|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари. |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() поэтесса
Сообщений: 14
+ 62
67/11
– 0
0/0
![]() |
ТЎЙДАГИ ТОМОША
АЙТИЛГАН ВА АЙТИЛМАГАН АРТИСТЛАР Яқинда шаҳримиздаги хашамдор тўйхоналардан бирига яқин дўстимизнинг ўғил уйлантириш маросимига қатнашиш учун отландик. Турмуш ўртоғим “Набирамизни ҳам олиб борақолайлик” --, дедилар унинг эргашганига қараб кўнгиллари юмшаб. Мен эса, албатта, у ер болалар борадиган жой эмас, - дедим. Нега болалар тўйга бормаслиги керак?, -дедилар фикримга қўшилмай дадамиз. Олиб борамиз. Кўриб, фикри ўсиб келади. -Мен болалигимда маҳалламизда қачон тўй бўлишини кутардим.Тўйда нишолдаю мева- чеваларга хўп тўярдик. Ошпаз амакилар бизларни алоҳида сийлашарди. Катта қозоннинг ошини маза қилиб ердик-да, тўй тугагунча артистларга қўшилиб ўйнардик, кулардик, -дер эканлар, набирамизнинг кўзлари қувончдан порлаб борарди. - Ҳозирги болаларга ҳам қийин.На маҳаллага аралашади, на тўйга, -гапларини тўлдирдим мен. Ахир бундай тантаналар санъат кошоналарига айланган маълум даргоҳларда ўтмоқда-да! Шу куни тўйхонага кирарканмиз бизни даставвал келин куёвнинг бирга тушган баҳайбат суврати кутиб олди. Унинг ёнида дунё меваларидан хирмон уюлибди. Набирам битта мандарин олмоқчи эди, четроқда турган қўриқчи йигитча олдимизга югуриб келди ва бунга тегманг, “прокат” булар, - деди. Устимиздан биров сув қуйиб юборгандек бўлди.Дадамиз эса, пулини тўлаймиз, деб киссасини кавлади ва набирамизнинг кўнглини овлади. Дўстимизнинг тґйида ўтириб, концертга келдимми, деб ґйладим. Артист устига артистлар келиб, іулоІимизни іоіиб іґлимизга беришди. Яна уларнинг микрофон талашиб, маісади пул йиІиш эканлигини очиі-ойдин намоён іилиши санъат аµлидан кґнглимни совутди. -Эшитдингизми, “бирров”га деб, айтилмаган санъаткорлар µам эшикдан кириб келаверадиган бґлишибди, деди дадамиз. Алмойи-алжойи жумлали іґшиілар, іилпонг-силпонг іилиб раісга тушишлар- келин-куёвга бахт келтирармикан?, - дедим “сахна”га қараб мен ҳам. Ҳаммадан ҳам микрофонни қўлига олибоқ “-Мени нега телевизорда кўринмай қолди? Ўлибдими, касал бўлса кераговв... деб гап тарқатганлар, мана мен тирикман” ,- деган бир қизиқчи диққатимни тортди.” - Мана, мен, қаршингизда турибман. Чет эл сафарида хизматда эдим. Уйга келсам, ахвол чатоқроооқ, музлатгичлар бўшаб, хотиннинг қовоғи солиниб қолибди. Шунга уч-тўрт сўм ишлаб келай деб келавердим”... На келин- куёвларга бахт тилаб, на ўтирганлар билан саломлашиб олмай, дабдурустдан гап бошлаган бу “гапдон”га бундан кўра қўлингни очиб тиланчилик қил, - дегим келди. Аммо қуда эркакнинг яқинлари саф тортиб халиги “болахон”нинг олдига чиқиб боришяпти денг. Пасткаш қизиқчи эса киссасини очиб, улар берган пулларни баралла санаркан, “-Ийя ока, биз тарафларда сўм ўтмайди-ку! “Кўк”идан чиқаринг, “кўк”идан!” -деб “ховадор”чини изза қилаяпти...Беихтиёр, у чиндан хам “қувғин”да юриб хароб бўлиб қолдимикан? -деб ўйлаб қолдим.Аслида санъаткорлар тўй эгаси билан келишиб нақд пулга келади. Яна “хаводор”ларни ҳам киссасига уради... Айниқса, оналар, буви- бувалар, овсинлар, қўшнилар, амма-холалар, тоға- амакию, хамкасблар деб даврага чорлашларни айтмайсизми? Улар ўртага тушибоқ, ўйнашга улгуришмайди, балки ўз яқинларидан пул тўплашни бошлашади. “Санъатчи”нинг лўкидонлари эса ховуч-ховуч пул йиғиш билан банд. Қани эди, шу юракдан чиқариб сочилган пулларни келин- куёвнинг кам-кўстига яратинг, - деб тўй эгасига бериб кетишса! Яқинда медицина коллежига мени қизлар билан учрашувга таклиф қилишди. Бирорта доира чалиб ўзбекона қўшиқлардан айтиб берадиган хонанда хам ола келинг, - дейишди. Оиласи, хулқ атвори жойида, рисоладаги аёл бўлсин! Мустахкам оила йилига бағишланаётган бу тадбирга тайёрланар эканман, янги шеърлар ёздим, ёдладим, айтадиган гапларимни фикрлаб, раҳматли санъаткоримиз Ғанижон Тошматов мактабини ўтаган дуторчилардан бирига қўнғироқ қилдим. “- Неча пул беришади?” - деди у очиқдан очиқ. -Пул бермайди, коллеж қизларидан пул йиғиб олиш хунук иш-ку! Нари борса, у ерда сиз ярим соат бўласиз-да, доирангизни чалиб бир -иккита қўшиқ айтиб берасиз. Сўнг кетаверасиз. Айтганча, қизларга касбингизга садоқат кўрсатиш билан ўз оилангизни ҳам эплаб, вафодор ёр, меҳрибон она бўлиб келаётганингизни ҳам айтасиз. Аслида улар шунинг учун чақиришаяпти. -Умида опа, тўғрисини айтинг, неча пул беради? Бетоқатлик билан яна қайтариб сўради у. -Йўл пули бериб кузатиб қўйишар, -яна билмадим. Мен пул хақида гаплашмаганман. -Қизиқмисиз, юз минг берса хам бормайман, юз доллар берса, шунда ҳам сиз учун, бораман, - деди у. Хайратланиб трубкани қўйиб қўйдим ва эртаси куни яна бир артист аёлни боришга кўндирмоқчи бўлдим. Эри-ку йўқ, қандай бўларкин? - деб ўйладим-да, бекор айтдим, деб турарканман, у чет элларда ишлаб бойиб кетганини гапирарди. Унинг тирсиллаган юзига, қимматбахо тақинчоқларига қараб турарканман, у хам айнан юз доллар беришса, шунда хам мен учун боришлигини айтди!.. Беихтиёр нафратланиб кетдим, ахир қайси замонда, қандай яшаяпмиз? Менга қолса очиқ тиламчилик қиладиган артистларни тўйхонага киритмаслик шарт. Қолаверса, фариштадек беғубор келин куёвлар яъни, чиллаликлар олдига қўш никохлик, зинокору алдамчи қўшиқчилар асло йўлатилмасин! СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ? |
||
|
Ответить |
10 "+" от:
|
![]() |
#2 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Адамлар раҳматли гапириб бергандилар. Устоз Комилжон Отаниёзовни талаба йигитлар тўйга таклиф этишибди ва "Ҳофиз. рози бўлсангиз тўйни бир ойдан кейин берамиз"-дейишибди. Комилжон Отаниёзов рози бўлибдилар. Тўйни рисоладагидек ўтказиб берибдилар. Бир ойдан сўнг талаба йигитлар мўлжалда келишилган пулни Комилжон Отаниёзовга олиб бориб берганларида устоз ҳофиз, "Олам, талаба экансизлар. Пулни олиб келиб берасизлар, деганим бу лафзингиз учун синов эди. Мен писабилло, қилган хизматимга розиман"- деган эканлар. Нега халқ устоз санъаткорларни ҳанузгача ардоқлашади, севиб тинглашади, унутишмайди? Чунки улар халқини ўйлашган ҳалқумини эмас. Ҳар доим халқи хизматига-одамларнинг моддий имкониятларига қарамай- доимо шай туришган. Ҳаттоки, холисанилло хизмат қилишган. Қизиқ, ҳозир санъаткорларнинг хизматлари қанча тураркан? Биргина "Келин салом"ни ўтказиш учун аёл санъаткорнинг состави билан келиб-кетиши санъаткорнинг таниқли ва оммабоплигига кўра 300 $ дан 500 $ гача боради. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#4 | |
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 87
+ 6
44/26
– 1
1/1
![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бир пайтлар раҳматли Комилжон Отаниёзовнинг айрим камбағалроқ кишиларнинг тўйида холис хизмат қилиб, ҳатто қистир-қистирдан тушган пулларини тўёна қилиб кетгани ҳақида эшитганман. Бундай эзгу ишни кейинчалик айрим машҳур санъаткорларимиз ҳам давом эттирганлари қулоққа чалинди!
![]() |
|
Ответить |
|