарзандидан эркин фикрлашни талаб қилиши ҳақида бўлса, бу гал эса оталик бурчи фарзандни аёлларни, онасини эъзозлашга ўргатиш, деб ҳисобладим...

Последний раз редактировалось barlos; 31.10.2012 в 21:57.
Ответить 
Старый 01.11.2012 10:48   #13  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик ҳам жуда муҳим.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
Старый 01.11.2012 23:11   #14  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Битта Ота боқар экан ўнта болани,
Ўнта бола боқолмабди битта Отани...

(Қўшиқдан)
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 02.11.2012 05:14   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Битта Ота боқар экан ўнта болани,
Ўнта бола боқолмабди битта Отани...

(Қўшиқдан)
Ўша қўшиқчи:

Ота-она боқар экан ўнта болани
Ўнта бола боқолмабди чол-у, кампирни

деб айтганда, яна-да тўғрироқ бўлар эди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
3 "+" от:
Старый 02.11.2012 07:02   #16  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик ҳам жуда муҳим.
Айниқса, ўғил болаларга.
Ответить 
Старый 03.11.2012 05:08   #17  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
деб айтганда, яна-да тўғрироқ бўлар эди.
Ўша қўшиқ давомида:

"Отани ўғилга муҳтож қилмагин..."

деб куйланади ва ўша ҳолга тушган баъзи оталарнинг юраклари сел бўлиб кетади...
Ответить 
Старый 05.11.2012 12:00   #18  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
۞ Нега оталик бурчи ҳақида фикрлар келтирилмаяпти? Қизиқ... ёки бошқача айтганда lolzz.
Ответить 
Старый 06.11.2012 08:18   #19  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
Нега оталик бурчи ҳақида фикрлар келтирилмаяпти?
Бу мавзуда кўп фикрлар бор. Фақат, шу кунларда улгура олмаяпман. Ҳозирча бошқа ҳаёт тажрибасига эга дўстларимизнинг фикрларини ўқиб тайрайлик-чи...
Ответить 
Старый 26.11.2012 22:58   #20  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Икки шоир дўстимнинг ўз қизлари ҳақида айтган гаплари ажиб таассурот қолдирган. Бири, раҳматли Муҳаммад Юсуф "Мен ўлсам қизларим йиғлашни билмас" деган гапни кўп такрорларди. Ҳатто, шу мазмунда шеърлар ҳам ёзди...
Иккинчиси, ҳассос шоир ва журналист Ислом Ҳамро оиласида қизалоқ дунёга келган куни: "энди мен ўлимдан асло қўрқмайман, чунки, руҳимни шод этгувчи қизим бор!" деган...
Икки забардаст шоирнинг бир-бирига ўхшамаган, ўзига хос фалсафалари замиридаги ғоят пурмаъно фикрларни мушоҳада элагидан ўтказишга қийналганман. Бу ҳақда келгусида салмоқлироқ асар ёзиш ниятидаман.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх