Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Дистанционное образование
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Дистанционное образование Обсуждение вопросов по дистанционному образованию (e-learning), в частности по софту, методах, опыте, результатах внедрения

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 12.11.2011 14:47   #11  
Аватар для vakhid
Оффлайн
ТУИТ
Lecture at TUIT/Expert on ICT&Education Elearning Software Engineer and Elearning Consultant
Сообщений: 81
+ 75  11/10
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для vakhid с помощью YahooМой мир
Цитата:
Сообщение от mrmelhay Посмотреть сообщение
Мен хам масофали таълим устида иш олиб бораяпман.
http://dl.namsu.uz
Ушбу сайтни яратишда Moodle дан фойдаланилган.
Сизлар яратган платформа очик кодли буладими ёки у хам бирорта CMS асосида яратилганми?
http://estudy.uz/ тизимини узимиз яратганмиз хавфсизлик маъносида коди очик булмайди.
Лекин, http://my.estudy.uz/ LMS тизими эса efront да яратилган
Ответить 
Старый 12.11.2011 15:02   #12  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,555
+ 1,992  1,466/628
– 251  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от mrmelhay Посмотреть сообщение
Мен хам масофали таълим устида иш олиб бораяпман.
http://dl.namsu.uz
Сайтни секинрок ишлашини, ахборотларнинг эскилигини инобатга олмаганда нормальний сайт, ишга тушуриб олгандан кейин манимча бу камчиликларни бартараф этсангиз керак.
Ответить 
Старый 16.11.2011 05:32   #13  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от vakhid Посмотреть сообщение
колледж
Илтимос, коллежни - "колледж" шаклида ёзманг! Биттаси менинг ИМИЖ ҳақида ёзганларимни журналга "имидж" шаклида бузиб "таҳрир" қилиб чиқаргани учун эшитадиганини эшитди...

Цитата:
Сообщение от vakhid Посмотреть сообщение
Ўвув
Ўқув сўзини ёзганда бундай техник хатолар ўтиб кетиши мумкинлигини тушунса бўлади, чунки муаллиф ҳамиша шу хатога йўл қўймаслигига ишонаман.
Ҳамиша тўғри ёзишга не етсин!!
Ответить 
"+" от:
Старый 16.11.2011 17:29   #14  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от vakhid Посмотреть сообщение
колледж
Илтимос, коллежни - "колледж" шаклида ёзманг! Биттаси менинг ИМИЖ ҳақида ёзганларимни журналга "имидж" шаклида бузиб "таҳрир" қилиб чиқаргани учун эшитадиганини эшитди...

Ҳамиша тўғри ёзишга не етсин!!
Домла, юқорида айтган "имиж" сўзининг ўзбекчада ишлатилишининг ўзи қанчалик тўғри? Мен, масалан, ишлатолмайман, ғализ туюлади, тўғриси...
Шу сўзни "кўриниш" билан алмаштирсак чиройлироқ эмасми?
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 22.12.2011 05:22   #15  
Аватар для Botirali Jalolov
Оффлайн
g'irt bekorchi
oddiy bekorchida
Сообщений: 20
+ 6  3/1
– 0  0/0

Uzbekistan
Menda bitta savol paydo bo'ldi. Elektron o'quv qo'llanma va darsliklar bilan masofaviy ta'limning farqi nimada va qanday xususiyatlari bilan ajralib turadi? Bilganlar to'liqroq ma'lumot beringlar
Ответить 
Старый 22.12.2011 09:49   #16  
Real ID Group
Аватар для Kadambay Saytov
Оффлайн
Сообщений: 2,030
+ 2,269  3,587/980
– 17  63/59

Uzbekistan
Масофавий таълимда талаба (тингловчи) маълум веб-сайт орқали ўзининг логин ва паролини киритиб, курслар бўйича таълим олади. Яъни, маъруза матнлари ўқиши, топшириқлар, тест, савол-жавоб ва бошқасини бажариши эвазига, маълум балларни тўплайди.
Электрон қўлланма ва дарсликлар (ЭАТР - электрон ахборот таълим ресурслари) синф ёки синфдан ташқари дарс машғулотларидан, шунингдек мустақил таълим олишда қўлланилиши мумкин.

Одатда, электрон қўлланма ва дарсликлардан локал тарзда компьютернинг ўзидаёқ интернетга уланмасдан қўлланилади. Масофавий таълимда эса, аксарият ҳолларда, Интернет тармоғига уланиш ва кўрсатилган сайтда рўйхатдан ўтиш зарур бўлади.

СДО (система дистанционного обучения) - яъни масофавий таълим тизими платформалари очиқ қодли (тўлиқ ёки қисман бепул) ёки ёпиқ кодли (тижорат) дастурий код платформасида бўлиши мумкин. Очиқ кодли платформага мисол MOODLE тизими.
Мисол:
http://moodle.uzedu.uz/
__________________
Всё что ни делается - к лучшему!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 23.12.2011 05:06   #17  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
"имиж" сўзининг ўзбекчада ишлатилишининг ўзи қанчалик тўғри? Мен, масалан, ишлатолмайман, ғализ туюлади, тўғриси...
Замонавий янги сўзлар қатори "имиж" ҳам лисонимизга кириб келмоқда. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"нинг 4-жилдида унга шундай изоҳ берилган:
"ИМИЖ (инг. image, лот. imago — тимсол, кўриниш) — шахс, ҳодиса, нарсанинг оммалаштириш, реклама қилиш ва ҳ. к. мақсадларда одамларга ҳиссий-руҳий таъсир кўрсатишни кўзлаб шакллантириладиган қиёфаси; тарғиб қилиш воситаларидан бири (мас, сиёсий арбоб имижи)".
PR (жамоатчилик билан алоқалар) фанида у ҳақда жуда кенг маълумотлар берилади. Бу борада инглизлар билан басма-басига рус ва украин олимлари анча-мунча тадқиқотлар олиб боришмоқда. Бизда ҳам журналистика факультети олимларидан Файзулла Мўминов ва Гулнора Нишонова изчил тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
PR нуқтаи назаридан қаралганда, ташкилот имижини яратиш учун у ҳақда жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш талаб этилади ва ҳоказо. Очиғи, бу борада ҳали жуда кўп ишлар қилишимиз лозим!

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Шу сўзни "кўриниш" билан алмаштирсак чиройлироқ эмасми?
"Имиж"нинг ўзбекона маъноларидан бири "кўриниш" бўлса-да, кенг маънода бу сўз унинг моҳиятини тўла қамраб ололмайди...
Тараққийпарвар жамиятимизда ташкилотлар, шахслар имижини PRга мосу хос равишда чинакам яратаверсак, имиж деганлари ҳам тилимизга сингиб, том маънода ўзимизники бўлиб қолса ажабмас!
Ответить 
Старый 23.12.2011 05:12   #18  

Старый 24.12.2011 13:13   #19  

Шу каби сўзларнинг тилимизга, адабиётимизга кириб келишига барибир қаршиман... Қачондан бери инглиз ёки рус тилидан сўз олишимизга эхтиёж бўлиб қолди? Кўриниш, сурат, тасвир, нуфуз, ҳолат, аҳвол деган сўзлар каммидики, бу сўзни қабул қилсак?
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Старый 26.12.2011 06:39   #20  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Кўриниш, сурат, тасвир, нуфуз, ҳолат, аҳвол деган сўзлар каммидики, бу сўзни қабул қилсак?
Она тилимизга бу қадар жонкуярлик билан қарашингиз таҳсинга лойиқ! Бироқ, PR (пиар) фани билан боғлиқ ҳолда халқаро сўзлардан бирига айланган "имиж"ни ўйлаб кўриш керак. Унга оид янги фан пайдо бўлган. Яъни, "Имижеология"! Бу борада ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда. Журфакнинг 4-босқич талабаларига айнан шу фандан изланувчан олимамиз, филология фанлари номзоди Гулнора Нишонова дарс беради.
У дунёдаги етакли олий таълим муассасаларида "Имижеология" деган фан ўтилиши ҳақида сўз бошларкан, бизда, айтайлик: "Нуфузология" деб ўрганишимиз маъқул, деса тўғри бўлармикин?
Башарати, лисонимизга имиж, "Имижеология" каби илмий сўзларнинг кириб келиши ва амалиётда сўз бойлигимизга бойлик қўшилишининг нимаси ёмон?
Мен ҳам илгари дуру гавҳар мисол сўзларимизни асраш ҳақида куюниб ёзганман. Айтайлик, шаҳар - "город"га, кўча - "улица", "ул. Пушкина"га, она - "мама"га, ота - "пахан"га айланиб кетмасин, деган мазмундаги мақолаларимни ўқигандирсиз? 2000 йил Ғафур Ғулом нашриётида чиққан "Адашган қиз қисмати" деган китобимга ҳам киритилган ўша мақолалар.
Бугун эса дунёдаги тараққийпарвар давлатлар билан ҳамқадам бўлишга интилаётган эканмиз, компьютер, интернет каби сўзлар ёнида пайдо бўлган имижнинг ҳам "кўксидан итариб" ташлаш қанчалик тўғри бўларкин, деган ўй тинчлик бермаётир...
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх