Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > БЕСЕДКА > О животных
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

О животных Решение различных проблем и вопросов о животных, помощь в пристройстве и т.д. и т.п.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 01.08.2013 19:13   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Аквариум

Хонадоннинг бир бурчагида яратиладиган мўъжазгина жонли табиат соҳиби бўлиш – ҳар бир кишининг орзуси, десам, муболаға қилмаган бўламан. Зеро, ўзим ҳам болаликдан ит, мушук, олмахон, тўти, қуён ва шу каби, кўплаб бошқа жониворларни, ҳатто бургут, айиқ ёки шер боқишни ҳавас қилиб келганман.

Шаҳар шароитида, хусусан, кўп қаватли уй хонадонида боқиладиган жонивор ҳақида фикр юритар экан, киши беихтиёр аквариумда тўхталади. Негаки, аквариум чиндан ҳам юқорида зикр этилган орзуга эришишнинг энг оддий ва гигиеник жиҳатдан тўғри йўлидир. Бундан ташқари, аквариум хонадонингизни безаб турадиган элемент сифатида хизмат қилади. Унинг ичидаги турли-туман митти балиқлар эса истиқоматгоҳга шинамлик ва уйғунлик бахш этади.

Аксарият психологлар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазаларга қараганда, аквариум инсон психикасига ижобий таъсир ўтказар, балиқлар ҳаракатини қисқа вақт бўлса-да, кузатиб ўтирса, қаттиқ ҳаяжондан халос бўлиб, ички дунёсида хотиржамлик ва руҳий уйғунлик қарор топар экан. Агар киши аквариум балиқларини ўзи боқиб кўпайтирадиган бўлса, ўзини худди ўзига хос олам соҳиби сифатида ҳис этар экан.

Шундай экан, катта ҳаяжон-ла Тошкент аквариум сайтига ташриф буюрдим. Ушбу сайт аквариумда боқиладиган митти балиқларга қизиқиш билдирганлар учун мўлжалланган бўлиб, кўплаб саволларга жавоб топиш, ғаройиб сув ости оламида саёҳат қилиш имконини беради. Ахир улкан уммоннинг бир бўлаги уйингизда бўлса, ёмонми?!

Сайтга киришим ҳамоно, соҳа мутахассислари мени илиқ қарши олиб, аквариум – ўз қонуниятига эга бутун бошли экологик тизим эканлиги, унинг гўзал манзарасидан ҳузур қилиш учун уни нафақат хонадонга мос келтириб ўрната билиш, балки ичида кечадиган ҳаётий жараён, турли-туман балиқ зотлари, сунъий сув ҳавзасини тўғри тутиш усуллари ва балиқ боқишнинг ўзига хос жиҳатларини билиш зарурлигини уқтириб ўтишди. Бунинг учун эса даставвал Тошкент аквариум сайтининг бош маъмури, соҳанинг йирик мутахассиси Владислав Губенконинг қаламига мансуб «Аквариум ишини эндигина бошлаганлар манифести» (рус. «Манифест начинающих аквариумистов») билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этишди.

Мен ушбу қоидалар мажмуи билан нафақат танишиб чиқдим, балки тилимизга таржима қилиб, сиз билан ўртоқлашишга аҳд қилдим, марҳамат:

http://aquatropic.uz/forum/index.php?showtopic=2370
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.08.2013 21:50   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Аквариум ишига қизиқадиган форумдошлар диққатига!

Тошкент аквариум сайти саҳифаларида эълон қилинган «Аквариум тоши ва қуми» ҳамда «Аквариумда пайдо бўладиган бақатўн»га оид мақолалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 16.08.2013 06:40   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Аквариум ишига қизиқадиганлар форумдошлар диққатига!

Тошкент аквариум сайтининг форум саҳифасида соҳанинг йирик мутахассиси, ушбу сайт маъмури Владислав Губенко ва россиялик мутахассис Алексей Загребельнийнинг қаламига мансуб, умумий: «Шпрот ёки аквариумга нечта балиқ сиғади?», дея ном берилган мақолалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 06.10.2013 23:24   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
Аквариум ишига қизиқадиганлар форумдошлар диққатига!

Тошкент аквариум сайти саҳифасида форумнинг фаол иштирокчиларидан бири Тимофей Цойнинг қаламига мансуб, мавзуга оид мақола таржимасини ҳавола этмоқдаман.
Аквариумга нечта балиқ сиғдирса бўлади. Ҳиндистон яримороли ва Жануби-Шарқий Осиёнинг лабиринт балиқлари.

Марҳамат, танишиб чиқишингиз мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.10.2013 01:15   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,958
+ 6,220  7,276/2,049
– 77  328/175

UzbekistanFacebook
БАРБУСЛАР (BARBUS)

Маълумки, аквариумда боқиладиган манзарали балиқлар аквариум балиқлари, деб аталади. Аквариум (аquarium) сўзи лотин тилидаги сув маъносини англатадиган аqua сўзидан ясалган бўлиб, сув жониворларини боқиш ва сув ўсимликларини ўстириш учун мўлжалланган идиш, шунингдек, денгиз ва чучук сув ҳавзасида яшайдиган ҳайвонот дунёси ва ўсимликлар оламининг вакиллари ўрганилиб, уларни халққа намойиш этиш мақсадида сақланадиган муассасадир.
Аквариум балиқларини боқиш илк бор эрамиздан олдинги 1500 йилдан эътиборан Хитойда русум бўлган. Ранг-баранг, унчалик катта бўлмаган ғаройиб шаклли танага эга бўлиш – аксарият аквариум балиқларига хосдир. Бундай балиқлар жумласига цихлидлар, карпнамолар, пецилийлар, харацинлар, карптишлилар, лабиринтлар, лаққанамолар, осётрсимонлар ва шу каби, бошқа оилаларга мансуб балиқ турлари киради.
Бугун мен, суякдор балиқларга (Teleostei) мансуб шуълақанотли (Actinopterygii) балиқлар туркумига кирадиган, карпнамолар оиласининг вакиллари, ўзим ёқтирадиган қувноқ барбуслар ҳақида фикр юритмоқчиман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх