Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.11.2010 19:06   #1  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Мактабларда информатика дарси/дарсликлари

Ўтган йили (балки ундан олдинги йилдир, короче Беҳзод Саидов танловда ноутбук ютиб олган йил) танловда қатнашиш учун қуйидаги "мақола"ни тайёрлагандим. "Мақола"нинг савияси расво бўлгани учун жюри аъзоларининг вақтларини бекорга сарфламасликлари учун танловда қатнашмаганмандим.

Цитата:
Ўрта мактабларда информатика дарси.

Бу мақолани ёзишимдан асосий мақсад, ўрта мактабларда ўтиладиган дастурлаш тилини таҳлил қилиш ва мутахассис сифатида информатика қитувчиларига айрим тавсиялар бериш эди. Лекин ўрта мактабнинг 5-8 синфларигача мўлжалланган дарсликларни кўриб чиқиб фикримни бироз ўзгартиришга қарор қилдим.
5 ва 6 синфлар дарсликларини кўриб чиқиб дарсликлар муаллифларининг машаққатли меҳнатлари самарасига гувоҳ бўлдим. Чунки дарсликлар мукаммал тарзда эътирозга ўрин қолдирмайдиган даражада тайёрланган. Улардаги мавзулар қулай кетма-кетликда жойлашган бўлиб ўзлаштириш учун жудаям қулай. Мавзуга оид амалий машғулотлар эса ўқувчилар билимини мустаҳкамлашда катта самара беради.

5-синф дарслиги

Дарсликда ёритилган Paint дастури билан ишлаш 5-синф ўқувчиларининг ёшига мос тарзда берилган. Бу ўқувчиларни информатика фанига қизиқтиришда катта ёрдам беради деб ўйлайман.

6-синф дарслиги

Бу дарсликда асосий эътибор матн муҳаррирларига, хусусан MS Word дастурига қаратилган бўлиб, бу дарслар 5 синфда Windows операцион тизими билан танишган ва Paint дастури билан ишлашни ўрганган ўқувчилар учун қийинчилик туғдирмайди. MS Word матн муҳарририда ҳужжатлар тайёрлаш ва матн устида турли амаллар бажариш(матн форматини ўзгартириш, нусха олиш, бошқа жойга кўчириш), жадваллар ҳосил қилиш, расмлар жойлаштириш батафсил келтириб ўтилган.

7-синф дарслиги

6-синф дарслигини кўриб чиқиб, 7-синф дарслигида MS Office пакетининг яна бир ажралмас қисми бўлган MS Excel ҳақида гап кетса керак деб ўйлагандим. Лекин дарсликнинг мундарижасига кўз югуртириб MS Excel га тегишли ҳеч қанақа мавзу тополмадим.
1-дарс: Информатика фани нимани ўрганади.
Бу дарсда информатика фани ва ахборот(информация) ҳақида умумий тушунчалар берилган.
Шу ерга келганда битта савол пайдо бўлди. 7-синфда “Информатика фани нимани ўрганади” деган мавзу бўлса ўқувчилар 5 ва 6 синфларда қайси фанни ўқишган?
2-дарс: Ахборотнинг кўринишлари, хусусиятлари ва турлари.
Бу дарсда ахборот тушунчаси кенгроқ ёритилган бўлиб, ахборотнинг кўринишлари, хусусиятлари ва турлари батафсил тушунтирилган. Шу билан бирга ахборотлардаги қонуниятлар ҳам бажариладиган машқларда келтириб ўтилган.
3-дарс: Ахборотлар устида бажариладиган амаллар.
Бу дарсда асосан ахборотли жараёнлар, ахборот устида бажариладиган амаллар, уларни ташувчи воситалар, ахборотни қайта ишлаш ва узатиш ҳақида керакли маълумотлар мисоллар билан берилган.
4-дарс: Ахборотларни кодлаш.
Яъни ахборотларни “бегона кўзлардан пана қилиш”. Аввалги ўқув йилларида Paint ва MS Office дастурларини ўрганган ўқувчилар бу йил ахборотларни кодлашни ўрганиши керак. Бу мавзу анъанавий Морзе алифбоси, ҳарфларни тартиб рақамлари билан алмаштириш ва аралаштирилган алифбо усули ёрдамида ёритилган. Шахсан мен бу мавзу 7-синф ўқувчилари учун ортиқча деб ҳисоблайман. Ахборотларни кодлаш олий ўқув юртларида махсус фан сифатида ўтилади-ку. Тўғри, ҳамма нарсани болаликда ўрганиб қўйган маъқул, лекин, ўқувчиларнинг ҳаммаси келажакда информатика соҳаси бўйича мутахассис бўлмайди-ку. Масалан, доктор ёки тикувчига ахборотни кодлашнинг нима кераги бор?
5 ва 6 дарслар бутунлай саноқ системалари ва улар устида амаллар бажаришга бағишланган.
Яна ўша “ота-боболаримиздан қолган” саноқ системалари. Яъни “0 “ва “1”лар кетма-кетлиги. 7-синф ўқувчиларининг бошини саноқ системалари билан қотиришнинг нима кераги бор? Ундан кўра юқорида айтиб ўтганимдай MS Excel дастури ёки компьютерга янги дастурлар ўрнатиш каби кўпроқ қўл келадиган билимлар ўргатилса мақсадга мувофиқ бўлмайдими? Тўғри, компьютерда барча ахборотлар ва амаллар иккилик саноқ системаси асосида сақланади ва амалга оширилади. Лекин шуни деб ҳамма фойдаланувчилар саноқ системаларини билиши, сонларни бир саноқ системаларидан иккинчисига ўтказа олиши, ва улар устида амаллар бажара олиши шарт эмас-ку. Масалан оддий бир котиба иккилик саноқ системасини мукаммал билгани билан MS Office дастурлар пакетини, хусусан MS Word , MS Excel, MS Power Point ва MS Outlook дастурларида ишлашни билмаса ҳеч қаердан иш тополмайди. Дарсликда эса иккилик саноқ системаси камлик қилгандай қадимги мисрликлар ва мексикаликларнинг рақам ва сонлари ҳам келтириб ўтилган.

8-синф дарслигида 7-синф дарслигидага баъзи мавзуларни айнан такрорлаган. Масалан 8-синф дарслигидаги 4-дарс 7-синф дарслигидаги 5-дарсдан ал-Хоразмийнинг расми билан фарқ қилиб турибди. Ҳатто қадимги мисрликлар ва мексикалик ацтекларнинг рақам ва сонлари ҳақида келтирилган мисоллар ҳам бир хил. Битта нарсани икки синфда айнан такрорлашнинг нима кераги борлигини тушунишга менинг ақлим камлик қилди.
Бу дарсликда ҳам саноқ системалари ҳақида батафсил маълумот берилган. Фақатгина 3-боб, 11-дарсдан бошлаб компьютерлар ҳақида маълумот бериш бошланган. Эътибор беринг, 5-синфда Paint дастури, 6-синфда MS Word матн процессорини ўрганган болалар 8-синфга келиб 3-йилдан бери ўрганиб келаётган компьютерлар ва уларнинг тарихини ўрганишмоқда. Саноқ системалари шунчалик муҳим нарсами? Наҳотки ўрта мактабда бир ярим ўқув йили давомида ўрганилиши шарт бўлган даражада муҳим бўлса?
8-синф дарслиги фақатгина ахборт ва саноқ системалари билан чегараланиб қолмаган. Унинг 5-бобидан бошлаб ўқувчилар 6-синфда ўзлаштирган матн муҳаррирлари ва матн процессорлари ҳақидаги мавзулар бошланган. Битта мавзуни икки синф дарслигида такрорлашнинг нима кераги бор эди? Балки ўқувчилар 6-синфда ўрганганларини 7-синфда саноқ системалари ҳақида бош қотираётиб унутиб қўйганликлари учундир?
9-синф дарслигини тополмаганим учун кўриб чиқолмадим. Балки 9-синф дарслигида мен айтган MS Excel ва MS Power Point дастурлари ўргатилгандир...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 28.11.2010 00:14   #2  
Аватар для Abdurohman
Оффлайн
Программист 1С
Сообщений: 1,453
+ 130  479/290
– 34  78/44

Uzbekistan
OmoN, бек сиз билан тортишиш ниятим йогу, лекин сизга бир савол бермокчи эдим.. Бу билан нима демокчисиз?!...
Менинг фикримча, бу форум, блог эмаски, сиз бошингиздан утказган хар бир муаммони "масалани" кутариб чиксангиз... Форумни охирги ойларда укиб, менга шунака "иммунитет" хосил булдики.. канча бу ерда фикр мулохаза юритсангиз, барибир бефойда экан.. Яхшиси ким нима деётган экан деб шундайга куз югуртириб утаман. Лекин ...
Ответить 
"–" от:
Старый 28.11.2010 05:27   #3  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от diploboy Посмотреть сообщение
Бу билан нима демокчисиз?!...
Информатика дарсликларини қайта кўриб чиқиш керак демоқчиман.
Цитата:
Сообщение от diploboy Посмотреть сообщение
Менинг фикримча, бу форум, блог эмаски, сиз бошингиздан утказган хар бир муаммони "масалани" кутариб чиксангиз...
Бу мени бошимдан ўтган муаммо эмас. Агар постни бошидан бошлаб ўқиган бўлсангиз мақола нима мақсадда ёзилгани ҳақида гапирганман.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.11.2010 10:16   #4  
Аватар для Гани Ражабов
Оффлайн
РайОНО
главный специалисть
Сообщений: 3
+ 1  0/0
– 0  2/1

Uzbekistan
Thumbs up

Omon informatika darsligi haqidagi fikrlaringizga to'liq qo'shilaman.
Ответить 
Старый 28.11.2010 15:52   #5  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от diploboy Посмотреть сообщение
OmoN, бек сиз билан тортишиш ниятим йогу, лекин сизга бир савол бермокчи эдим.. Бу билан нима демокчисиз?!...
Менинг фикримча, бу форум, блог эмаски, сиз бошингиздан утказган хар бир муаммони "масалани" кутариб чиксангиз... Форумни охирги ойларда укиб, менга шунака "иммунитет" хосил булдики.. канча бу ерда фикр мулохаза юритсангиз, барибир бефойда экан.. Яхшиси ким нима деётган экан деб шундайга куз югуртириб утаман. Лекин ...
Мени хам танкид килишга, бахо беришга ва акл ургатишга иштахам зур. Лекин хар сафар уйлайман, узим нима иш килдим, кулимдан нима келади ....
Шунинг учун ОмоН ни пости уринли ва фойдали деб хисоблайман.
Келинг, сизам "акилли" фикр юритинг шу мавзуда, биз эса олкишлаймиз
Ответить 
"+" от:
Старый 28.11.2010 19:42   #6  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
танловда қатнашиш учун қуйидаги "мақола"ни тайёрлагандим.
Менга таниш мақола бу!
Таклиф шуки, Халқ таълими вазирлигидаги мутасаддилардан бири мақола юзасидан изоҳ беришса яхши бўларди. "Фуқароларнинг мурожатлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бу ёзма равишда вазирликка топширилса ундан ҳам яхши. Натижа беришига ишонаман! Ҳозирги вазирни АКТ соҳасида илғор деб эшитганман.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.11.2010 22:23   #7  
Аватар для Abdurohman
Оффлайн
Программист 1С
Сообщений: 1,453
+ 130  479/290
– 34  78/44

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Мени хам танкид килишга, бахо беришга ва акл ургатишга иштахам зур.
Мен танкид килиш учун ёзганим йук. OmoN, бек мени кандай "танкидчи" эканлигимни биладилар.
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Келинг, сизам "акилли" фикр юритинг шу мавзуда, биз эса олкишлаймиз
Мен бу мавзуда тухтовсиз фирк юритишим мумкин. Лекин бир нарсага 100% ишончим комилки, мен бу ерда ёзган барча фиркларим, шу форумнинг логига колиб кетади, фойдаси булмайди. Чунки бу форумни хар ким хам укимайди. Яна бир нарсаки, ёши утган домлоларга интернетнинг умуман кераги йук. Жон куйдуриб ёзиш бефойда.
Фикрларимга келадиган булсак, бейсик ва паскални дасрликлардан олиб ташлаш кераклигини хатто уша ДОМЛОЛАР хам билишади. Куп маротаба АСМ олимпиадаларига борган эдим. Хар гал бу мавзу кутарилади ва "Кейинги йили хар киламиз" деб жавоб беришган. Мана карангки, кейинги йилнинг 4 таси утиб, 5 чиси хам келиб копти. (Хар йили Октябр ва Ноябр ойининг охирларида АСМ олимпиадалари булиб утади)...
Ответить 
2 "–" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.11.2010 23:20   #8  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от diploboy Посмотреть сообщение
Фикрларимга келадиган булсак, бейсик ва паскални дасрликлардан олиб ташлаш кераклигини хатто уша ДОМЛОЛАР хам билишади. Куп маротаба АСМ олимпиадаларига борган эдим. Хар гал бу мавзу кутарилади ва "Кейинги йили хар киламиз" деб жавоб беришган. Мана карангки, кейинги йилнинг 4 таси утиб, 5 чиси хам келиб копти. (Хар йили Октябр ва Ноябр ойининг охирларида АСМ олимпиадалари булиб утади)...
Бейсик ва Паскални дасрликлардан олиб ташлаш ҳақидаги фикрингизга қўшилмайман. Булар мактабда дастурлаш асосларини (ўзгарувчилар, константалар, тармоқланувчи жараёнлар, такрорланувчи жараёнлар...) ўргатиш учун бемалол ярайдиган дастурлар (мен кўпроқ Паскал тарафдориман нимагалигини билмадим). Менимча мактабларда ўқувчиларда дастур ва дастурлаш ҳақида бошланғич тушунча берилади. Қайси тил ёрдамида тушунтирилиши унчалик ҳам муҳим эмас (агар юқори даражадаги тиллардан фойдаланилса албатта. Мен учун Паскал айни муддао).
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.11.2010 08:25   #9  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от diploboy Посмотреть сообщение
...
Хар гал бу мавзу кутарилади ва "Кейинги йили хар киламиз" деб жавоб беришган.
...
Оффтоп:
Gapingizning shu joyi ja qo'pol chiqibdi-da domlalarga nisbatan...
Ответить 
Старый 29.11.2010 09:35   #10  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Таклиф шуки, Халқ таълими вазирлигидаги мутасаддилардан бири мақола юзасидан изоҳ беришса яхши бўларди. "Фуқароларнинг мурожатлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бу ёзма равишда вазирликка топширилса ундан ҳам яхши. Натижа беришига ишонаман! Ҳозирги вазирни АКТ соҳасида илғор деб эшитганман.
Оффтоп:
Жуда таклиф беришга устасизда!


Уни вазирликка эмас, Республика таълим марказига тақдим қилиш мақсадга мувофиқ.

Последний раз редактировалось JUS; 29.11.2010 в 09:54.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2023, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх