Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.06.2015 11:14   #1  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Рамазон-1436

Ўлкамизга ойларнинг сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак Китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюрмоқда.
Барчаларингизни ушбу орзиқиб, интизор кутилган муборак айёмга эсон-омон етишганимиз муносабати билан самимий муборабод этамиз. Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига мувофиқ адо этишимизга муяссар айлашини сўраб, Аллоҳ таолога илтижолар қиламиз.
Айниқса, бу сафарги Рамазон ойи яна шу билан шарафлики, ушбу йил, “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном олган йилда юртимиз мўмин-мусулмонлари кекса отахон ва онахонларимизнинг дуоларини олиш шарофатига муяссар бўлган ҳолда барча оилалар ўртасида ўзаро аҳиллик, муҳаббат, тарбия ва руҳий фароғат қарор топиши учун тинмай ҳаракат қилишмоқда. Оилаларимизнинг намунали бўлиши, оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик, ўзаро ҳурматнинг барқарорлиги, болаларга чиройли тарбия бериш, ёш оилаларга турмуш сабоқларини эринмай ўргатиш каби омилларнинг рўёбга чиқиши эса ҳаммамизга боғлиқ. Чунки динимиз ҳар бир киши ўз қўл остидаги кишилар учун масъулдир, деб таълим беради. Бу ҳақда жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда: “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, - деб алоҳида таъкидланади.
Аллоҳ таоло Рамазонни барчаларимизга муборак ва баракотли этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри маъруф ва наҳйи мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин!
Кириб келаётган Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин, омин!
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 12.06.2015 16:15   #2  
Real ID Group
Аватар для Marat Bakhtiyarov
Оффлайн
Сообщений: 799
+ 1,249  530/291
– 15  15/6

Uzbekistan
Рамазон тақвими 2015.
Изображения
Тип файла: jpg Рамазон та?ими 2015.jpg (148.9 Кб, 54 просмотров)
Ответить 
Старый 13.06.2015 09:01   #3  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Оғиз ёпиш дуоси.
Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Ифторлик (Оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва яалайка таваккалту ва яала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.06.2015 07:24   #4  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Шахрисабз учун таквим йукми
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Старый 16.06.2015 10:32   #5  
Аватар для Акмаль Турсунбаев
Оффлайн
уборщик
AKA:гогого
Сообщений: 31
+ 13  17/11
– 1  0/0

Togo
Цитата:
Сообщение от Abdusalim Nursaidov Посмотреть сообщение
Шахрисабз учун таквим йукми
Тошкентдан бошқа шахарлардаги вақтлар фарқи (минут)

Аввал : Чимкент(1), Конибодом (5), Қўқон (7), Жамбул (7), Наманган (10), Фарғона (10), Марғилон (10), Андижон (12), Ўш (14), Жалолобод (15), Бишкек (21), Олма-ота (21).

Кейин : Бекобод (4), Туркистон (4), Жиззах (6), Гулистон (7). Денов (7), Жонбой (7), Самарқанд (9), Шахрисабз (10), Каттақўрғон (12), Қарши (9), Нурота (14), Навоий (19), Бухоро (21), Хива (35)
Ответить 
Старый 18.06.2015 08:05   #6  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Бугун бир уртогим руза вактида ттахорат килганда огиз чайиш мумкин лекин гаргаракилиб булмайди деди
Шу хакда биладиганлар булса мархамат тушунтиришса
Бир хадис укувдим мактаб вактимда тахминан шундай "Рузадорнинг огиздан келаётган хид у жаннатдан келаётган хидга ухшайди еки хиддир." шунга ухшаш
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Старый 18.06.2015 09:47   #7  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Abdusalim Nursaidov Посмотреть сообщение
Бугун бир уртогим руза вактида ттахорат килганда огиз чайиш мумкин лекин гаргаракилиб булмайди деди
Шу хакда биладиганлар булса мархамат тушунтиришса
Оғиз ёки бурунни чайишда эҳтиётсизлик туфайли сувни ичкарига киритиб юбориш рўзани бузувчи амалга киради.

Цитата:
Сообщение от Abdusalim Nursaidov Посмотреть сообщение
Бир хадис укувдим мактаб вактимда тахминан шундай "Рузадорнинг огиздан келаётган хид у жаннатдан келаётган хидга ухшайди еки хиддир." шунга ухшаш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

"الصِّيَامُ جُنَّةٌ فَلا يَرْفُثْ وَلا يَجْهَلْ وَإِنِ امْرُؤٌ قاتَلَهُ أوْ شَاتَمَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ مَرَّتَيْنِ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ تَعَالَي مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ يَتْرُكُ طَعَامَهُ وَ شَرَابَهُ وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِيالصِّياِمُ لي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا" (رواه البخارى
яъни: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта «мен рўзадорман», десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ наздида мушк-анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор Менинг учун емайди, ичмайди ва шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Менга ибодатдир, Ўзим унинг мукофотини бераман. Ваҳоланки, ҳар бир яхшиликка ўн баробар яхшилик бордир», деган (Имом Бухорий ривояти).
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 18.06.2015 14:53   #8  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Биллур Посмотреть сообщение
Оғиз ёки бурунни чайишда эҳтиётсизлик туфайли сувни ичкарига киритиб юбориш рўзани бузувчи амалга киради.
Демак сувни ичкарига киргизмасдан огиз ва бурун чайилса буладими?
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.06.2015 04:12   #9  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Муборак динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бўлиши бароба¬рида, у омонат ҳам. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчлари¬ни пухта адо этишлари, яъни, унга чиройли исм қўйиш¬лари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаб¬батини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади. Зеро, фарзандлар ота-она учун қанчалик ардоқли ва ҳаёт зийнати эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабар бериб шундай дейди: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...”. (Каҳф, 46).
Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг дунёвий ва диний ҳаётида амалий суратда татбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта аҳамият бериб келади. Бу таълимот ва унинг йўл-йўриқлари жамият асосининг пойдевори, ум¬мат истиқболи бўлган ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа¬ беришидан яхшироқдир» (Термизий ривояти).
Фарзанд таваллуд топишидан аввал ота-оналарнинг ўзлари фарзандларига намуна бўлишлари учун турли салбий қусурлар ва иллатлардан сақланмоқлари, руҳиятларини доимо пок тутишга ҳаракат қилишлари зарур. Бу ҳақда халқимизнинг буюк маърифатпарвар тарбиячиси Абдулла Авлоний шундай дейди: “Тарбия қилувчилар табиб кабидирки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл иллатига “яхши хулқ” деган давони беради. Ортидан “поклик” деган давони бериб катта қилмоғи лозим бўлади. Бу сўзлар замирида юксак тажриба самараси ўлароқ, тарбияни тарбиячи ўзидан бошламоғи зарурлиги келиб чиқади. Зеро бола эшитганларидан кўра кўпроқ кўрганларига эргашади. ”
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро, ўзида илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш уйғотиб, ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади.
Одатда, оналар ўз болаларининг хато ва камчи¬ликларини отасидан яширишга ҳаракат қиладилар. Айтсам уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган хатолари, қўл урган майда-чуйда номақбул ишларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада, бола ўз вақтида танбеҳ олма¬ганидан кейин бора-бора каттароқ жиноятларни ҳам қўрқмасдан қилаверишга ўтиб қолиши мумкин. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етишувида онанинг хизмати жуда зарур ва муҳимдир.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Старый 19.06.2015 04:16   #10  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Ҳар бир ота-она Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд ато этишини тилайди. Зеро, солиҳ фарзандгина ўз ота-онаси, халқи, Ватанинг бахт-саодати йўлида хизматга шай, жонфидо бўла олади. Солиҳ, пок зурриёт сўраш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилиб, деди: «Раббим, менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан». (Оли Имрон, 38).
Фарзандлари улғайган сари улар тақдирига ҳушёрроқ қараш, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақув¬ват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тар¬зи¬миз¬га мос тарбия бериш ота-оналар зиммасидаги му¬ҳим вазифалардан саналади. Яна шуни унитмайликки, фарзандла¬римизнинг бирига айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бўлиши, хонадон¬дагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини ўйлаб иш тутишимиз ва фарзандлари¬мизнинг илм олишлари, касб-ҳунар эгаллашларига ҳамдард ва ҳамфикр бўлишимиз зарур.
Шунингдек, уларни теварак-ат¬рофимизда бўлаётган воқеа-ҳодиса¬ларга, ўзгаришларга дахлдорлик руҳида тарбиялашимиз, келажакка катта ишонч билан боқишга ўргатишимиз керак бўлади.
Буюк юртдошимиз Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: «Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидаларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиши мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга мойиллигига қараб, уни шунга йўллаймиз. Агар у котибликни хоҳласа, тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш каби¬ларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда, боланинг майли (хоҳиши) аҳамиятга эга.
Болаларга ёшлигидан бошлаб кишиларни хуш ахлоқ, илму маърифат яхшилик қилишга, ота-онани ҳурмат ва иззат этишга чорловчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достон¬ла¬ридан, топишмоқлар, мақол ва маталлардан ўқиб бе¬риш, сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларнинг зеҳни ўсади, фикри кенгаяди, дунёқараши бойийди, хотираси кучаяди. Энг асосийси, бола эшитганларидан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга тиришади, уларнинг хулқу одобидан баҳ¬раманд бўлади.
Ўғил-қизларининг зеҳни ўсишини, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғ¬ла¬ри¬миз¬нинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, ҳайвонлар ҳақидаги яхшиликка, чиройли тарбия ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, баркамол бўлиб ўсишларида, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх